Маъруза.№2 Кукунловчи ва майдаловчи классификацияси. Жағли, конуссимон майдалагичлар. Уларнинг ишлаш принципи


Download 100.21 Kb.
bet4/4
Sana10.02.2023
Hajmi100.21 Kb.
#1186705
1   2   3   4
Bog'liq
2 m

3. Конусли майдалагичлар


1. Конусли майдалагичлар конструкцияси.
Конусли майдалагичлар - тоғ жисмларни майдаловчи юқори унумдорли машиналардир. Конусли майдалагичда материаллар сиқиш, ишқалаш ва эзилиши ҳисобига майдаланади.
Материалларни конусли майдалагичларда майдалаш, жағли майдалагич кабидир, лекин конусли майдалагичда юк тушуриш узлуксиз амалга оширилади. Майдалаш запасини кетма-кет айланма бўйлаб бўлиши майдалагични иш унумдорлиги юқори бўлишини таъминлайди.

Бундан ташқари конусли майдалагичларнинг устунликларига қуйидагилар киради:

  • ҳаракатдаги қисмларнинг юқори сокинлиги;

  • майдалагичнинг ишга туширилиши материаллар тўлиғида ҳам;

  • иш вақтидаги ишончлик ва бошқалар.

Конусли майдалагичлар қуйидаги хусусиятлари билан бўлинади.
Технологик жиҳатдан:

    1. Йирик майдаловчи майдалагичлар (ЙММ) юклаш (қабул қилиш) қисмининг кенглиги билан характерлидир ва ўлчамининг катталигига қараб 400 дан 1200 мм гача тоғ жинсларини қабул қилиши мумкин. Чиқаришни қисмининг катталигига 75 дан 300 мм гача бўлиши мумкин. Иш унумдорлиги эса 150 дан 2300 м3/соатгача.

    2. Ўрта меъёрли майдалагичлар 60 дан 300 мм гача бўлган бўлакларни қайта ишлайди. Чиқиш қисмининг катталиги 12 дан 60 мм гача. Иш унумдорлиги 12 дан 580 м3/соат гача бўлади.

    3. Кичик меъёрли майдалагичлар 35 дан 100 мм гача бўлган бўлакларни қайта ишлайди. Чиқиш қисми катталиги 5 дан 15 мм гача. Иш унумдорлиги эса 12 дан 220 м3/соат бўлади.

Конструкцияси жиҳатидан:
1. Вали кўтарилган майдалагичлар.
2. Инерцион майдалагичлар.
3. Вали консоль бўлаги майдалагичлар.


Ҳисоблаш асослари.
Конусли майдалагичда майдалаш процесси жағликлик кабидир, лекин ундаги жараён узлуксиздир. Аммо жағли майдалагичлар учун келтирилган айланиш сонини аниқлаш, иш унумдорлиги ва энергия сарфини аниқлаш формулаларини баъзи бир ўзгаришлар билан конусли майдалагичларга (материаллари ўз оғирлиги билан тушувчиларига узун консулли) қўллаш мумкин.
Вали консоль жойлашган майдалагичларни ҳисоблашда бу формулалар қўлланилмайди.
Бирикмаларни қамраб олиш конусли майдалагичларда жағлиларга нисбатан қулай. Шунинг учун конуслар орасидаги қамраш бурчагининг чегараси 21 - 23 деб олиниши мумкин.
Майдаланишни унумдорли бўлиши учун майдалаш камерасининг юқори қисмида (1) тенглик сақланиши керак.
2 r0 ≥ 0.1 А (1)
Бу ерда, 2 r0 - майдалаш камераси юқорида конуснинг ҳаракат узунлиги:
А - конусли майдалагич юклаш қисмининг кенглиги:
Майдаловчи конуснинг юк тушуриш қисмидаги ҳаракат йўли

2r=(0.25-0.3) B (2)
Бу ерда, В - юк тушириш қисмининг кенглиги, м
Узун конусли майдалагичларда майдаловчи конуснинг айланиш сони жағли майдалагичларнинг айлантирувчи вали тезлиги каби аниқланади. Икки ҳолатда ҳам майдаланган материал ўз оғирлик кучи натижасида тушади.
gt2
h = ----- (3)
2
Бу ерда, h - майдаланган материалнинг тушиш баландлиги, м
g - эркин тушиш тезланиши, м/с2
t - эркин тушиш вақти, с
Материалнинг h баландликдан эркин тушиш вақти t, с
(4)
Иш унумдорлигини аниқлаш.
Конусли майдалагичларда иш унумдорлиги ўз оғирлиги билан тушадиган материаллар бўлса, айни жағли майдалагичлар кабидир.
Бунда тушаётган майдаланган маҳсулот майдаловчи конус таъсири остида V ҳажмга эга бўлган бутун айлана бўйлаб юрса F abcd, ўрта диаметри dСР бўлган ва майдаловчи конуснинг айланиши сони (n) бўлганда иш унумдорлиги қуйидагича аниқланади.
Qv = V.n (5)
Конуснинг битта айланиши натижасида тушаётган материал ҳажми V = Пdср Fавcdга тенг. Айланма майдаланган материал кесим АВСD трапеция юзаси деб қабул қиламиз.

е +(s1 + е + s2). 2е + s1 + s2


FАВСD =-------------------- h = ------------. h (6)
2 2
унда
2е +s1 + s2
V =п dср-----------. h (7)
2
2r
s1 + s2 = 2r ва h =--------- ни ҳисобга олсак, унда
tgα1+tg α2

Пdср 2r (е+2)
Qv =-----------------. n. k (8)
tg α1 + tg α2

Qp = Qv. P Dи = dср (9)


Бу ерда, К - тайёр маҳсулотнинг ғоваклик коэффициенти, к= 0,3-0,65
е - майдалагичнинг юк тушириш қисмининг конуслар яқинлашгандаги ўлчами, м
Dн- майдаловчи конустнинг пастки диаметри, м
r - конуснинг тебраниш эксецентритети, м
n -майдалвчи конуснинг тебраниш сони
р - материалнинг ҳажмий оғирлиги, кг/м.
Ўрта ва кичик майдаловчи конусли майдалагичларнинг иш унумдорлиги:
Qv = V. k. n = d. L. ПDн. К.n (10)
Qv = V. k. n = d. L. ПDн. К.n (11)


Йирик майдаловчи конусли майдалагичларнинг қувват сарфини аниқлаш.
Майдалагичларнинг қувват сарфининг аниқлаш формуласининг "Крипичева-Кика" гипотезаси қўйилган ва шунга асосан майдалашдаги бажарилган иш:
σ2СЖ.V
A =---------- (12)
2E
Бу ерда, σ2СЖ - материални ишқаланишдаги мустаҳкамлик чегараси, Па
V - материал ҳажми, м
Е - майдалаётган материалнинг бикирлик модули, Па
Майдалагичнинг қувватини қуйидаги тенглик билан аниқлаш мумкин, вт
An π2 σ2СЖ Dn. n
N =-------- ёки N = ---------------------- (D2 –d2) (13)
2 12 Еη

Бу ерда, η - майдалагичнинг Ф. И. К.


n - ҳаракатдаги конуснинг айланиш сони, айл/с

5-илова
Маърузани мустаҳкамлаш учун саволлар





  1. Майдалашнинг қандай асосий қонунлари бор?

  2. Майдалаш учун ишлаб чиқаришда қўлланиладиган усуллар?

  3. Жағли майдалагичларнинг иш унумдорлиги ва сарф бўлган конусли майдалагичларнинг иш унумдорлиги ва сарф бўлган қувватни аниқлаш?

Download 100.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling