Маъруза1: Мактабгача таълим муассасаларида мусиқавий тарбиянинг мақсад ва вазифалари


Эрталабки бадантарбиянинг методик хусусияти


Download 0.79 Mb.
bet33/110
Sana30.04.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1408286
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   110
Bog'liq
Мусиқадан УМК Узбек гр дог 2018йил

Эрталабки бадантарбиянинг методик хусусияти
Бадантарбия машқларнинг ҳарактеристикаси. Сафда туриб бажариладиган машқлар бу қийин бўлмаган ҳаракатлантирувчи машқлардир.
1. Умум ривожлантирувчи машқ (эрталабки бадантарбиядан машқларнинг хамма турларида кенг фойдаланилади. Бу унчалик қийин бўлмаган ҳаракатига келтирувчи машқлар саналади), яъни турли мушаклар гуруҳини жисмоний лаёқатини янада мустаҳкамлаш, элементлар, ҳаракатга келтирувчи кўникмани қўлга киритиш, предметлар билан ишлаш, умумий жисмоний тайёргарликни ривожлантириш мақсадида бажарилувчи машқлар саналади.
2. Бадантарбия қўшимча машқ ва кўникмани атроф-муҳит билан узвий боғловчи воситадир.
3. Эркин машқ эрталабки бадантарбия машқларининг бир тури бўлиб, чидамлиликни ошириш ва ривожлантиришга йуналтирилади.
4. Бадиий эрталабки бадантарбия машқлари.
Эрталабки бадантарбия вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
-одамнинг жисмоний ҳолатига хос бўлган мезонлар бўйича унинг саломатлигига оид модел кўрсаткичларини нормаллаштириб туриш;
-жисмоний юкламаларни меъёрга солиб туриш;
-сиҳат-саломатликни модел даражасига кўтаришга эришиш ва уни сақлаб туриш учун унга оптимал даражада таъсир кўрсатувчи машқларни танлаш билан боғлиқ тадбирлар.
Эрталабки бадантарбия машқларига ўргатишнинг шарт-шароитлари.Бадантарбия машқларига ўргатишниннг шарт-шароитларини яратиш бир нечта шароитларни ўзига қамраб олади. Бунинг остида тарбиячининг тайёргарлиги ва ҳархил методик ва техник воситаларни қўллаши назарда тутилади. Бунда тарбиячи ўргатаётган машқларини чуқур ва мукаммал бўлиши лозим. Ўргатиш олдидан тарбиячида ишнинг режаси бўлиши шарт. Унинг ичида ҳаракатлар кетма-кетлиги акс этиши лозим. Тарбиячи ҳар бир боланинг ўзига хос сифатлари ҳамда машқларнинг бажарилиш шароитларини билиши керак. Кўпинча, машқларни ўргатаётганда тарбиячи тайёр текширилган ўргатиш усулларини ишлатади. Бунда ўргатиш усулининг моделини аниқлаш керак. Машқларни ўргатиш вақтида тарбиячининг ҳаракати катта аҳамиятга эга. Боланинг ҳаракатини эътибор билан кузатиб, уни ҳар доим баҳолаб туриши зарур, керакли вақтда болага ёрдам бериб, машқларнинг бажарилишини енгиллаштириши, агар қийинчиликлар туғилса, хатоларни тўғрилаши лозим. Ўргатиш жараёнини шу тарзда бошқариш, тарбиячи томонидан амалга ошириладиган ижодий жараён саналади ва педагогик мақоратни талаб қилади.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling