Маъруза1: Мактабгача таълим муассасаларида мусиқавий тарбиянинг мақсад ва вазифалари
Машғулотни режалаштиришда қуйидагиларга эътибор бериши керак
Download 0.79 Mb.
|
Мусиқадан УМК Узбек гр дог 2018йил
Машғулотни режалаштиришда қуйидагиларга эътибор бериши керак:
- Мусиқа тинглашда расмлардан, бастакор ва компазитор портретларидан, хилма-хил рангдаги шакллардан фойдаланиш; - Овоз созлаш машқларида мусиқали зинача кўргазмали қуроллардан, тарқатма тест банкларидан ва расмлардан фойдаланиш; - Қўшиқ айтишда расмларга қараб қўшиқ номини топиш; - Лапарлар ва рақсларда катта расмли кубиклардан, магнит тасмалардан фойдаланиш; - Мусиқали харакатли ва образли ўйинларни ўргатилганда шу ўйинга мос атрибутларни тайёрлаб фикрлашга ўргатиш, саҳналаштирилган жараёнда болаларни мустақил харакат қилишларига имкон яратади ва катта ўрин эгаллайди. Юқорида кўрсатилган тавсиялар машғулот жараёнида ўз самарасини беради. Болаларнинг мусиқа тафаккурини ривожлантиради. Идроки ва ҳиссиётини тарбиялайди.Мактабгача ёшдаги болалар ёрқин ва қувноқ рангларни хуш кўрадилар, уларда бу орқали қувноқлик ҳиссиётлари ривожланиб боради. Шу сабабли байрам эрталикларида мусиқа раҳбари, тарбиячилар ёрқин рангдаги кийимларда бўлишлари талаб қилинади. Қора ранг боланинг кайфиятини бузади, яъни унга салбий таъсир қилади.Жажжи кичкинтойлар ўз ўйинлари орқали ҳаётни акс эттирадилар, улар тақлидчандирлар. Улар орасида келажакдаги мусиқа раҳбарлари борлигини унутмаслигимиз керак. Мусиқа раҳбари ўз меҳнати орқали етиштирган боғдан мева олса, бу мева бизнинг келажакдаги шогирдларимиздир. Мусиқа болаларни ривожлантириш учун бой манбадир. Болаларда ҳиссиётнинг ривожланишига кўмаклашиши мусиқанинг энг яққол намоён бўладиган ролидир: алла болаларни тинчлантиради ва хотиржам қилади, алла эшитиб ухлаган болалар ўз қўғирчоқларига ҳам алла айтадилар. Тинчлантирувчи мусиқа албатта қўшиқ бўлиши шарт эмас. Барча замонларда ва халқларда оналар ўз гўдакларига такрорланувчи икки нотали оҳангни паст овозда куйлаганлар. Ҳар бир маданиятда меҳр-муҳаббат ва байрамлар хақидаги оддий қўшиқлар мавжудки, болалар уларни ёдлай оладилар ва бу уларга ўз ҳис- туйғуларини ифодалашга ёрдам беради. Марш болага фахр туйғусини ва ғайрат, тетикликни бағишлайди. Мусиқани бутун кун давомидаги кўплаб фаолият турлари қаторига киритиш мумкин.Бироқ мусиқа фонига нисбатан эҳтиёткорлик билан ёндошмоқ зарур. Мусиқа чалинаётган аксарият ҳолларда у болаларнинг диққат марказида бўлмоғи лозим. Фонли мусиқа, айниқса, бу катталарнинг машҳур мусиқаси бўлса, катталар учун ёқимли бўлиши мумкин, лекин у болаларни чалғитиши мумкин. Мусиқа хар кунги режимли дақиқаларга риоя этишни ёқимлироқ қиладиган тарзда фойдали омил бўлиши мумкин. Бунинг учун тегишли қўшиқларнинг, масалан, табрик қўшиқларини тўқиш ёки танлаб олиш мумкин. Бутун гурух йиғилган маҳалда ашула айтиш ажойиб машғулот. Қўшиқлар дам олиш вақтида болаларни тинчлантиришнинг ажойиб воситаси ҳисобланади. Маълумки, нутқида нуқсони бўлган болалар билан ишлашда, уларнинг нутқларини тиклашда мусиқа машғулотлари катта ўрин тутади. Бундай гурух болалари билан мусиқа раҳбари логопед ўқитувчи билан ҳамкорликда ишласа ўз мақсадига етади. Чунки бу соҳа бўйича мусиқа машғулотларини ташкиллаш бўйича хозирги кунда методик қўлланмалар кам.Ҳар бир мусиқа раҳбари хар бир мусиқа машғулотини қизиқарли ва болалар хотирасида узоқ сақланиши учун кўргазмалардан унумли фойдаланишни билиши зарур. Машғулотни ташкиллашда мусиқа раҳбари қуйидагиларни ёддан чиқармаслиги керак: машғулот баёни, янги қўшиқ, рақс харакатлари, фойдаланиладиган чолғу асбоблари учун тайёрланган кўргазмалар; қисмларни бир-бирига узвий боғлай олиш; болаларни қизиқтириш учун уларнинг ёш хусусиятларини эътиборга олиган холда содда ва паст оҳангда мулоқатда бўлиш; техника воситаларидан фойдалана олиш; тестлар ва бошқотирмалар ёрдамида болалар билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаб бориш; мусиқавий харакатли ўйинларни атрибутлар ва ўйинчоқлар ёрдамида ташкиллаш. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling