Маъруза1: Мактабгача таълим муассасаларида мусиқавий тарбиянинг мақсад ва вазифалари


Ашула айтганда нафас олиш ва нафас чиқариш усуллари


Download 0.79 Mb.
bet15/110
Sana30.04.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1408286
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   110
Bog'liq
Мусиқадан УМК Узбек гр дог 2018йил

Ашула айтганда нафас олиш ва нафас чиқариш усуллари.Маълумки, инсон нафас олиш аъзоси — ўпка орқали нафас олади, овоз хосил қилувчи аъзолар ёрдамида овоз чиқаради, артикуляция аппарати орқали гапиради ва куйлайди Демак, қўшиқ ижрочилигининг асосини нафас ташкил қилади. шунинг учун тўғри нафас олиш ва нафас чиқариш усуллари товушларни хосил қиииш техникасининг энг мухим элементларидан хисобланади. У овоз шаклланиши жараёнида асосий вазифани ўтайди. Куйлаётгандаги нафас олиш оддий нафас олишдан фарқ қилади. Куйлаётганда нафас тез олиниб, секин чиқарилади. Нафас олиш уч турга бўлинади:
Юқори кўкрак (кифт) дан нафас кўкракнинг юқори қисмига олиниб, кифтлар кўтарилади. Нафаснинг бу тури зарарлидир. Ашула айтаётганда бу нафас қўлланилмайди.
Кўкрак — қорин (ўрта қовурға, биқин). Аралаш (пастки қовурға-диафрагма). Нафас оғиз ва бурундан бир вақтда олинади. +ўшиқ куйлашда ўқувчиларга нафас олишни ўрганиш вақтида қўлларини биқинига қўйган холда нафас олишни кузатиш учун қўлларни қовурғалар бўйлаб пастга, ён томонга юрута бериш ва бунда қорин бўшлиқларининг олдинроққа чиқишини хамда қовурғаларни ён томонлама кенгайишини кузатиш яхши натижа беради. Уларга нафас олишни дирижёрлик қўл ишораси билан олиб, бир текисда, шошмасдан чиқаришни ўргатиш керак.
Товуш хосил қилиш енгил ва эркин нафас олиб, аппаратни эркин ишлатиш ё’ли билан тиниқ ва жарангдор овоз хосил қилиш демакдир. Бунда боғча ёшидаги болалар овозининг заифлиги ва тез толиқишини хисобга олиш шарт. Уларда хонандалик малакалари хали етарли даражада шаклланмаганлиги сабабли, кўпроқ нутқ постановкасида куйлайдилар. шунинг учун болалар куйчан овозда куйлашни яхши билмайдилар. Охангдор, чўзиб, куйчан овоз билан куйлаш узоқ машқ жараёнида шаклланиб боради. Куйчан овоз билан куйлаш юқори гурух болаларида бир мунча яхши шаклланади.
Болалар боғчасида нота билан куйлашга ўргатилмайди, бироқ боланинг қобилияти мураккаб ҳаракатлар— товуш ва ноталарни қиёслашга тайёрланади. Болаларга нота стани, ключи, ҳажми, тактлари тушунтирилмайди, бироқ улар узунлик (нимчорак, чорак), товушлар баландлиги, мелодик ҳаракатларнинг йўналиши (юқорига, пастга, бир босқичда, босқич оша) белгиланадиган қўлларнинг шартли ҳаракатлари ва график тасвирини тушунадилар. Бола мусиқа товушини унинг график ва мотор белгилари билан қиёслашга ўргатилади.
Ҳар бир қўшиқни ўрганиш бир неча босқичларни босиб ўтади. Қўшиқ аввал болаларни қизиқтириши, уларни жалб қилиши, уларнинг қўшиқни айтишга иштиёқини уйғотиши керак. Ифодали ижро этиш ва педагогнинг образли тушунтириши мана шунга йўллангандир. Шундан сўнг қўшиқни ўрганиш жараёнида қўшиқ айтиш малакаси эгалланади, овоз ва қобилият ўсади. Ҳар бир кейинги машғулотда янги топшириқлар қўйилади: куйнинг қийин жойлари алоҳида куйланади, текст керакли ритмда, пичирлаб айтилади, айрим фразалар навбатма-навбат ижро этилади, ҳамма биргаликда жўрсиз куйлайди ва бошқалар. Натижада оҳанг яхши ўзлаштирилиб, қўшиқ ифодали куйланади. Қўшиқ бола ҳаётига мана шундай кириб келади.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling