Хусусан ярим ўтказгичлар
Download 175.89 Kb.
|
АМАЛ 4
Маълумки ярим ўтказгичлар табиатининг ўзи ҳаракатланаётган электронлар ва тешиклар ўзаро муносабати билан тавсифланади. Электр ўтказувчанлик ''δ'' ҳарфи билан белгиланади ва қўйидагича ёзилади. (12) Хусусан ярим ўтказгичлар тенг бўлиб, ярим ўтказгич учун электр ўтказувчанлик (13) Аниқроғи электр ўтказувчанлик кўп омилларга боғлиқдир. (14) Агар германий кристалига беш валентли сурма брикмаси киритилса у ҳолда валент электронлардан бири ковалент боғланишга эга бўлмай эркин ҳолда қолади. Натижада германий ''диэлектрик'' ярим ўтказгичга айланади. Кристалл ҳолдаги диэлектрикка киритилганда унда эркин электрон ҳосил қиладиган бирикмаси ''донор'' деб аталади. Донор бирикмали ярим ўтказгич эса ''N'' типли ярим ўтказгич дейилади. Агар германий кристалига уч валентли ''индий'' бирикмаси киритилса, у ҳолда ''индий'' атоми ўзидаги ''валент'' электронлар билан уч жуфт ''ковалент'' боғланиш ҳосил қилади. Бунда тўртинчи жуфт ''ковалент'' боғланишга етишмаган битта валент электронни ''индий'' атоми қўшни ''германий'' атомидан тортиб олади. Германий атомидаги валент электрондан бўшаб қолган жой ''тешик'' дейилади. Бу тешикни мусбат зарядли эркин зарра деб қараш мумкин. Демак ташқи электр майдони таъсирида тешиклар майдон томон силжиши мумкин. Мана шу тешиклар ҳисобига германий кристали яна ярим ўтказгичга айланиб қолади. Тешик ўтказувчанликни ҳосил қиладиган аралашма ''акцептор'' деб аталади. Бундай аралашмали ярим ўтказгич ''P'' типдаги ярим ўтказгич дейилади. Энди германий кристалининг бир томонига ''донор''ли ва иккинчи томонига ''акцептор''ли бирикмалар киритилса, у ҳолда ''P''- ярим ўтказгичга тешикларнинг ва ''n''- ярим ўтказгичда электронларнинг кўплаб йўналиши туфайли ''P''- қисмдан ''N''- қисмга электронлар эса тескари томонга диффўзияси вужудга келади. Шу сабали ''P'' ва ''N'' орасида бир-бирига тегиб турган жойида ''тешик'' ва ''электрон''лардан иборат ''юпқа'' қатлам ҳосил бўлади. Бу қатлам ҳосил бўлгандан кейин ''диффўзия'' жараёни тўхтайди. Ҳосил бўлган қатлам P-N ўтиш дейилади. (10-расм) Тескари кучланиш Uтескари катта бўлса ҳам тўсиқдан ўтадиган ток қиймати кам бўлади. 10-расмни а-кўринишда. Агар 10-расм в-тартибда уласак, тешик ва электронлар бир-бирига қараб йўналган бўлади. Натижада тўсиқни қаршилиги кескин камайиб, аралашмали ўтказувчанлик эса ортади. Бундай уланиш тўғри улаш деб юритилади. Тўғри кучланиш Uтўғри қиймати кам бўлса ҳам бундай уланганда кўп ток ўтиши мумкин. Демак бундай P-N ўтишли ярим ўтказгичдан тўғрилагич сифатида фойдаланса бўлади. Ана шу тўғрилагичларни вазифаси ўзгарувчан токни ўзгармас токка айлантириб беришидан иборатдир. Download 175.89 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling