Маъруза1: Мактабгача таълим муассасаларида мусиқавий тарбиянинг мақсад ва вазифалари
МТМда байрам эрталиклари ва кўнгил очар соатларни ташкил қилишнинг мазмуни
Download 0.79 Mb.
|
Мусиқадан УМК Узбек гр дог 2018йил
- Bu sahifa navigatsiya:
- Семинар 1:Мактабгача таълим муассасасида мусиқавий тарбиянинг мақсад ва вазифалари.
МТМда байрам эрталиклари ва кўнгил очар соатларни ташкил қилишнинг мазмуни
Мактабгача ёшдаги болалар тарбиясида байрам эрталиклари ва кўнгил очар соатларни алоҳида аҳамият касб этиб, мунтазам равишда олиб бориладиган тарбия жараёнининг бир қисмини ташкил этади. МТМда байрам эрталиклари ва кўнгил очар соатлар бола тарбиясига бениҳоя катта таъсир кўрсатиб, уларда юқори даражадаги бадиий, эстетик завқ ва дидни шакллантиради, гўзалликни идрок этишда етакчи рол ўйнайди. МТМда байрам эрталиклари ва кўнгил очар соатларни ташкил қилишда мусиқа раҳбарлари — мусиқа тинглаш; вокал ижрочилик; миллий мусиқа асбоблари билан таништириш; бастакор ҳаёти ва ижоди билан таништириш; мусиқа турлари билан таништириш; ритмик ҳаракат ва рақс асослари билан таништириш; болаларда ижобий қобилятларни аниқлаш ва ривожлантириш; мусиқа воситалари орқали болалар тарбиясини тобора шакллантириш каби вазифаларни амалга оширар эканлар, ўз иш тажрибаларида турли фаолият шаклларидан кенг фойдаланадилар: мусиқа машғулотлари (вазифа ва мақсадига қараб, турли мавзу ва йўналишда бўлади); байрам эрталиклари; кўнгил очар мусиқий ўйинлар; нафосат соатлари; бадиий ва адабий мусиқий композитсиялар; мусиқий театр драматизатсиялари; якка ҳол иш турлари; тўгарак ишлари. Байрам эрталикларига тайёргарлик кўрилар экан, авваламбор бу ҳамманинг байрами эканлиги, болалар хотирасида унутилмас из қолдирилиши, уларга завқ, хурсандчилик олиб келишини назарда тутиш зарур. Бу жараёнда барча тенг қатнашиши лозим. Масалан, педагогик жамоа, ота-оналар ва маҳалла. Мактабгача таълим муассасасида ташкил қилинган байрам эрталиклари умумхалқ байрамларининг бир парчаси бўлмоғи зарур. Семинар машғулотлар. Семинар 1:Мактабгача таълим муассасасида мусиқавий тарбиянинг мақсад ва вазифалари. Бола учун мусиқа қувноқ кечинмалар дунёсидир. Унинг олдида бу дунёнинг эшигини очиш учун унда қобилиятларни, энг аввало мусиқа оҳангларини тўғри қабул қилиш ва эмоционал илтифотлиликни ўстириш лозим. Акс ҳолда мусиқа ўзининг тарбиявий функцияларини бажара олмайди. Илк болалигида кичкинтой мусиқани ўз атрофидаги товушлар, шовқинлардан фарқлайди. У ўз эътиборини тингланган куйга қаратади, маълум вақт жим қолади, тинглайди, унга жилмайиш, ғуғулаш, айрим ҳаракатлар билан жавоб беради, «жонланишлар комплексини» намоён қилади. Каттароқ болалар анчагина ўсган психологик қобилиятларга эга бўладилар. Улар ҳодисалар ўртасидаги баъзи алоқаларни англайдилар, оддий умумлаштиришларни амалга ошира оладилар — масалан, мусиқа характерини, ижро этилган пьеса қайси белгиларига кўра қувноқ, шодмон, сокин ёки ғамгин эканлигини айтиб бера оладилар. Уларга характерига кўра турлича бўлган қўшиқларни қандай куйлаш кераклиги, тинч хороводда ёки ҳаракатли рақсда қандай ҳаракат қилиш кераклиги ҳақидаги талаблар ҳам тушунарлидир. Мусиқа қизиқишлари ҳам шаклланади: фаолиятнинг у ёки бу турига, мусиқа жанрига мойиллик билдирилади. Олти-етти ёшга келиб, бадиий диднинг бошланғич куртакларининг намоён бўлиши — асарга ва унинг ижросига баҳо бера билиш қобилияти кузатилади. Бу ёшда ашула айтиладиган овоз жарангдорлик, оҳангдорлик, ҳаракатчанлик касб этади. Диапазон тенглашади, вокал интонация анча барқарорлашади. Агар тўрт ёшли болалар ҳали ҳам катта киши қўллаб-қувватлаб туришига муҳтож бўлсалар, системали тарзда ўқитиш натижасида олти ёшли болаларнинг кўпчилиги мусиқа асбоби жўрлигисиз ҳам куйлай оладилар. Мусиқа машғулотларида болаларнинг хатти-ҳаракатлари ўқув ва ижодий топшириқларни бажаришга йўлланади. Улар ижрочилик малакаларини эгаллайдилар ва ўзларининг содда оҳанглари-ни бадиҳа қиладилар, турли рақсларни ижро этишда эса турли рақс ҳаракатларини, мусиқали ўйин образларини ўзларича ифодалашга уринадилар. Бола шахсининг ҳар томонлама камол топиши эстетик тарбиянинг ахлоқий, ақлий ва жисмоний тарбия билан узвий алоқаси туфайли рўёбга чиқарилади. Ғоявий-ахлоқий таъсирнинг амалга оширилишига тўғри ишлаб чиқилган ва болаларнинг ёш имкониятларига мувофиқ танланган дастур ёрдам беради. Бироқ энг асосийси — мусиқанинг ўзига хос хусусияти туфайли шаклланадиган «ҳиссиётлар мактаби» бўлиб, тингловчида биргаликда ҳис қилиш туйғусини уйғотишдир. Мусиқа машғулотларида билиш ва ақлий фаолиятлар ҳам фаоллашади. Болалар мусиқани диққат бериб тинглар эканлар, кўп нарсаларни билиб оладилар. Бироқ, бунда улар мусиқанинг энг умумий хусусиятлари, энг ёрқин образларинигина идрок этадилар. Агар боланинг олдига мусиқани эътибор бериб тинглаш, унинг ифода воситаларини фарқлаш, қиёслаш, ажратиш вазифалари қўйилган бўлса, эмоционал муносабат ўз аҳамиятини йўқотмайди. Бу ақлий ҳаракатлар бола ҳиссиёти ва кечинмалари доирасини бойитади ҳамда кенгайтиради, уларга онглилик беради. Мусиқали эстетик тарбиянинг гармониклигига мусиқа фаолиятининг мактабгача ёшдаги болаларга тушунарли бўлган барча турларидан, ўсиб келаётган инсоннинг барча имкониятларидан фойдаланилган тақдирдагина эришиш мумкин. Шу билан бирга педагогик вазифалар мураккаблаштирилар экан, болаларнинг ўзларига хос таъсирчанликларини суистеъмол қилмаслик лозим. Мусиқа санъати, унинг ўзига хос хусусиятлари педагогнинг олдига бир қатор специфик вазифаларни ҳал қилишни кўндаланг қилиб қўяди: 1. Мусиқага муҳаббат ва қизиқишни тарбиялаш. Фақат эмоционал берилувчанлик ва мойилликни ўстиришгина мусиқанинг тарбиявий таъсиридан кенг фойдаланиш имконини беради. 2. Болаларни муайян уюштирилган система ёрдамида турли хилдаги мусиқа асарлари ҳамда унда фойдаланиладиган ифода воситалари билан таништириб, уларнинг таассуротларини бойитиш. 3. Болаларда мусиқа ҳамда ашула айтиш, ритмика, болалар мусиқа асбобларини чалиш соҳасида энг оддий ижрочилик малакаларини шакллантириб, уларни мусиқа фаолиятининг хилма-хил турларида қатнаштириш. Уларни мусиқа саводининг бошланғич элементлари билан таништириш. Буларнинг барчаси болаларга онгли, бевосита, ифодали ҳаракат қилиш имконини беради. 4. Болаларда умумий мусиқа қобилиятини (сенсор юқори ладда эшитиш, ритмни ҳис қилиш қобилиятларини) ўстириш, хонандалик овози ва ҳаракатларнинг ифодалилигини таркиб топтириш. Агар мазкур ёшда болани фаол амалий фаолиятга ўргатилса ва қатнаштирилса, унинг барча қобилиятлари шаклланади ва ўсади. 5.Бошланғич мусиқа дидининг камол топишига ёрдам бериш. Мусиқа ҳақида олинган таъсир ва тасаввурлар асосида аввало ижро этилаётган асарларга нисбатан танлаш, сўнгра эса баҳолаш муносабатлари намоён бўлади. 6.Болаларда мусиқага, энг аввало уларнинг бундай фаолиятлари учун қулай бўлган мусиқа ўйинлари ва хороводларга образларни ифодалаш, таниш рақс ҳаракатларида янги бирикмалар қўллаш, хиргойи қилишларни бадиҳа қилиш каби фаолиятларга ижодий муносабатни ўстириш. Бу кундалик ҳаётда ўрганилган репертуардан фойдаланиш, мусиқа асбобларини чалиш, ашула айтиш, рақсга тушишларни қўллашдаги мустақилликни, ташаббус, иштиёқни аниқлаш имконини беради. Албатта юқоридагиларнинг намоён бўлиши кўпроқ ўрта ва катта мактабгача тарбия ёшидаги болалар учун характерлидир. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling