Ўзбекистон республикаси рақамли технологиялар вазирлиги муҳаммад ал-хоразимий номидаги
Қабул қилгич трактлари бўйича частотавий бузилишлар коэффициентини тақсимлаш
Download 222.94 Kb.
|
Rasulov Azizjon
2.4. Қабул қилгич трактлари бўйича частотавий бузилишлар коэффициентини тақсимлаш
Берилган частотавий бузилишлар коэффициентини ОЧ тракти (σn.очт) ва преселектор (радиочастота тракти) (σn.рчт) орасида тақсимланади. Қуйидаги шарт бажарилиши керак: σn≤ σn.очт σn.рчт Одатда σn.очт> σn.рчт бўлади, чунки ОЧ тракти полосаси қисқароқ. Преселекторнинг частотавий бузилишлар коэффициенти УҚТ диапазонида 1,01 марттадан катта, УТ диапозонида 2,25 марттага тенг бўлади. ОЧ тракти частотавий бузилишлар коэффициенти қуйидагига тенг бўлади: σn.рчт= σn1 σn2 Бу ерда σn1-ОЧ тракт асосий танловчанлик тизимининг частотавий бузилишлар коэффициенти. Одатда σn1=3-6 дБ=1,42-2 мартта; σn2-ёрдамчи кенг полосали контурларнинг частотавий бузилишлар коэффициенти, одатда σn2 ≤ 1 дБ =1.122 мартта. σn.рчт= 2 дБ ва σn.очт = 7 дБ (σn1=6 дБ, σn2 = 1 дБ ) оламиз 2.5. Преселектор резонанс тизимларини турларини ва сонини асослаш 1. Преселекторнинг вазифаси унинг резонанс тизимларини танлаш учун асос ҳисобланади: - руҳсат этиладиган частотавий бузилишлар коэффициентида акс канал бўйича берилган танловчанликни преселектор таъминлаши керак; - ночизиқли каскаддаги ўтиш модулияциялашни келтириб чиқариши мумкин бўлган, маҳаллий станциялар кучли ҳалақитларини преселектор сўндириши керак ( бундай ҳалақитлар, асосан, УҚТ ва ЎТ диапазонларда вужудга келади); -преселектор қабул қилгичнинг мумкин бўлган минимал шовқин коэффициентини таъминлаши керак. (ҚТ диапазонларида, айниқса ЎҚТ диапазонида муҳим). 2. Битталик контурли преселектор соддароқ ҳисобланади. Шунинг учун дастлаб бундай преселекторни бажарилиши имконияти текширилади. Битталик контурнинг резонанс характеристикасининг тенгламаси қуйидагича бўлади: (2.1.) Бу тенгламадан фойдаланиб, акс канал бўйича берилган танловчанликни таъминлаш учун контурнинг эквивалент асллиги қандай бўлиши аниқланади: бу ерда αак-максимал частотадаги акс канал бўйича умумлаштирилган созланиш: Ҳисоблаш максимал частотада амалга оширилади, чунки бу частотада контурнинг полосаси кенгроқ ва танловчанлик ёмонроқ бўлади. = (97350·103/96400·103) - (96400·103/97350·103) = = 1,009 – 0,990 = 0,019 σкк = 45 дБ = 10 A/20 марта = 1045/20 = 177,83 марта = Олинган Qэ қиймат конструктив бажарилиши мумкин бўлган қиймат билан таққосланади (2.1-жадвал). Олинган Qэ қиймат конструктив бажарилиши мумкин бўлган қийматдан катта, яъни Qэ>Qк/ (186>140/1) битталик контурли преселектор акс канал бўйича берилган танловчанлигини бажара олмайди ва иккиталик контурли преселекторга ўтиш керак бўлади. Келтирилган курс ишига барча вариантлар частотани бир марта ўзгартиришда бажарилади. n (n=2, 3) битталик контурли преселектор икки контурли пресекторли кириш занжиридагига қараганда кичик шовқин коэффициентига эга. Икки контурли кириш занжири биринчи ночизиқли элементдан олдинги кучли халақитларни яхши сўндиради, яъни ўтиш модуляциядан яхши ҳимоялайди. Иккитталик контурли преселектор қуйидаги тенглама орқали тавсифланадиган резонанс характеристикага эга бўлади: (2.2) Бу тенгламадан фойдаланиб акс канал бўйича берилган танловчанликни таъминлаш учун контурнинг эквивалент асллиги қандай бўлиши аниқланади: Ҳисобланган Qэ қиймат ҳисобланганидан 5-10 фоизга ортиқ бўлган бутун қийматга тенг олинади. Q =15 оламиз. Контурнинг эквивалент асллиги контурнинг транзистор ва антенна билан шунтланганлиги учун конструктив асллигидан марттага кам бўлади. - шунтлаш коэффициенти қуйидагига тенг бўлади: Биполяр транзистор кириш ўтказувчанлигининг шунтлаш коэффициенти T=1,1÷1,5 бўлади (частота қанча катта бўлса, T нинг қиймати шунча катта бўлади). Майдоний транзистор, кириш ўтказувчанлиги шунингдек, исталган транзистор чиқиш ўтказувчанлиги шунтлаш коэффициенти 1 га яқин бўлади (T=1,01÷1,1). Антенна билан шунтлаш коэффициенти, агар антенна актив ташкил этувчига эга бўлмаса A=1, агар антенна йўналтирилган бўлса A=2, бошқа ҳолларда A=1,1÷1,5 олинади. T = T · A = 1,2 · 1 = 1,2 Download 222.94 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling