Занжирли узатмаларни лойиҳалаш умумий маълумотлар


Download 140.75 Kb.
bet1/3
Sana21.04.2023
Hajmi140.75 Kb.
#1367628
  1   2   3
Bog'liq
Zanjirli uzatmani hisoblash


ЗАНЖИРЛИ УЗАТМАЛАРНИ ЛОЙИҲАЛАШ
Умумий маълумотлар.

И
лашиш ҳисобида ишлайдиган, етакловчи ва етакланувчи юлдузчалар ҳамда уларга кийдирилган чексиз занжирдан ташкил топган узатма, занжирли узатма дейилади (6-шакл).


6-шакл. Занжирли узатманинг схемаси.
1 - етакловчи юлдузча; 2 - етакланувчи юлдузча; 3 - занжир.

Занжирли узатма, юқоридаги асосий элементлардан ташқари, тарангловчи, мойловчи мосламалар ва хавфсизликни таъминловчи тўсиқлар билан таъминланган бўлади. Занжирли узатманинг мустаҳкамлиги юқори бўлгани учун 100 квт гача қувватни нисбатан катта масофага (8 м гача) узата олади. Фойдали иш коэффиценти юқори бўлиб, очиқ ҳолда фойдаланилганда ёпиқ ҳолатда фойдаланилганда эса бўлади.


Занжирли узатма тасмали узатмаларга нисбатан ўлчамлари ихчамдир. Машинасозликда занжирли узатма ҳаракатни узатиш учун мўл-жалланган юритма, юк ташиш ва тортиш учун мўлжалланган механизм сифатида ишлатилади.
Машина деталлари курсида асосан, ҳаракатни узатиш учун мўлжалланган занжирлар ўрганилади. Юритмаларда ҳаракатни узатиш учун роликли, втулкали, втулка-роликли, ҳамда тишли занжирлар ишлатилади. Занжирларнинг сонига қараб эса бир қаторли ёки кўп қаторли хилларга бўлинади. Бундан ташқари занжирли узатмалар очиқ ва ёпиқ ҳолатда, горизонталга нисбатан параллел ёки ≤900 гача бурчак остида ишлатилади. Бундай занжирларнинг барча ўлчамлари стандартлаштирилган бўлиб, унинг асосий ўлчами қадами t дир.
Қадам t деб занжир звеноларини бирлаштирадиган валиклар орасидаги масофага айтилади
Занжирли узатманинг узатиш сони катта, асосий ҳолларда 2,8…6,3 гача, махсус ҳолларда 15 гача, марказлараро масофа эса нисбатан кичик бўлган ҳолларда ҳам фойдаланиш имконини беради.
Занжирли узатмада ҳаракат тезлиги юқори бўлиб, гача етади. Тез айланувчи ҳоллар учун узатишлар нисбати бўлганда, бўлиб, узатишлар нисбати бўлганда секин айланувчи ҳолларда эса бўлганда 2м/с бўлишига рухсат этилади.
Занжирли узатмаларнинг афзалликлари:
ҳаракатни юқори қуввватда нисбатан узоқ масофага узата олади, фойдали иш коэффициенти етарли даражада юқори. Валларга тушадиган куч бошқа узатмалардагига қараганда кичик, занжирлар илашиш принципи асосида ишлаганлиги туфайли сир-паниш ҳодисаси рўй бермайди, натижада узатиш сони қатъий қийматга эга бўлади.
Занжирли узатмаларнинг камчилиги шундаки, таннархи юқори, юлдузчаларни тайёрлаш бирмунча мураккаб, ишлатиш даврида эътибор билан қараб туришни ва аниқлик билан монтаж қилишни талаб этади. Бундан ташқари улар катта тезлик билан ишлаганида шовқин кучаяди ва занжир элементлари тез едирилади. Едирилиш натижасида занжир чўзилади ва қўшимча динамикавий юкланишлар пайдо бўлади.
Занжирли узатмада динамикавий юкланишни камайтириш мақсадида роликли занжирларнинг 10 м/с гача, тишли занжирларнинг тезлиги эса 15 м/с гача чекланади. Агар узатма жуда аниқ йиғилган бўлса ва яхши шароитда ишлатилса, чегара тезликлар миқдорини 1,5-2 марта ( = 20-30 м/с гача) оширишга рухсат берилади.
Узатманинг хизмат муддатини ошириш мақсадида занжирлар мойланади. Агар занжирнинг тезлиги 6 м/с дан ошмаса, занжир вақти-вақти билан ҳар 7 соатда мойланади. Агар тезлик 6-8 м/с дан ошса, занжирга мой узлуксиз томизилиб турилади.
Ёпиқ корпус ичига қуйилган мойга занжир етакловчи тармоғининг тегиб ўтиши мойлашнинг такомиллашган усули ҳисобланади. Катта қувватли тезюрар узатмаларда мой, насос ёрдамида картердан сўриб олиниб, занжирнинг устига тўхтовсиз қуйиб турилади.
Етакловчи юлдузчa тиши занжир звеносини ўзи билан илаштириб (судраб) кетмаслиги учун занжирнинг етакланувчи тармоғи узатманинг остига жойлаштирилади. Занжирнинг таранглиги етарли даражада бўлишини (дастлабки таранглик занжирнинг оғирлик кучидан ҳосил бўлади) таъминлаш мақсадида юлдузчаларнинг марказини бирлаштирувчи чизиқ билан горизон-тал текислик орасидаги бурчак  нинг қиймати 600 дан ошиб кетмаслиги керак. Агар 600 дан ошиб кетса, узатмага тарангловчи юлдузча ўрнатилади.
Занжирли узатмаларни ҳисоблаш учун етакловчи валнинг қуввати –N1, айланиш сони – n1 ва узатиш нисбати – i маълум бўлиши керак. Одатда, бу параметрлар юритманинг кинематик ҳисобини бажариш жараёнида аниқланади.
Занжирли узатмалар юритманинг кинематик схемасида редуктордан кейин жойлаштирилади.
Занжирли узатмаларни ҳисоблаш занжир турини танлашдан бошланади. Занжир тури қуйидаги тавсиялар бўйича танланади:
А) кам юкланишли ва ҳаракат тезлиги нисбатан кичик узатмалар учун втулкали занжир танланади;
Б) катта юкланиш ва 10 м/с гача тезлик билан ишлайдиган узатамалар учун роликли занжир танланади;
В) катта юкланиш ва 15 м/с гача тезлик билан ишлайдиган узатмалар учун тишли занжир танланади.

Занжирли узатмаларни ҳисоблаш



Download 140.75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling