Маъруза1: Мактабгача таълим муассасаларида мусиқавий тарбиянинг мақсад ва вазифалари


Амалий машғулот 12: Мактабгача таълим муассасаларида мусиқавий дидактик ўйинлар


Download 0.79 Mb.
bet88/110
Sana30.04.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1408286
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   110
Bog'liq
Мусиқадан УМК Узбек гр дог 2018йил

Амалий машғулот 12: Мактабгача таълим муассасаларида мусиқавий дидактик ўйинлар
Боланинг ақлий, эстетик ва жисмоний ривожида рақс, мусиқали ўйин ва мусиқа билан ҳаракат катта аҳамиятга эга. Мусиқа фаолиятининг бу турлари боланинг ҳар томонлама ўсишига катта ёрдам беради. Биринчидан, унинг мусиқа уқуви, айниқса, ритм туйғуси ва мусиқа хотираси яхши ривожланади, чунки ҳар қандай ҳаракат тури мусиқа ритми ва остида бажарилади ҳамда ҳаракат билан боғлиқ бўлган мусиқа оҳанглари бола хотирасида турғун сақланади. Иккинчидан, юқорида айтганимиздек, рақс ва мусиқали ҳаракатлар болада ҳаракатчанлик, чаққонликни ривожлантириб, баданни чиниқтиради, қоматнинг тўғри ўсишига ёрдам беради. Учинчидан, мусиқа асарлари болада турлича эмотционал ҳислар уйғотади. Турлича кайфиятлар ҳосил қилиб, унинг онгида ўзига хос образлар яратадики, булар болага ҳаракат схемаларини бадиий ишоралар билан ифодалашга ёрдам беради. Демак, мусиқа билан ҳаракат боланинг ақлий ва эстетик қобилиятини ҳамда иродасини ривожлантиришда ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Масалан, марш мусиқалари болага ғайрат ва тетиклик бағишлайди. Марш мусиқаларисиз байрам эрталиклари, ҳатто боғчанинг оддий бир кунлик ҳаётини ҳам тассаввур қилиш қийин. Рақс куйлари эса болада ажойиб ички ҳис-туйўулар, кечинмалар ҳосил этиб, беихтиёр рақсга тушишга ундайди ва уни беҳад завқлантиради. Мусиқа машғулотларида бажариладиган ҳаракатларни, яъни мусиқали ўйинларни асосан икки турга бўлиш мумкин: рақс ва хороводлар. ўйин боғча ёшидаги болалар ижодий фаолиятининг энг фаол шаклидир. ўйинларга мўлжалланган мусиқа асарларининг бадиий мазмуни, характери ва ифода воситалари ўйиннинг сюжетига мос тушиши шарт. ўйиннинг сюжети эса боғча ҳаётидан олинган бўлиши лозим. Унда боланинг ижтимоий ҳаёт ва табиат билан муносабати ўз аксини топиши керак. Айниқса халқ болалар ўйинлари катта аҳамиятга эга.
Боғчадаги мусиқали тарбия методикасида мусиқали ўйиннинг асосан икки тури тавсия этилади:
1) чолғу мусиқа садолари остида ўйнаш;
2) ашула айтиб ўйнаш.
ўз навбатида чолғу мусиқали ўйин сюжетли ва сюжетсиз ўйинларга бўлинади. Сюжетли ўйинда аниқ воқеа тасвир этилиб, сюжетсиз ўйинда эса турли ҳаракат намуналари воситасида мусиқа асарининг характери ва бадиий шакли тасвир этилади.
Ашула айтиб ўйнаш кўпроқ хороводлар ва инценировкалар билан боғлиқ. Улар ўйиннинг мазмунига қараб тузилади. Баъзи ўйинларда бир бола ўйин бошлаб, бошқалари унга эргашса, бошқасида эса, гуруҳ иккига бўлиниши ёки жуфт бўлиб ўйинга тушилиши мумкин. ўйинни давра тузиб, икки гуруҳга бўлиниб, ижро этиш каби турли шаклларда ўтказиш тавсия қилинади.
Мусиқа машғулотларида бажариладиган ўйинлар асосан икки турга бўлинади:
1. Қўшиқнинг мазмунига мос мусиқали ритмик ўйинлар.
2. Рақслар.
Шундай қилиб, мусиқий ўйинлар ўз мақсад ва вазифаларига кўра, дидактик ўйинларга мансуб бўлиб, асосан ритмик ҳаракат воситасида ижро этилиши билан ифодаланади.
Мусиқали дидактик ўйинлар мусиқа машғулотларда ва болаларнинг бўш вақтларида ўтказиб ўйналади. Болаларнинг мустақил ўйинларида мусиқали дидактик ўйинлар уларни қўшиқ айтишга, рақс тушишига, болалар чолғу асбобларини чалишга бўлган қизиқишларини кучайтиради ва ижод қилишга ундайди.
Мусиқа асарининг характерини ҳаракатда ифодалаш қобилиятини ривожлантириш ўйини
Мушукчалар

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling