Маъруза1: Мактабгача таълим муассасаларида мусиқавий тарбиянинг мақсад ва вазифалари
Семинар 9,10: Мактабгача ёшдаги болаларга эстетик тарбия беришда мусиқанинг ўрни
Download 0.79 Mb.
|
Мусиқадан УМК Узбек гр дог 2018йил
Семинар 9,10: Мактабгача ёшдаги болаларга эстетик тарбия беришда мусиқанинг ўрни
Мусиқа бола қалбида кучли эмоциональ туйғу уйғотади. Мусиқа ёрдамида унинг бадиий идроки ўсиб, ҳиссиётни янада бойитиб боради. Болаларда мусиқавий идрокни ўстирмай, уларнинг мусиқага меҳр-муҳаббатини етарли даражада қизиқтирмай туриб, ҳар томонлама жисмоний, бой маънавий ва ахлоқий сифатларни тарбиялаб бўлмайди. Мусиқага ёшликда уйғонган қизиқиш кишининг кейинги мусиқавий ривожида кучли таъсир ўтказади, бошқа кўникма ва дидларнинг шаклланишини таъминлайди, яхши мусиқали дидни тарбиялайди. Мусиқа эстетик ва маънавий кайфиятнинг улкан манбаидир. Бу туйғу кишига унинг бутун ҳаёти давомида таъсир ўтказиб, ҳис-туйғу уйғотади, ҳаяжонлантириб, ҳаракатга чорлайди. Мусиқа кишини илҳомлантириб, унинг қалбини тўлқинлантиради, тетиклаштириб, куч - қувват бағишлайди. Шу билан бирга мунгли янграган куй кишини ғам-ғуссага, изтиробга солади. Бу, кўп жиҳатдан кишининг мусиқани қай даражада идрок этишига, унинг тинглаш қобилияти ва ўзлаштиришга, эстетик диди, умумий маданиятига боғлиқдир. Шунга кўра мусиқали идрок этишнинг вазифаси ва мазмунини аниқлаш муҳимдир. Булар шахснинг ҳар томонлама ривожи, жумладан эстетик тарбияси вазифалари билан боғлиқ умумий мақсадлар билан белгилайди. Маълумки, бундай вазифалар болаларни мусиқа соҳасидаги фаолиятга жалб этиш, бадиий мусиқага нисбатан эстетик идрок этишни ва эмоционал ўзлаштиришни ривожлантириш, унга муҳаббатни тарбиялаш, мусиқали қобилиятни ўстириш, мусиқали дидни шакллантириш, қисқаси болаларда бадиий ижодкорлик иқтидорини ривожлантиришдан иборат бўлмоғи даркор. Мусиқанинг бола ҳиссиёти ва интилишига, унинг мазмунини тушуниш ва ҳис этишга катта таъсирини ҳисобга олганда ҳаққоний ва воқеликни тўғри акс этгирган мусиқали асардан ўринли фойдаланиш алоҳида муҳим ўрин тутади. Маълумки, мусиқали образларнинг шаклланишининг асосий манбаи табиат ва киши нутқига мос келишига, атроф дунёдаги гўзалликни идрок этишга бевосита боғлиқдир. Қадим замонлардан бери инсон қўшиқларда ёки чолғу асбоблари ижросида ўзи тинглаган қушлар овозини, акс-садоларини, сувларнинг оқишини, ҳашоротлар навосини акс эттириш учун ҳаракат қилиб келган. Мусиқий санъат учун одамнинг фикрлаш ва ифодалаш ҳиссиёти асос бўлиб хизмат қилган. Мусиқа товуш билан ҳамоҳанглик ривожида дастлаб нутқ ва рақс билан боғлиқ бўлган эди. Мусиқа меҳнат ҳаракати ритми билан мослашиб, бир мақсадга интилаётган кишиларни бир-бирларига бирлаштиришни осонлаштиради. Чолғу ҳам табиатда ифодаланган ҳиссиёт ва ҳаяжонга доир барча товушларга овозлар, интонация, ҳаво, товушнинг текисланиши ва сўзга тақлид қилади. Шундай қилиб, овоз дастлабки мусиқали асбоб бўлиб хизмат қилади нутқ оҳангларининг, меҳнат жараёнлари ритмлари ва мусиқали оҳангларнинг умумлашуви натижасида халқ мусиқаси шаклланади. Халқ санъати манбаларига асосланган мусиқа ҳамиша жозибадор бўлиб, қалбда турли ҳис-ҳаяжонлар уйғотади. Шу билан бирга мусиқада товушларга ва тасвирий ҳолатларга тақлид қилиш ҳоллари бор, албатта. Аммо, масаланинг моҳияти булар билан белгиланмайди. Мусиқали образ ўзининг аниқ кўриниши билан боғлиқдир. Аммо ўзининг табиати ҳамда оҳанг воситалари билан умумлашиб, ҳаётнинг маълум жараёнларини ифодалайди. Асосида инсон нутқи оҳанги ётадиган, алоҳида турадиган оҳанглар орқали ифодаланган эмоционал ҳис-ҳаяжон ҳамда туйғу ғояси мусиқали образнинг моҳиятини ташкил этади. Мусиқа тасвирий санъат, ҳайкалтарошлик ва ҳоказолардан фарқли ўлароқ ҳис-ҳаяжон, туйғу, кайфият, фикр ва ғояларни ифодаловчи санъат бўлиб ҳисобланади. Шу сабабга кўра мусиқа мазмуни дастлабки руҳий ҳаяжонланишнинг эмоционал томони бўлиб ҳисобланиб, бу ҳаяжон фақат атроф воқеликда акс этган образлар орқалигина ифодаланмайди. Мусиқа бу образларни ўз вақтида чуқурлаштириб, улар мазмунини ёрқин очиб беради. Мусиқа кишилар ҳиссиёти ва тафаккурига таъсир ўтказиб, ён-атрофдаги воқеликни эмоционал идрок этади ҳамда уни қайта тиклаш ва ўзгаришга ёрдам беради. Ўзининг илғор эмоционал ифодасини акс эттирадиган мусиқа киши ҳиссиётига, тафаккурига, дунёқарашига таъсир кўрсатиб, уни маълум мақсад сари йўллайди, ён-атрофга бўлган муносабатини ўзгартиради ва ҳайрихоҳлик уйғотади. Мусиқада бадиий образ - мусиқали образ яратиш воситаси фақат мусиқага хос бўлган хусусият орқали белгиланади. Бу ўзига хос хусусият орқали белгиланади. Бу ўзига хос хусусият куйларда уйғунлашган барча кўпқиррали турлари (мусиқавий фикрнинг юқори оҳанги, турли ҳаракатлари, эмоционал ҳолати) ҳолда ифодаланади. Оҳанг образнинг етакчи воситаси бўлиб, у барча мусиқавий ифодалар(оҳанг ҳаракат, мусиқавий бўёқ ва бошқалар) билан бойиб боради, гармония ва маълум овозлар билан уйғунлашиб, мусиқавий асарнинг барча томонлари билан боғланади. Тингловчи операнинг ария ёки саҳнасида ёрқин куйлар билан бирга янграган дастлабки сўзларни эшитибоқ, ҳар бир классик опера қаҳрамонларини тезда билиб олади. Мусиқа болага ҳар томонлама ёрдам бериши, теварак-атрофни образли - эмоционал идрок этиши ва бола характерининг шаклланишига таъсир кўрсатиши учун мусиқа тарбиясининг мақсадидан келиб чиқиб қуйидаги вазифалар қўйилади: 1.Боланинг мусиқавий қобилиятини ривожлантириш. 2.Болаларни ашула айтиш ва мусиқавий-ритмик малакаларга ўргатиш. Уларда мусиқани қабул қилиш, ҳис этиш ва тушуниш қобилиятларини тарбиялаш. 3. Болада бадиий - ижодий қобилиятларни ривожлантириш. Бу вазифаларнинг ҳаммаси бир-бири билан ўзаро мустаҳкам боғланган. Биринчи вазифани кўриб чиқамиз. Мусиқавийлик деганда нимани тушуниш керак? Бу сифат ўз ичига қимматли икки томонни олади: а) эмоционал жонкуярлилик - мусиқа асарининг унинг образли мазмунига алоқадор қайғура олиш қобилияти; б) болаларда асарнинг мусиқа-товуш материалини ажратишни таъминлайдиган мусиқа идроки ва мусиқавий қобилиятларни ривожлантириш. Мусиқавийликни ҳар иккала томони ҳам ажралмас бирликда туради ва бир вақтнинг ўзида тарбияланади. Мусиқавийликнинг ривожланиши туфайли болалар мусиқа образларини - уларнинг атрофдаги қўшимча образларни болалар ёрқин ҳис эта бошлайдилар. Бу эса ўз навбатида, уларнинг теварак-атрофини билишда, эстетик баҳолашни тарбиялашда, бадиий дидни, мусиқага муҳаббатни тарбиялашда катта аҳамиятга эга. Боланинг мусиқавийлиги унинг фаол мусиқавий фаолияти орқади тарбияланади. Педагог машғулотларда болалар диққатини ташкил этиш ва йўналтириш орқали қабул қилаётган нарсалар хақида ўйлаш, қизиқиш, таққослаш, қизиқиш уйғотишга ёрдам беради. Болаларда мусиқа мазмунига тушунарли муносабатда бўлиш пайдо бўлади, мусиқани тинглашга иштиёқ туғилади. Мусиқавий асарларни тинглаш болалар иштирокисиз бўлмаслиги керак. Мусиқа орқали бериладиган кайфият уларда жавоб қайғусини уйғотиш керак. Эмоционал жонкуярликни тарбиялаш йўллари турлича. Моҳир методик усуллар орқали болаларни мусиқа асарларининг бажарилишига жалб қилиш мумкин: ашула айтиш, рақс, ўйинларга. Бола қанчалик таниш мусиқа асарини тингласа, шунчалик у мусиқавий фаолиятда мақсадга қаралган ҳамда фаол иштирок этади. Суҳбат мусиқага янада онглироқ муносабатда бўлишга ёрдам беради. Ўйинчоқлар, расмлар шеърий ва образли сўзлар қўлланиши мусиқа орқали қўзғатилган куй огоҳликни чуқурлаштиради ва шу асосда мусиқани янада нозик тинглаш ортади. Ўз навбатида улар боланинг фаол фаолиятини ҳисоблаган қўшиқ айтиш ва ҳаракатларида мустаҳкамланади. Болани мусиқавий асарларни идрок этиш тўғрисидаги масалага тўхтаймиз. Идрок санъати психологик фаолиятни намоён қилади, қайсики, интелектуал, билиш, эмоционал моментларни бирлаштиради. Мусиқа санъати асарларини тушуниш масаласи ўзидан ўзи келиб чиқиши мумкин эмас. Уни ўргатиш керак. Мусиқа асарларини идрок этиш ҳиссиётидан бошланади. Мусиқа асарларини идрок этиш эмоционал жонкуярликни вужудга келтиради. Боланинг бу ҳолатида унга таниш мазмун ва қувонч-идрок асосида эмоцияларнинг пайдо бўлишидир. Болаларда асарни тушуниб қабул қилиш қобилиятини тарбиялаш зарур. Мусиқани идрок этиш илк ёшдан шаклланади. Тўпланган эмоционал мусиқавий таасуротлар қўшиқ айтишга, мусиқа асбобларини чалишга, бадиий халқ қўшиқларини айтишга олиб келади. Ҳиссиёт, эшитиш, идрокнинг ривожланиши асосида болаларда мусиқавий таасуротлар тўплана бошлайди. 7 ёшли бола мусиқанинг мазмунига қараб қайғуради ва фикр юритади. Биз бола олдига мусиқани идрок этишниннг пайида бўлиши вазифасини қўямиз. Кейин эса ташқи таъсир этиш орқали мусиқавий таассуротларни йиғиндиси вазифасини. Эстетик идрок - бу икки асосий компонентлар йиғиндисидир: эмоционаллик ва тушунарлилик. Лекин бунга яна хаёл ва ҳаракат моменти - ритм ҳам қўшилади. Кейин мактабгача ёшдаги болалар таниш мусиқани биладилар, рақс, алла мусиқаларни ажратадилар, мусиқанинг сокин ва қувноқ характерини ажратадилар, лекин уни ёш хусусиятлари кучига кўра сўз орқали ифодалай олмайдилар. 4-5 ёшда болалар мусиқанинг характерларини қисман ажратадилар, мусиқа асарларининг ифодалилиги шакл ва воситаларини тушунадилар. Педагогнинг саволи ва талабига сўз орқали жавоб қайтарадилар. 6-7 ёшли болалар қуйидаги терминлар орқали: кириш, куплет, бирга айтиш бўлим, темп ва бошқалар. Улар мусиқа асарларининг ифодалилиги характер ва воситаларини тушунадилар. Шундай қилиб мусиқавий идрокини тарбиялаш қуйидагича боради: Мусиқа материалини ажратиб олиш. Тарбия ва таълим методларини тизимлаштириш. Ишнинг турли босқичларидан фойдаланиш. Мусиқа асарларининг турли-туман мавзуларидан фойдаланиш (ижтимоий, табиат, меҳнат, болалар турмуши, эртаклар). Мусиқа асарининг образлар сони ва шаклига қараб аста- секин мураккаблашиб бориши. Мусиқани эмоционал билиш учун унинг товуш материалини қабул қилишни билиш зарур, уни эшитишни билиш керак. Бу малака болалар билан мусиқа асарларини (оддийларини) тахлил қилиш, улар диққатини мусиқа ифодалилиги воситаларига қаратиш йўли билан ривожлантирилади. Мусиқа асарларини тахлил қилиш орқали бола мусиқани ўзига хос тилини ажрата бошлайди - мусиқанинг характеридаги дунёдаги образлар билан боғлиқлик улар эмоционал кайфиятини (лирика, бардамлик, тантанаворлик ва бошқалар). Педагог болаларда фаол фаолиятни вужудга келтириш учун образли ва шеърий сўз орқали ашула, ўйин, эшитиш учун пьеса мазмунини ёритади, болада пайдо бўладиган хаёлни қўзғайди, образларни чақиради, уни мазмун асосида фикрлаш ҳаракатига мусиқа асарини дастурига жалб қилади. Шундай йуналишдан кейин мусиқани идрок этиш болада эмоционал тушунарли бўлади. Сўз орқали натижани ифодалаш ва асарга баҳо бериш тарбиячининг моҳир раҳбарлиги остида аста-секин бадиий-мусиқавий дидни пайдо қилади. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling