Қўшиқ айтиш ижодкорлигини ривожлантириш ўйини
“Қўшиқ ўйлаб топ”
Ўйиннинг бориши: Мусиқа раҳбари болалар эшитмаган қўшиқ айтиб беради. Болалардан сўрайди – Қўшиқ ёқдими?
Энди ким, мусиқа машғулотида ўрганилмаган қўшиқ айтиб беришни хохлайди, марҳамат эшитамиз. Болалар хохиши билан қўшиқлар. Ихтиёрий қўшиқлар яъни оилада, тўйда, магнитафон кассеталарда, ойнаи жаҳонда машҳур қўшиқчиларнинг қўшиқларини куйлашга ҳаракат қилиб ўзлари билганча галма-галдан қўшиқ айтишади.
Ўйин охирида мусиқа раҳбари қўшиқ айтган болаларни мақтайди.
Катта бўлсанглар моҳир қўшиқчи бўласиз - деб яхши тилаклар билдиради.
Сўнг мусиқа раҳбари “Бинафша” болалар гуруҳининг магнитафон кассетадаги қўшиқлардан бирини болалар билан бирга куйлашади.
Тинглаш ва эслаш қобилиятини ривожлантириш ўйини
“Мусиқани, қўшиқни ким ёзган,топ”
Ўйин материали: Халтачада кичик размердаги хар хил ўйинчоқлар, бастакорлар расмлари столда ёйиқ холда.
Ўйиннинг бориши: Мусиқа раҳбари болаларнинг ёшига кўра йил давомида мусиқа машғулотларида тинглаган, куйлаган мусиқа асарларини чалади ва куйлайди.
Мусиқа асарини ким ёзган? - деб болалардан сўрайди. Болалар жавоби. Тўғри топган болага мусиқа раҳбари- Расмлар ичида айтган бастакорни расмини топ- дейди. Бола расмни тўғри топиб кўрсатса ғолиб ҳисобланади, унга халтачадаги ўйинчоқлардан биттасини совға қилинади яъни рағбатлантирилади. Ўйин шу тариқа давом этади.
Эслаш ва тинглаш қобилиятини ривожлантириш ўйини
“Куйнинг номини топ”
Ўйинни бориши: Мусиқа раҳбари мусиқа асбобида миллий куйларни дастлабки 6-7 та товушларини чалиб беради.
Болалар куйнинг номини топиб айтишади. куйнинг номини тўғри топган бола ғолиб ҳисобланади. Ўйин шу тариқа давом этади. Ўйин оҳирида кўп куй номини тўғри топган болалар рағбатлантирилади.
Ўйинга киритилган куйлар тўплами “Чертмак”, “Норим-норим”, “Андижон полкаси”, “Яллами-ёрим”, “Дўлонча”, “Лазги”, “Наманганни олмаси” , “Дилхирож”, “Читти гул”, “Муножат”.
Do'stlaringiz bilan baham: |