Қуёш - порламоқ учун
Гул гулга эгилиб сокин боғ аро,
«Мени!» - деб шивирлаб айтди оҳиста.
Ел нафаси тегиб гулбаргга бир он
Бирлашдилар гўё мангуга.
Истаклари тушдай шоиста, лек барин
Охиригача англамоққа йўқ имкон.
Насиб этмас ахир уларга висол
Бу ёруғ дунёда балки ҳеч қачон.
Н а қ а р о т:
Қуёш – порламоқ учун,
Ҳаво – чақнамоқ учун,
Лаблар – севги тортиғи,
Юрак ҳам фироқ учун.. (2х)
Барчасини бўлаклаб,
Қолдиргум бир фалак.
Бу дунёда бахт йўқ
Сенинг севгингдан бўлак.
Ўтина олмайман мен,
Кечиргансан, биламан.
Кўз ёшим-ла муҳрлаб
Сени мангу севаман.
Н а қ а р о т:
Барчасини бўлаклаб,
Қолдиргум бир фалак.
Бу дунёда бахт йўқ
Сенинг севгингдан бўлак.
Бу дунёда бахт йўқ
Сенинг севгингдан бўлак...
https://lyricstranslate.com
Do'stlaringiz bilan baham: |