Маъруза1: Мактабгача таълим муассасаларида мусиқавий тарбиянинг мақсад ва вазифалари
Машғулотни режалаштиришда қуйидагиларга эътибор бериши керак
Download 0.79 Mb.
|
Мусиқадан УМК Узбек гр дог 2018йил
- Bu sahifa navigatsiya:
- МТМда кўнгил очар машғулотларининг тахминий режаси
- Катта ва тайёрлов гурух учун Сентябр
- Маъруза 19: Мусиқа ва жисмоний тарбия
Машғулотни режалаштиришда қуйидагиларга эътибор бериши керак:
- Мусиқа тинглашда расмлардан, бастакор ва компазитор портретларидан, хилма-хил рангдаги шакллардан фойдаланиш; - Овоз созлаш машқларида мусиқали зинача кўргазмали қуроллардан, тарқатма тест банкларидан ва расмлардан фойдаланиш; - Қўшиқ айтишда расмларга қараб қўшиқ номини топиш; - Лапарлар ва рақсларда катта расмли кубиклардан, магнит тасмалардан фойдаланиш; - Мусиқали харакатли ва образли ўйинларни ўргатилганда шу ўйинга мос атрибутларни тайёрлаб фикрлашга ўргатиш, саҳналаштирилган жараёнда болаларни мустақил харакат қилишларига имкон яратади ва катта ўрин эгаллайди. Юқорида кўрсатилган тавсиялар машғулот жараёнида ўз самарасини беради. Болаларнинг мусиқа тафаккурини ривожлантиради. Идроки ва ҳиссиётини тарбиялайди. Мактабгача ёшдаги болалар ёрқин ва қувноқ рангларни хуш кўрадилар, уларда бу орқали қувноқлик ҳиссиётлари ривожланиб боради. Шу сабабли байрам эрталикларида мусиқа раҳбари, тарбиячилар ёрқин рангдаги кийимларда бўлишлари талаб қилинади. Қора ранг боланинг кайфиятини бузади, яъни унга салбий таъсир қилади. Жажжи кичкинтойлар ўз ўйинлари орқали ҳаётни акс эттирадилар, улар тақлидчандирлар. Улар орасида келажакдаги мусиқа раҳбарлари борлигини унутмаслигимиз керак. Мусиқа раҳбари ўз меҳнати орқали етиштирган боғдан мева олса, бу мева бизнинг келажакдаги шогирдларимиздир. МТМда кўнгил очар машғулотларининг тахминий режаси
Маъруза 19: Мусиқа ва жисмоний тарбия Жисмоний тарбия — соғлом авлод, соғлом оила, соғлом жамият учун болаликдан қилинадиган амалий ҳаракатдир. Жисмоний мусиқий ҳаракат, ўйинлар, спорт бииан шуғулланиш ирода, чидам, интизом туйғуларини шакллантиради. Бола ўз куч-қуввати, соғломлиги, қадди-қоматининг ихчамлиги, нафас ҳаракатларининг тўғрилигини сезиб туради ва бу билан фахрланади. Бу сифатлар сезилмаган ҳолда дидни тарбиялай боради, болани гўзаллик дунёсига етаклайди. Спортчининг ҳар томонлама уйғун ривожланган қадди-қомати ҳақиқатдан ҳам гўзалдир. Жисмоний тарбия аслида мусиқа тарбияси билан узвий боғлиқдир. Болаларнинг жисмоний ривожланиши ва такомиллашувининг воситаларидан бири ҳисобланади. ўз имкони даражасидаги ҳузур бағишловчи мусиқа болада инсоний қадриятлар тушунчасини ўстиради. Масалан, ота-онаси ёнида иш ўрганиб, уларга ёрдам бераётган болакай ва қизалоқнинг ўз ҳаракатидан нечоғлик мамнун бўлаётганига эътибор берганмисиз Ҳа, ҳузурбахш мусиқа болага инсоний оламни тушунтира боради. Бундай мусиқани оғир, толиқтирувчи, нафрат уйғотувчи мусиқадан фарқлаш лозим. Жамиятимиз болаларининг соғлом, бақувват, меҳнатсевар ёки нимжон, чидамсиз, оғирроқ ишга ярамайдиган бўлиб ўсишларига бефарқ бўла олмайди. Мана шунинг учун ҳам болалар тарбияси фақат ота-оналарнинг шахсий иши, вазифаси эмас, балки аввало, бу уларнингжамият олдидаги бурчидир. Ота-оналар болаларнинг жисмоний ва ақлий жиҳатдан ривожланишлари учун жавобгардирлар. Улар болаларга ҳаракат — узоқ яшаш, жисмоний тарбия ва спорт, мусиқа эса соғлик, чиниқиш манбайи эканлигини бола онгига сингдиришлари керак. Тонги бадан тарбияни ўтказиш вақтида болаларда ҳаракатланувчи малакалар мустаҳкамланади, яхшиланади ва тикланади. Тонги бадан тарбия машғулотларни кундалик режага киритиш шарт. Тонги бадан тарбия ёрдамида биз болаларни тартибли бўлишга чақирамиз. Уларда ижобий кўникмалар ҳосил бўлади. Тонги бадан тарбия хотирани мустаҳкамлайди. Диққат билан тинглаш, текшириш ва якка ҳолда машқларни бажариш, тонги бадан тарбия эстетик тарбияни ҳам мустаҳкамлайди. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling