Индинга якуний имтиҳон. Ҳар галгидай пухта тайёрланаман. Ахир гуруҳнинг олди бўлишим


Download 72.06 Kb.
Pdf ko'rish
Sana09.11.2023
Hajmi72.06 Kb.
#1760339
TuriРеферат
Bog'liq
Ҳикояча (4)



Индинга якуний имтиҳон. Ҳар галгидай пухта тайёрланаман. Ахир гуруҳнинг олди бўлишим 
керак. Бу ёқда контракт масаласи.... 
Шу ҳаёллар оғушида ётоқхонам томон йўл олдим. Бундай пайтларда ётоқхона ҳам бошқача 
бўлиб кетади. Кимдир маъруза дафтарларини титкилайди, кимдир топширолмаган рефератни 
тугатиш илинжида, баъзилар домлаларнинг феъл атворлари, берадиган савол ва топшириқларини 
ўрганиш билан банд.
Кечки овқатни танаввул қилиб бўлгач, қадрдоним бўлиб қолган ноутбугимни очдим. 
Ошнамиз бўлиб қолган интернетдан адабиётларни топиб, титкилай бошладим. “Олий математика”- 
исмининг ўзи даҳшат...Аслида бу фанни яхши кўраман. Мураккаб бўлгани билан жуда қизиқарли. 
Мониторга термулиб қанча ўтирганимни билмайман.
Бир маҳал йўлакдан ғалати, ғала- ғовур овозлар кела бошлади. Бу овозларнинг ғайри табиий 
эканлигини сезгач, аста ўрнимдан туриб йўлакка чиқдим. Ҳозиргина дафтар талашиб югуриб юрган 
талабалар кўчага ошиқардилар, уларнинг ташвиш тўла юзлари мени ҳам саросимага туширди.
-Нима гап?- саволим оғзимда қолди. Мени хеч ким эшитишни ҳам ҳоҳламади. Таниш ва 
нотаниш кимсалар билан ташқарига чиқдим. Атрофимдаги одамларнинг юзлари ташвишли ва 
кўзлари қўрқув билан йўғрилган эди.
-Нима бўляпти?- тинмай сўрардим ўтиб кетаётганлардан. 
–Уруш....
Уруш? Биз бу сўзни фақатгина бадиий асарлар ўқиганимиздагина эшитганмиз. Унинг 
даҳшатли эканини шу асарлар ўқиш жараёнидагина сезардик. Ўқиган асарларимда бу жараён 
менинг ҳаётимда ҳам учраши мумкинлигини ҳаёлимга ҳам келтирмаганман. Бу сўзни шунчалар 
даҳшатли эканини ҳозиргина пайқадим. 
Ёнимда турган бир аёлнинг узуқ- юлуқ тушунтиришларидан давлатимизга қандайдир 
террорчилар бостириб кирганини, чегарадан ўтиб, асосий марказ жойларни портлатганини 
тушундим. 
Юрагим бир онда оғир бўлиб қолгандай бўлди.
-Энди нима бўлади?- бу савол миямни ич- ичидан емира бошлади. Ҳаёлимга онам, ака ва 
укаларим келди. Улар нима қилишяпти экан? Мендан хавотир олишаётгандир. Чўнтагимдан мобил 
телефонимни чиқариб уйга телефон қилишга ошиқдим. Минг афсуски баъзида жиринглайвериб 
жонимга тегадиган телефон гунг эди. Ёнимдан ўтиб кетаётган киши алоқа узилиб, телефонлар 
ишламаётганини айтди.
-Уйга кетишим керак,- бу фикр оғирлашиб бораётган юрагимга малҳамдай ботди. Атрофга 
назар сола бошладим. Ҳар куни кўчага сиғмайдиган даражада кети кўринмайдиган машиналар 
қаторидан асар ҳам йўқ эди. Атрофимдаги одамлар ҳам сийраклашиб қолган.
-Шаҳар марказига етиб олсам, у ёғига бирор машинада уйга етиб оларман,- миямга келган бу 
фикр мени олға юришга чорлади. Ҳайхотдай кўчада бирорта машина кўринмасди. Хувиллаб қолган 
кўча ҳам ваҳимали кўринаркан. Узоқдан қандайдир машина кўринди. Ҳа албатта, ҳаммани узоғини 
яқин қиладиган дамас. Унинг тўхтамасдан ўтиб кетишидан чўчиб йўлнинг ўртасига югуриб чиқдим. 
Машина бурнимнинг олдига келиб қийқириб тўхтади. Машинадан тушган шофёр менга бир 
нималар деб бақира кетди. Лекин ҳозир унинг гаплари қулоғимга кирмади.
-Ака, марказга ташлаб қўйинг,- дедим унга ялиниб. Менинг бу алфозимни кўриб, шофёрнинг 
раҳми келди чоғи сал босилди.
-Ука, у ерда нима қиласиз. Ҳаммаёқ дабдала бўлиб ётибди,-деди шофёр. Унинг гапларидан 
марказга боришдан фойда йўқлигини англадим. Шофёр менга яна бир нималарни уқтира бошлади.


-Уйга кетишим керак...- бу гаплар ичимдан отилиб чиқди. Шофёрнинг кўзлари энди менга 
меҳрибоннамо боқди. 
-Ука, шаҳар четига бир илож қилиб олиб чиқаман, у ёғига етиб оларсиз,- дедию, чиқишга имо 
қилди. Оёқларим мени машинага бошлади.
Кимсасиз йўлда дамас елдай учиб борарди. Шофёр машинани маҳалла кўчаларининг бирига 
бурди. Ҳозир маҳалланинг ичидан чиқиб кетиш хавфсизроқ деб тушунтирди у. Кун кечга 
яқинлашиб қолгани учунми, ола кўланка кўчалар янада даҳшатли кўринарди. Йўлда шофёр тинмай 
бир нималар деб жаврар, лекин менинг бўлиб ўтган воқеалардан карахт бўлиб қолган миям уларни 
бирортасини қабул қилишга қодир эмасди. Аҳён- аҳён кўчада қора кийимлар кийиб олган одамлар 
шошиб кетаётганини кўрдим. Улар кўзимга жуда хунук бўлиб кўринар, қоронғилашиб бораётган 
кўчалар юрагимга ваҳима соларди.
- Террорчилар! Уларни ҳам онаси бордур. Нега бундай ишларга қўл уришади?- бу савол ич- 
этимни емириб борарди. Юрагим ваҳимали ўйлар билан сиқилиб кетди. Шу пайт: 
-Тўхтатинг!-деб юбордим беихтиёр. 
-Ука, нима бўлди?- шофёр менга хайрон бўлиб қаради. 
-Тўхтат!- деб бақирдим. Машина қийқириб тўхтади. Секин машинадан тушдим. Оёқларим 
менга бўйсунмай йўл четида ётган қизалоқнинг ёнига бошлади. Унинг олдига бордим. 
-Саида,- бу исмни ташимда айтдимми ёки ичимдами билмайман. Бу ўша, ҳар куни мени 
кўрганида чопиб келадиган, “менга пуфак олиб беринг”, -деб холи- жонимга қўймайдиган, ўша 
Саида эди.Чалқанча тушиб ётган қизалоқни ўзимга бурдим. Унинг жажжигина қўлчалари, 
лўппигина юзи... Бу ўша – Саида.Унинг бир нуқтага қараб қотиб қолган кўзчаларини кўриш... Йўқ 
мен буни кўтара олмайман.
-Саида, сенга нима бўлди?- бу сўзлар ичимдан алам билан отилиб чиқди. Эркаклар 
йиғламайди, лекин кўзимдан оқиб тушаётган шаршарамисол кўз ёшларимни тўхтата олмасдим.
-Ваҳшийлар...- томоғимга бир нима тиқилиб қолгандай эди. Террорчилар кўзимга қутурган 
қўтосдай кўринарди. Узоқдан Саиданинг онаси кўринди. Унинг кўтарган оҳу- фарёдини кўтаришга 
юрагим ожизлик қилди. Мен буни кўтара олмасдим. Гандираклаб машина томон қайтдим.
Бўлиб ўтаётган бу воқеалар мени бутунлай фикрлаш ва тушунишдан маҳрум қилгандай гўё. 
Миям бирор нарсани таҳлил қила оладиган ҳолатда эмасди. Мен фикрларимни жамлашга ҳаракат 
қилдим. Шунда террорчи деб аталмиш маҳлуқларга нисбатан чексиз нафрат уйғонди. Уларнинг ҳар 
биридан ўч олгим келар, тинч ҳаётимизни остин- устун қилмоқчи бўлган иблис мисол кимсаларни 
йўқ қилиш йўлини излардим. 
- Мен ўзбекман! Мен уларни йўқ қиламан. Мен қандайдир террорчи деган маҳлуқларга 
халқимни хўрлатишга йўл қўймайман,- юрагимдан отилиб чиқаётган бу сўзлар бир хайқириқдай 
эди.
Бутун вужудим, юрагим бўлиб ўтаётган воқеалардан даҳшатга тушган эди. Қўлларим ўзим 
сезмаган ҳолда муштга тугилди. Шу пайт атрофимга менга ўхшаган йигитлар йиғила бошлади. 
Уларнинг ҳам кўзларида бундай инсон қиёфасидаги махлуқларга нисбатан нафрат тўла эди. 
Уларнинг кўплигини кўриб, томирларимдаги қоннинг туғён уриб, кучимга- куч қўшилаётганини 
сездим... 
Кимдир исмимни айтиб чақира бошлади. Кўзларимни маҳкам юмдим... 
Аста, бўлиб ўтган воқеалардан чарчаб кетган, кўзларимни очдим... Не кўз билан кўрайки, бу 
ўзимнинг мўжазгина ётоқхонам. Рўпарамда, менга хизмат борми, дегандай тикилиб турган 
ноутбугимни кўрдим. Секин ўрнимдан туриб, йўлакка чиқдим. Узун йўлак. Бир- биридан китоб 
сўраб, у хонадан бу хонага кириб чиқаётган талабаларни кўриб юрагим энтикиб кетди.


Чўнтагимдаги мобил телефоним жиринглай бошлади. Онам экан. 
-Ойижон...-бошқа ҳеч нима деёлмадим. 
-Болам яхшимисан, тани-жонинг соғми?-деб сўрардилар ойижоним. 
Ойимнинг овози. У қанчалар майин, меҳр билан тўла... Биз узоқ гаплашдик.
Бўлиб ўтган воқеалар шунчаки туш эканлигидан жуда хурсанд эдим. Ҳаммаёқ тинчлик, 
менинг жажжи Саидачамнинг ҳаёт эканлиги қанчалар яхши. Эртага уни яна кўра олишим, унинг 
меҳр тўла кўзларига боқа олишим мени ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ қувонтирар эди. Унга 
ҳоҳлаганча пуфакчалар олиб бераман...
Ўқишни битиргач, албатта Ўзбекистон қуролли кучлар сафида хизмат қилишни юрагимга 
тугиб қўйдим. Керак бўлса, Ватаним учун ҳаётимни беришга тайёрман. Токи бизнинг юртимизда 
террор деган бундай иллатлар бўлмасин. 
Мусаффо осмонимиз ва тинч ҳаётимизнинг қадрига етайлик. 

Download 72.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling