3 т а ж р и б а и ш и металларнинг электро-кимёвий коррозия механизмини ўрганиш ишнинг мақсади


Download 66.07 Kb.
bet1/3
Sana15.03.2023
Hajmi66.07 Kb.
#1271218
  1   2   3
Bog'liq
3-лаборатория иши


3 - Т А Ж Р И Б А И Ш И


МЕТАЛЛАРНИНГ ЭЛЕКТРО-КИМЁВИЙ КОРРОЗИЯ МЕХАНИЗМИНИ ЎРГАНИШ


1. Ишнинг мақсади:
- металларни нормал электрод потенциал қийматини
аниқлаш;
- металларни коррозияланиши уларнинг фаоллик қаторидаги
ўрнига боғлиқлигини билиш;
- темир учун протектор металлини аниқлаш;
- металларнинг электрокимёвий коррозия механизми асосида
емирилиши бўйича назарий билимларни мустаҳкамлаш.


2. Умумий маълумотлар

Металларни ташқи муҳит: намлик, кислота, ишқор ва тузларнинг сувли эритмалари (электролитлар) таъсиридаги коррозия жараёнини тезлиги уларнинг нормал потенциал қийматини кўрсаткичларига, яъни кимёвий фаоллик (активлик) қаторидаги ўрнига боғлиқ. Активлик қаторида водороднинг потенциал қийматини нолга тенг деб қабул қилиниб, унинг чап томонида турган элементлар нормал потенциал манфий қийматини камайиши бўйича, ўнг томондаги элементлар эса, нормал потенциал мусбат қийматини ортиб бориши бўйича жойлаштирилган (металларнинг активлик қаторига қаранг).


Металларнинг активлик қатори.
Li, K, Na, Mg, Al, Mn, Чn, Fe, Ni, Pв, H2, Cu, Ag, Au


Атомларни кимёвий активлигининг камайиши.

Активлик қаторида элементларни водороддан чап томонга қараб жойлашиш ўринларини узоқлашуви, уларнинг кимёвий активлигини ошиб боришини, ўнг томонга қараб эса аксинча, камайиб боришини кўриш мумкин. Шундай қилиб, элементни активлик қаторидаги ўрнига кўра, бир хил шароит таъсирида бошқа элементларига нисбатан коррозияланиш даражасини ва бошқа элемент билан гальваник жуфтлар ҳосил қилинганда унинг анод ёки катод вазифасини бажаришини аниқлаш мумкин. Гальваник жуфтлардаги анодда- оксидланиш (емирилиш), катодда эса қайтарилиш жараёни содир бўлади. Занжирда ҳосил бўлган ток кучи, анодни емирилиш тезлигига боғлиқ бўлиб, уни Фарадей формуласи бўйича аниқлаш мумкин:




сек
Бу ерда:  - аноднинг емирилиш вақти, сек.
Q - аноднинг массаси
n - анод металлининг валентлиги
А - анод металлигининг атом массаси.
F - Фарадей сони 96500
У - Гальваник жуфтда ҳосил бўлган ток кучи, mA.



Download 66.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling