Маъруза.№2 Кукунловчи ва майдаловчи классификацияси. Жағли, конуссимон майдалагичлар. Уларнинг ишлаш принципи


Download 100.21 Kb.
bet1/4
Sana10.02.2023
Hajmi100.21 Kb.
#1186705
  1   2   3   4
Bog'liq
2 m


Маъруза.№2
Кукунловчи ва майдаловчи классификацияси. Жағли, конуссимон майдалагичлар. Уларнинг ишлаш принципи


Мавзуни ёритиш режаси:



  1. Майдаловчи ва кукунловчи машиналар классификацияси

  2. Кукунловчи машиналар конструкциясига қўра турлари

  3. Жағли майдалагичларнинг ишлаши ва ишлатилиши

  4. Конусли майдалагичларнинг ишлаши ва уларнинг қўлланилиши.

Таянч иборалар: майдаловчи кукунловчи машиналар, жағли майдалагич, конусли майдалагич, ишлаш принципи.


1. Майдаловчи ва кукунловчи машиналар классификациялари

Қурилиш материалларини майдалаш қуйидагича амалга оширилади:



а) механик усулда майдалаш, бунда қурилиш материаллари майдалашгични ҳаракатдаги деталлари ёрдамида майдаланади (ёки ҳаракатдаги детал ва қўзғалмас статика).


б) портлатиш усулида майдалаш, бунда қурилиш материали бўлаклари газ босишининг кескин пасайиши ёки учқун разряди таъсири остида сувда портлаш тускининг таъсири натижасида (электрогидравлик ҳодиса) дарс (синиқ) кетган ерлардан майдаланилади.
в) электротермик майдалаш, бунда материаллар токнинг юқори частотаси ёрдамида айни бир жойни чиздириш натижасида майдаланилади.

Қурилиш материаллари саноатида асосан механик усулда майдаловчи майдалагичлар қўлланилади ва улар қуйидаги асосий типларга бўлинади.



а) Жағли майдалагичлар, бунда материаллар ҳаракатсиз 1 ва ҳаракатланувчи 2 жағлар орасида майдаланади. Бу вақтда ҳаракатланувчи жағлар оддий ёки мураккаб шаклда ҳаракатланиши мумкин, биринчи ҳолатда материал майдаланиши эзилиш ҳисобига бўлса, иккинчидан эса эзилиш ишқаланиш ҳисобига амалга оширилади.
б) Конусли майдалагичлар, бунда қурилиш материаллари ҳаракатсиз 1 ва ҳаракатланувчи 2 конуслар орасида майдаланади, ҳаракатланувчи конус ҳаракатсизлигига нисбатан эксцентрик ҳолатда айланади.
в) Барабанли майдалагичлар, бунда қурилиш материаллари икки бир бирига қарама-қарши ҳаракат қилувчи барабанлар 1,2 орасида ёки айланувчи барабан ва қўзғалмас жағ орасида майдаланади.
г) Уриб майдаловчи майдалагичлар, бунда қурилиш материаллари асосан корпус 2 ичида жойлашган бир ёки икки айланувчи роторлар 1 динамик кучлари таъсирида майдаланади.
д) Айлангичлар бирида қурилиш материали айланувчи каток 1 ва ҳаракатланувчи (ёки ҳаракатсиз) идиш 2 орасида эзилиш ва ишқаланиш натижасида майдаланади.
Қурилиш материаллари саноатида қўлланувчи кукунловчи машиналарни ишлаши бўйича қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин:
а) Механик усулда майдаловчи жисмлар билан кукунловчиларда зарраларнинг майдаланиши уларнинг уришиш ва ишқаланиш ҳисобига амалга ошади.
б) Механик усулда майдаловчи жисмларсиз кукунловчи машиналарда материалларни майдалаш динамик кучлар таъсири остида амалга оширилади.
Кукунловчиларни конструкцияларига қараб қуйидагиларга бўлиш мумкин.

а) Барабанли кукунловчилар, бунда майдаловчи жисмлар билан айланаётган барабанда 1 материалларнинг майдаланиши майдаловчи жисмлар билан уриш ва қисман ишқаланиши ҳисобига амалга ошади.
б) Доиравий шарли кукунловчилар, бунда материалларни майдалаш ҳаракатсиз 1 ва айланувчи 2 доира ва шарлар 3 орасида амалга оширилади. Шарлар айланувчи доирага пуржиналар ёрдамида қисиб қўйилган.
в) Доиравий роликли кукунловчилар, бунда материалларнинг майдаланиши айланиб турувчи ўқга ўрнатилган ҳаракатланувчи роликлар 1 ва ҳаракатланмайдиган доира 2 ўртасида амалга ошади.
г) Дискали кукунловчилар, бунда материалларнинг майдаланиши бир-бирига қисиб ўрнатилган ҳаракатдаги 1 ва ҳаракатсиз дисклар ўртасида амалга оширилади.
д) Уриб кукунловчилар, бунда материаллар динамик кучлар ва қисман ишқаланиш таъсирида майдаланади.
е) Тебранма кукунловчилар, бунда майдалаш шарларнинг материалга давомли таъсири остида амалга оширилади.
ж) Оқимли кукунловчилар, бунда материаллар зарралари ҳавонинг турбулент оқимида ўзаро урилиб майдаловчи камера деворига ишқаланиб майдаланади.



Download 100.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling