3 т а ж р и б а и ш и металларнинг электро-кимёвий коррозия механизмини ўрганиш ишнинг мақсади


Тажриба асбоби ва ишни бажариш тартиби


Download 66.07 Kb.
bet2/3
Sana15.03.2023
Hajmi66.07 Kb.
#1271218
1   2   3
Bog'liq
3-лаборатория иши

3. Тажриба асбоби ва ишни бажариш тартиби.

Лаборатория шароитида, металларнинг потенциал қийматларини ва гальваник жуфтларда ҳосил бўладиган ток кучларини аниқлайдиган асбоб сув билан тўлдирилган цилиндрик идишдан (1) иборат бўлиб, унинг ичига пластинка кўринишида металл электродлари (2,3,4) ва мис сульфат электроди (5) ўрнатилган. Потенциал ва ток кучини аниқлаш учун милли-вольтметр (6) ва миллиамперметр (7) билан таъминланган.


(1-расмга қаранг).



о о
о о

2
1- Расм. Тажриба асбобининг принципиал чизмаси.
Эслатма: Металл электродлари сифатида техник Al, Cu, ва Fe пластинкалари ўрнатилган. Бошқа металл пластинкаларни ҳам ўрнатиш мумкин.


а) Металл потенциалларини аниқлаш.

Металларнинг потенциал қийматларини аниқлаш учун идиш ичига ўрнатилган электродлар билан мис сульфат электроди (МСЭ) ўртасида гальваник жуфтлар (Al / MCЭ, Fe / MCЭ, Cu / MCЭ) ҳосил қилинади.


Ҳар бир гальваник жуфт занжирида ҳосил бўлган кучланиш (В) милливольтметр ёрдамида аниқланиб, 1-жадвалга ёзилади. Аниқланган потенциаллар қийматларига кўра, металларни активлик қатори тузилиб, уларнинг коррозияланиши тўғрисида хулоса қилинади.
Эслатма: Металларнинг нормал потенциалларини аниқлашдаги лаборатория шароити, назарий аниқлаш шароитига тўла жавоб бермаслиги сабабли, олинган натижалар текширилаётган металларнинг ҳақиқий потенциал қийматини ифодаламайди. Лекин умумийлик сақланади.


б) Гальваник жуфтлардаги ток кучини ва йўналишини аниқлаш.

Бунинг учун идиш ичидаги металл электродлари ўртасида ўзаро гальваник жуфтлар (Al / Cu, Al / Fe, Fe / Cu) ҳосил қилиниб, ҳар бир гальваник жуфт занжиридаги ток кучи ва ток йўналиши миллиамперметр ёрдамида аниқланади. Токнинг йўналиши миллиамперметр кўрсаткичини оғишига қараб белгиланади. Умуман, ток, гальваник элементни анодидан катодига томон ҳаракатланади.


Гальваник жуфтда ҳосил бўлган токнинг кучига кўра, анод вазифасини бажараётган металл электродини емирилиш вақти Фарадей ифодаси ёрдамида ҳисобланиб, натижаси 1 - жадвалга ёзилади.

1 - Жадвал



Download 66.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling