Ўзбекистон республикаси рақамли технологиялар вазирлиги муҳаммад ал-хоразимий номидаги
Download 222.94 Kb.
|
Rasulov Azizjon
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ВАЗИРЛИГИМУҲАММАД АЛ-ХОРАЗИМИЙ НОМИДАГИТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ«Мобил алоқа технологиялари» кафедраси ҚАБУЛ ҚИЛИШ ҚУРИЛМАСИНИНГ ЮҚОРИ ЧАСТОТАЛИ ТРАКТИНИ ҲИСОБЛАШ Индивидуал лойиҳалаш - 2 Бажарди: 086-20 гурух талабаси Абдурахманов А.О. Текширди: Алиев У. Т. Тошкент 2023 Мундарижа Кириш……………………………………………………………………… 1. Курс ишига топшириқ ...……………………………………………. 2. Қабул қилгичнинг ЮЧ тракти тузилиш схемасини асослаш...... 2.1. Сигнал полосасини ёки модулияциянинг юқори частотасини аниқлаш................................................................................. 2.2. Қабуллагичнинг оралиқ частотасини танлаш................................ 2.3. Уйғунликни танлаш............................................................................ 2.4. Қабул қилгич трактлари бўйича частотавий бузилишлар коэффициентини тақсимлаш..................................................................... 2.5. Преселектор резонанс тизимларини турларини ва сонини асослаш............................................................................................... 2.6. Оралиқ частота (ОЧ) тракти резонанс тизимларини сонини ва турини асослаш............................................................................. 3. Қабул қилгич ЮЧ тракти кучайтириш каскадларнииг сонини асослаш............................................................................................... 4. Қабуллагичнинг ОЧК каскадларини электр ҳисоблаш...................... Хулоса............................................................................................................. Адабиётлар..................................................................................................... Кириш Рaдиoқaбул қилиш қурилмaси (РҚҚ) радиочастоталар (3∙103… 3∙1012 Гц) ва оптик (3∙1012… 3∙10 16 Гц) диапазонларда очиқ фазода тарқатиладиган табиий ва сунъий электромагнит тебранишларни тутиш ва улар таркибидаги ахборотлардан фойдаланишни таьминлайдиган кўринишга ўзгартириш учун йўлланган электр занжирлар, функционал қисмлар ва тугунлардан иборат комплексдир. РҚҚ ахборот вазифаси бўйича фазонинг бир пунктидан (жойдан) бошқасига ахборотларни узатиш тизимлари синфига кирадиган радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидения каби барча видеотизимларнинг муҳит таркибий кисми ҳисобланади. Бу синфдаги радио тизимнинг тузилиш схемаси 1-расмда келтирилган. Радиоузатиш қурилмаси (РУҚ), РҚҚ ва ЭМТ ларнинг тарқалиш мухити радиоканални ташкил қилади. РУҚда узаталиши лозим булган ахборот у ёки бу физик табиатдаги кўринишдаги хабар мос равишда электр сигналга узгартирилади. Электр сигнал бевосита ёки кодлашдан кейин радиосигнал сифатида юқори частотали ташувчи сигналга модуляцияланади. узатувчи антенна ёрдамида радиосигнал энергияси атроф – мухитда (фазада) электромагнит тулқинлар кўринишда тарқатиладиган электромагнит майдон энергиясига ўзгартирилади. Кучли бўлган юқори частотали электрмайдон қабуллаш жойида антенна орқали қабуллагич кириш сигнали бўлган электр тебранишлар энергиясига ўзгартирилади. РҚҚ чиқишида тескари физик ўзгартириш натижасида истъемолчи учун зарур бўлган ахборот кўринишига айлантирилади. Қабул қилиш жойида шунингдек бегона манбалар хосил қилган табиий ва сунъий электромагнит майдонлар мавжуд. Бу электромагнит тебранишлар РҚҚ орқали қабул қилинади ва фойдали сигнални қабул қилишга халақит беради, яъни ташқи радио халақитлар дейилади. Бундан ташқари РҚҚ занжирларида қабул қилишга ички халақитлар кўринишида намоён бўладиган халақит берувчи электрофизик жараёнлар мавжуд. Дастлабки хабар радиоканалидан ўтиш жараёнида сигналининг бузилиши билан баҳоланадиган исталмайдиган ўзгаришларга учрайди. Бузилишлар қабул қилиш, узатиш аппаратурасини ичида ва ташқарисида ўз ўрнига эга. Биринчиси электромагнит тўлқинларнинг тарқалишидаги қатор физик жараёнларга боғлиқ, иккинчиси эса, РУҚ ва РҚҚнинг ноидеал характеристикалари орқали характерланади. 1 – расм. Радиотизимнинг тузилиш схемаси Асосга қўйилган белгилар бўйича РҚҚнинг турли синфларга бўлиниши мавжуд. Асосий фунционал вазифаси бўйича РҚҚ професионал ва эшиттириш РҚҚларга ажратилади. Професионал қабуллагичларга (ахборотларни узатиш тизимларида) алоқа, телевизион, телеэшиттириш, телебошқарув ва бошқа қабуллагичлар киради. Эшиттириш қабуллагичлари овоз ва телевизион эшиттиришлари дастурларини қабул қилишни таъминлайди. Уларни оммавий ишлаб чиқариш ва нисбий арзонлиги зарурати нисбатан содда техник ечимларни билдиради. Профессионал РҚҚлар юқори мураккаблиги ва қисман узатиш воситаси баҳоси билан ўлчанадиган баҳоси билан ажралиб туради. Алоқа қабул қилгичлари орасида космик, халқаро, магистрал, ички зонали, махаллий технологик ва бошқа радио тизимлар қабуллагичлари ажратилади. Профессионал телевизион қабуллагичлар алоқа, сервис ва амалий телевизион тизимларда ишлатилади. Овоз эшиттириш қабуллагичлари монофоник стереофоник, квадрофоник қабуллагичларга бўлинади. Эшиттириш телевизорлари монохром ва рангли эшиттириш тизимларида юқори равшанликдаги истиқболли тизимларда дастурларни қабул қилишни таъминлайди. Download 222.94 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling