Тинглаш ва эслаш қобилиятини ривожлантириш ўйини
“Тингланг, топинг”
Ўйин материали: ухлаётган боланинг, шаҳдам қадам ташлаётган боланинг, рақсга тушаётган боланинг расмлари столда ёйиб қўйилади.
Ўйиннинг бориши: мусиқа раҳбари ўзбек халқ куйи “Аскарийни” чалгандан сўнг болалардан сўрайди: - Бу куйга қандай харакат қилиш мумкин? Харакатни тўғри топган болани мусиқа раҳбари столни устидаги расмлардан мусиқа характерига мос расмни кўрсатишни сўрайди.
Ўзбек халқ куйи “Чертмак” ижро этилганда ҳам, ўзбек халқ куйи “Алла” ижро этилганда ҳам ўйин шу тариқа такрорланади. Куй номини, харакатни, расмни тўғри топган бола ғолиб хисобланади.
“Аскарий” куйига шахдам қадам ашлаяпган бола расмини
“Чертмак” куйига рақсга тушаяпган бола расмини
“Алла” куйига ухлаяпган бола расмини кўрсатиш керак.
Мусиқа асарлар характерини фарқлаш қобилиятини ривожлантириш ўйини
“Капалаклар ва гуллар”
Ўйин материали: болалар сонига қараб капалаклар ва гуллар чизилган бошга кийиладиган чамбараклар. Ўйин кичик гуруҳларга бўлиниб ўйналади.
Ўйинни бориши: М. Икромованинг “Чиройли гуллар” шошилмай оҳиста мусиқасига гуллар чамбарагини кийган болалар ўртага чиқиб харакатда гулларнинг очилиши, шамолда тебранишини ифодалашади.
М. Икромованинг “Капалак” ўртача тез, енгил мусиқасига капалак чамбарагини кийган болалар ўртага чиқиб харакатда капалакларни енгил қанот қоқиб учишини, айланишини, гулга қўнишини ифодалашади. Янгилишмай образни кўп харакатлар билан ифодалаган гуруҳ ғолиб ҳисобланади. Сўнг ўйин чамбаракларни алмаштириб ўйналади.
Паст ва баланд товушларни фарқлаш, тасаввурни ривожлантириш ўйини
“Ким келаяпти”
Ўйин материаллари: барабан, металлафон
Ўйиннинг бориши: Мусиқа раҳбари катта барабанда шошилма усулни чалади ва болалардан сўрайди – Қайси ҳайвон шундай оғир юради. Болалар ўйлаб жавоб беришади – Айиқ- полвон, тошбақа, фил ва х.з. Мусиқа раҳбари металлафонда тез-тез усулни чалади ва болалардан сўрайди.
Қайси ҳайвон шундай тез югуради. Болалар ўйлаб жавоб беришади.
Қуён, олмахон, тулки ва х.з.
Мусиқа раҳбари болаларга таёқчаларни бериб ўйинни ўзлари ўйнашишга жалб этади. Ўйин шу тариқа давом этади.
Тўғри усул топиб чалган болаларни мусиқа раҳбари мақтайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |