Маъруза1: Мактабгача таълим муассасаларида мусиқавий тарбиянинг мақсад ва вазифалари
Download 0.79 Mb.
|
Мусиқадан УМК Узбек гр дог 2018йил
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маъруза 10: Мактабгача ёшдаги болаларнинг мусиқавий фаолияти мазмуни
Саволлар:
1.Эстетик тарбия болаларга нимани ўргатади. 2.Санъат гўзаллиги нимага асосланади. 3.Мусиқа бадиий образ қандай хусусиятларни ифодалайди. 4.И.С.Тургеневнинг «Овчининг мактублари» ифодали, эмоционал ва образли ёдлаб беринг. 5.Мусиқавий қобилият деганда нимани тушунасиз? Эмоционал ҳиссиёт нима? 6. Болаларни педагог фаол фаолиятини вужудга келтириш учун нималар орқали қизиқтиради? Қандай бадиий асарларни биласиз? Адабиётлар: 1. Н.А.Ветлугина "Мусиқа тарбиясининг назарияси ва методикаси", 1985й. 2. А.В.Кенеман, Н.А.Ветлугина. "Мусиқа таълим тарбия методикаси", М.,1985й. Маъруза 10: Мактабгача ёшдаги болаларнинг мусиқавий фаолияти мазмуни Болалар боғчасида мусиқа фаолияти болалар томонидан маълум билимларнинг ўзлаштирилиши, керакли кўникма, малакаларнинг эгалланиши, мусиқа таассуротларининг жамғарилишига асосланади. Бунга мусиқа машғулотлари, байрамлар ва кўнгил очишларни тўғри ташкил қилиш, шунингдек, тарбиячиларнинг билвосита бўлса ҳам болаларнинг мустақил мусиқа фаолиятларига раҳбарликлари туфайли эришилади. Болаларда бадиий диднинг шаклланишига атроф-муҳит сезиларли таъсир қилади. Шунинг учун болаларга мусиқа фаолиятига қизиқишни сингдириш ва бу қизиқишни доимий сақлаш учун гуруҳ хонасида махсус жой ажратиш ҳамда уни турли қўлланмалар—дидактик ўйинлар, техника воситалари (радио, электрон проигриватель, диапроектор, магнитофон ва бошқалар) билан жиҳозлаш лозим. Ҳамма санъат турларида бўлганидек мусиқада ҳам атроф-муҳитни акс эттириш хусусиятлари («ўз тили билан») мавжуд. Унинг эмоционал мазмунини сўзлар орқали тушунтириш қийиндир. Мусиқа асарларини идрок қилиш кишининг умумий эмоционал ривожланганлигига боғлиқдир. Болаларнинг мусиқавий ривожланишлари муваффақиятлироқ бўлиши мақсадида мусиқани идрок этиш жараёнини осонлаштириши мумкин бўлган, уни яхшироқ тушунишга ёрдам бера оладиган хилма-хил қўлланмалардан фойдаланиш зарур. Масалан, болаларни товушнинг йўғон-ингичкалигини фарқлашга қўнғироқчалар, доиралар ёрдамида ўргатиш мумкин; тембр ҳақида тушунча бериш учун турли мусиқа асбобларининг овозини эшиттириш ёки турли овозли ўйинчоқлар чиқарадиган (мушук, сичқон, кучук ва бошқалар) товушларни қиёслаш мумкин. Баъзи педагоглар мусиқани идрок этишни асарларни тинглаётган вақтда шунга мувофиқ келувчи иллюстрациялар, диапозитивлар, диафильмлар кўрсатиш орқали осонлаштирадилар. Турли қўлланмаларнинг нималарга мўлжалланганлигини ҳамда улардан фойдаланиш методикасини аниқроқ тасаввур қилиш учун уларни шартли равишда қуйидагича гуруҳлаш мумкин: 1-гуруҳ — образли қўлланмалар: образли ўйинчоқлар, лото, иллюстрация типидаги қўлланмалар. 2-гуруҳ — болалар мусиқали ўйинчоқлари ва асбобларй, буларни ўз навбатида овоз чиқарадиган ва овоз чиқармайдиганларга ажратиш мумкин. Биринчи гуруҳдаги қўлланмалар ўйин вазиятини яратишга мўлжалланган бўлиб, бу вақтда болалар ўзларини мусиқа асбобларини чалаётгандек фараз қиладилар. Иккинчи гуруҳдагилар овоз беришга кўра тўрт типга бўлинади. Йўғон-ингичкалиги номаълум товуши қайд қилинмаган ўйинчоқ-асбоблар (шақилдоқлар, доиралар, барабанлар, треугольниклар ва бошқалар); фақат битта товуш берувчи ўйинчоқ-асбоблар (найлар, бурғулар, қамиш сурнайлар ва бошқалар); қуйида қайд қилинган ўйинчоқ-асбоблар (кичик органлар, мусиқа қутичалари); диатоник ва хроматик товуш қаторли ўйинчоқ-асбоблар (металлофонлар, пианинолар, баянлар, флейтлар ва бошқалар). 3- гуруҳ — график қўлланмалар: нота лотоси (нота-доиралар, улар ёрдамида куйнинг ҳаракатини шартли равишда тасвирлаш мумкин, узун ва қисқалигини белгиловчи эни ҳар хил бўлган карточкалари ва бошқалар); нота стани (кичик фланелеграфда — индивидуаль фойдаланиш учун катта фланелеграфда — гуруҳ машғулотларида фойдаланиш учун); ясси тасвирлаш (товушнинг йўғон-ингичкалиги, куй ҳаракатининг йўналиши ва бошқалар ҳақида тасаввур берувчи нарвонча тасвири); геометрик фигуралар — мусиқа асарлари қисмларини шартли тасвирлаш учун; 4- гуруҳ — ўқишнинг аудиовизуал (тинглаш, кўриш) воситалари, буларни экранли, товушли, экран-товушларга ажратиш қабул қилинган. Экранли воситаларга овозсиз кинофильмлар, диафильм ва диапозитивлар; товушлиларга — магнитофон ёзувлари, граммофон пластинкалари, радиоэшиттиришлар; экран-товушлиларга овозли кинофильмлар, овоз берилган диапозитив ва диафильмлар, ўқув-телевизион кўрсатувлар тааллуқлидир. Образли ўйинчоқлардан мактабгача кичик тарбия ёшидагилар билан ўйнашда фойдаланган маъқул. Катталигига кўра турлича (катта ва кичик кучук, товуқ ва жўжа, мушук ва мушук боласи ва шу кабилар) ўйинчоқларни танлаб, улардан ўйин вазиятларида фойдаланиб, кичкинтойларга товушлар йўғон ҳамда ингичка бўлишини кўрсатиш мумкин. Бунинг учун тарбиячи катта кучукнинг вовуллашига ва кучук боласининг ангиллашига, товуқнинг қағ-қағлаши ва жўжанинг чий-чийлашига тақлид қилади ҳамда бола-ларни ҳам шундай қилишга ундайди. Бунда у жўжа (мушук боласи) ингичка-баланд товуш билан чийиллашичи такрор-такрор эслатади ва бошқалар. Худди шу ўйинчоқлар билан бошқача усулда ўйналганда кичкинтойларни тембрларнинг хилма-хиллиги билан таништириш имкони туғилади. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling