Маъруза.№2 Кукунловчи ва майдаловчи классификацияси. Жағли, конуссимон майдалагичлар. Уларнинг ишлаш принципи
Download 100.21 Kb.
|
2 m
2. Жағли майдаловчилар
1. Майдаловчиларнинг конструкцияси. Асосан норуда материалларни биринчи бор қайта ишлаш учун қурилиш материаллари саноатида жағли майдалагичлар кенг қўлланилади. Жағли майдалагичларнинг асосий параметри унинг юклаш ва юк тушириш қисмларидир. Масалан: СМ-888-1500 x 2100 x 180. Маркали жағли майдалагичнинг юклаш қисман ўлчамлари кенглиги 1500 мм, узунлиги 2100 мм, юк тушириш қисми кенглиги 180 мм (жағнинг энг катта очилган ҳолда) узунлиги 2100 мм юклаш қисмининг кенглиги юкланаётган материалнинг энг юқори катталигини белгилайди. Юкланаётган материалнинг ўлчами юклаш қисмининг кенглигининг 0,8-0,85 қисмини тенг бўлиши керак. Юклаш қисмининг ўзлиги бир вақтида юклаётган материал миқдорини ва иш унумдорлигини белгилайди. Иш жараёнига қараб жағли майдалагичлар 2 типга бўлинади. 1) Ҳаракатдаги жағи оддий ҳаракатланувчи жағли майдалагичлар. 2) Ҳаракатдаги жағи мураккаб ҳаракат қилувчи жағли майдалагич. Майдалагич қуйидагича ишлайди. Айланиш ҳаракат электродвигателдан тасмали узатма орқали шкив – маховикга узатилади. Майдалагични ишга туширишга катта оғирликдаги ҳаракатдаги қисм қийинлаштиради. Кейинги вақтларда катта ҳажмдаги майдалагичлар кетма-кет ишга тушувчи поғонали ишга тушириш механизмларига эга. Шкив - маховик айлангандан сўнг, Фракцион муфта орқали майдони эксцетрик валга, сўнгра иккинчи фирикцион муфта орқали иккинчи маховикга узатилади. Бу ҳолатда майдалагичнинг тўла ишга тушиш вақти 50-60 с ни ташкил қилади. Эксцетрик вални айланиши натижасида вертикал йўналиши бўйича шатун илгариланма ва қайта ҳаракат қилади. Шток (тирсак)ни юқорига ҳаракат қилиши натижасида асос деворлари ҳам кўролмас асосининг орқа деворига таяниб (таянч ёки созлаш механизими орқали) ишчи юриш қилади. Майдалагич камерасига туширилган қурилиш материаллари натижада майдаланилади. Тирсакнинг пастга ҳаракатланишида салт юриш амалга оширилади. Электродвигителнинг салт юришидаги энергияси юкли ғилдиракларда йиғилади ва ҳаракатдаги жағга ишчи юриш вақтида узатилади. Ҳаракатдаги жағ салт юриши вақтида ўз оғирлик кучи ва бириктурувчи пуржина ускунаси таъсирида ўнг тарафга чекинади. 2. Ҳисоб қисми асослари. Жағли майдалагичларда қурилиш материалларини майдалаш ҳаракатидаги ва ҳаракатсиз жағлар орасидаги бурчак маълум бир катталикдан ошмасагина мумкиндир. Майдалагичнинг параметрларини ҳисоблаш схемаси қуйидагиларга бўлинади: а) қамраш бурчагини аниқлаш; б) бўлакларни ўзаро жойлашуви; в) эксцентрик бурчак тезлиги ва иш унумдорлигини аниқлаш; г) қувват аниқлаш. Қамраш бурчаги чегарадан ошиши билан майдаланаётган материал юқорига кириб чиқариб юборилади. Бошқа тарафдан, қамраш бурчагининг чегара қийматларини ютиш учун жағли майдалагичга таъсир этувчи кучларни кўриб чиқамиз. Майдалагичнинг ишлашида жағлар орасидаги бурчак α дан α 1 га жағнинг ҳаракат йўналишида ўзгаради (катталашади). Бурчакнинг ўзгариши жағларнинг яқинлашиши ва узоқлашиши даврида жуда камдир, шунинг учун бу фарқни ҳисобга олмаймиз ва қамраш бурчагини энг катта қийматини (жағларнинг яқинлашган ҳолатда) қабул қиламиз. Ҳаракатдаги жағнинг чапга ҳаракатланишида М массали бўлакга G оғирлик кучи, Р - жағнинг т сиғими кучи, т ҳаракатдаги жағнинг материал билин ишқаланиш кучи, Т, Р -ҳаракатсиз жағнинг материал билан ишқаланиш кучлари иштирок этади. Оғирлик кучи Q ни олмаймиз, чунки бошқа кучларга нисбатан жуда кичикдир. Ишқаланиш кучи шундай кўринишга эга, T = f P T1 = f P1 Бу ерда, f - материалнинг ишқаланиш коэффициенти. Р ва Р1 - материал бирлигига таъсир этувчи кучлар, Н 2 f tg α = ------------- 1-f2 Ишқаланиш коэффициенти f ни ишқаланиш бурчаги φ тангенси билан алмаштирамиз ва қуйидагини оламиз. 2 tg φ tg α = ------------- 1-tg2 φ tg α = tg 2 φ α = 2 φ (1) Демак, жағларнинг яқинлашган ҳолатида қамраш бурчаги бўлган α иккиланган ишқаланиш бурчагидан кичик бўлиши керак (α < 2 φ). Бу ҳолатда, майдаланаётган материал бўлакларини юқорига юбориш ҳолати йўқолади. Тош материалларининг нисбатан ишқаланиш коэффициенти f=0,3, бунда φ =160 40 га тенг α =330 20 бўлади амалиётда қамраш бурчагини 18-200 оралиғида қабул қилинади, чунки бунда энг кичик ишқаланиш коэффициентига тўғри келади. Майдалаш даражасини ошириш учун юк тушириш қисми кенглиги қисқартирилса, қамраш бурчаги катталашади. Бундан хулоса шуки, юк тушириш қисмини қамраш бурчаги юқоридаги чегарадан ошмаган ҳолатгача камайтириш мумкин. Майдалагичнинг иш жараёнида бўлаклар юқорига учиб чиқиб кетиши ҳам мумкин. Бўлаклар 5 б – расм кўринишда жойлашган ҳолатда бўлса, бунда α, бурчаги иккиланган ишқаланиш 2 φ бурчагидан катта бўлганда бу ҳолат кузатилади. Эксцентрикли валнинг бурчак тезлигини аниқлаш. Эксцентрикли валнинг бурчак тезлигини аниқлашда, натижавий маҳсулот ўз оғирлик кучи остида майдалагичнинг юк тушириш қисми орқали тушиб кетади деб қабул қиламиз. Бунда материал бўлагининг h баландлигига эга бўлган қисми тушади. Майдалаш камерасининг h баландлиги эни қўзғалувчи жағнинг тўла қайтишдаги тушиш йўли масофасига тенгдир. ; (2) ва (3) Юқоридаги формулаларга маълум қийматларни қўйгандан сўнг: ёки Бу тенгликларда материалнинг майдалагич деворига бўлган ишқаланиш кучлари ҳисобига олинган, шунинг учун олинган ω ва n қийматларини 5-10 % га камайтириш таклиф этилади. Download 100.21 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling