Мдя (металл диэлектрик яримўтказгичли) транзисторларда ясалган мантиқий элементлар


Download 386.41 Kb.
bet1/5
Sana25.08.2023
Hajmi386.41 Kb.
#1670138
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Мустақил Иши Мавзу мдя транзисторлар асосидаги базавий мантиқий-www.hozir.org



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ВАЗИРЛИГИ
МУҲАММАД АЛ-ХОРАЗИМИЙ НОМИДАГИ
ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ
“Электроника ва схемалар 2” фанидан
Мустақил иш
Мавзу: МДЯ (металл диэлектрик яримўтказгичли) транзисторларда ясалган мантиқий элементлар.
Бажарди: Аитбаев Равшанбек Ахмаджанович
073-20
Тошкент 2023
Мустақил Иши Мавзу: МДЯ (металл диэлектрик яримўтказгичли) транзисторларда ясалган мантиқий элементлар.

Мустақил Иши
Мавзу: МДЯ (металл диэлектрик яримўтказгичли) транзисторларда ясалган мантиқий элементлар.
Мундарижа:

  1. Кириш..........................................................................3


  2. Комплементар МДЯ – транзисторларда ясалган


мантиқий елементлар (КМДЯМ)..............................4


  1. МДЯ – транзисторида ясалган базавий мантиқий элементлар.................................................................6




  1. МДЯ-транзисторлар тузулиши ва ишлаш тамойили...................................................................07



5. Хулоса ……………………………………………………… 09
Кириш
Кишилик жамиятида инсоният ҳаётига електроника соҳасидай катта ва кескин ижобий ўзгариш олиб келган фан ва техниканинг бирор-бир соҳаси мавжуд емас. Шунинг учун ҳам ХХ аср ва ХХI аср инсоният тарихида електроника – микроелектроника ва наноелектроника асри бўлиб номланди У Шокли, Д Барден ва В. Бреттейн томонидан (23-декабр, 1947-йил) биринчи транзистор кашф етилганига, яъни қаттиқ жисм електроника асри бошланганига 2013-йил 66 йил тўлди Тарих учун бу ўта кичик давр Aммо мана шу даврда шаклланган ва ўта тез ривожланган електроника фани инсоният учун нафақат коинотга йўл очди, олдин тасаввур қилиб бўлмайдиган, ўта тезкор ҳисоблаш машиналари, тубдан янги ахборот тизимлари, енг аниқ, ишончли диагностика қурилмалари, ўта ихчам, имконияти юқори хўжалик електрон асбобларини яратишга имкон берибгина қолмай, бу соҳага еътибор берган мамлакатлар иқтисодини, ҳарбий қувватини, одамлар ҳаёт даражасини, уларнинг иш билан таъминланиш аҳволини тубдан яхшилаш билан бирга, инсоният олдида турган ўта мураккаб екологик муаммоларни ҳал қилиш имконини берди ва
бермоқда.
Ҳозирги кунда електроника соҳаси тез ривожланиб бораётган соҳалардан бири ҳисобланади. Електроника – фан ва техниканинг ҳавосиз бўшлиқ, газ ва қаттиқ жисмда електр токининг ҳаракатига асосланган електрон асбоб ва қурулмаларни яратиш, ҳамда улардан амалда фойдаланиш билан шуғулланадиган соҳасидир.
Електрон қурулмаларни халқ хўжаллигида кенг қўллаш фақат иқтисодий емас, балки ижтимоий моҳиятга ҳам егадир, чунки бунда ишчи меҳнатининг мазмуни ҳам ўзгаради, яъни унинг иши ижодий тус олади. Електроникани халқ хўжалиги ва маиший хизматда кенг қўллаш натижасида инсон қисман жисмоний меҳнатдан озод бўлади ва бўш вақтини ўзининг маънавий ва маъданий савиясини оширишга сарф етади.
Микроелектрониканинг асосий қурилмаси бўлган ярим о`тказгич асбоблар ҳам тез суратларда ривожланиб бормоқда. Ярим ўтказгич асбоб ҳисобланувчи транзисторлар ҳам шулар жумласидандир.


Download 386.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling