Маъруза1: Мактабгача таълим муассасаларида мусиқавий тарбиянинг мақсад ва вазифалари


Download 0.79 Mb.
bet34/110
Sana30.04.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1408286
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   110
Bog'liq
Мусиқадан УМК Узбек гр дог 2018йил

Жисмоний дақиқалар (қисқа муддатли жисмоний машқлар) ўрта, катта ва тайёрловчи гуруҳларида машғулотлар ўртасидаги танаффусда, шунингдек, дарс жараёнининг ўзида ўтказилади.
Жисмоний дақиқанинг аҳамияти бола фалолияти ва ҳолатини ҳаракат фаоллиги орқали алмаштиришдан иборат бўлиб, у чарчоқни ёзади, боланинг эмоционал ижобий ҳолатини тиклайди.
Агар бола машғулот жараёнида нисбатан ҳаракатсиз туриб қолса толиқиш юзага келади. Толиқиш бир хил иш, шунингдек, машғулот юкламасининг бузилиши туфайли кучайиб боради ва болалар эътиборининг сусайишига олиб келади. Мазкур ҳолат бош мия пўстлоғида ривожланадиган тормозланиш ва болада ўқув материалини ўзлаштириш қобилиятининг сусайиши билан изоҳланади. Натижада, чалғий бошлайди, унинг диққат фаоллиги, идроки сусаяди. Бу белгиларнинг барчаси фаолиятни ўзгартириш зарурлигини кўрсатади.
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, хатто 6 ёшли болалар ҳам 20 дақиқагина нисбатан ҳаракатсиз диққатни жамлаб тура олар эканлар, мазкур муддатдан сўнг эса толиқиш юзага келганлиги боис, улар билимларни яхши ўзлаштириш ва кўникмаларни эгаллашга қодир бўла олмайдилар.
Жисмоний машқларни бажариш мушак ишини фаолаштиради, бу ўз навбатида, қон айланишини кучайтиради ва оқибатда юрак ишининг, нафас олишнинг интенсивлигини оширади, миянинг қон билан таъминланишини фаоллаштиради. Буларнинг ҳаммаси биргаликда бола психикаси эмоционал – ижобий ҳолатининг шаклланишига, диққат ҳамда ақлий фаолият ва умумий жисмоний ҳолатнинг ошишига таъсир қилади. Чарчоқ йўқолади, бола дам олади ва яна иштиёқ билан шуғуллана бошлайди.
Жисмоний дақиқалар таркибига 10-15 марта сакраш, 10-12 марта чўққайиб ўтириш ёки турган жойида югуриш (30-40 секунд) киради. Жисмоний дақиқалар ўз ичига елка камари ва қўлларга мўлжалланган 2-3 та машқ, тортилиш, эгилиш ва гавдани буриш машқларини қамрайди. Жисмоний дақиқалар 2-3 дақиқа давом этади.
Жисмоний тарбия хонасини жиҳозлаш
Мактабгача таълим муассасаларида жисмоний тарбия хонасини жиҳозлаш қуйидаги талаблар ассосида ташкил этилади:

  1. Жисмоний тарбия йўриқчисининг иш вақти жадвали.

  2. Жисмоний тарбия хонасидаги техник (воситалар).





Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling