Маъруза№9. Ҳавони кондициялаш тўғрисида асосий тушунчалар. Ҳавони кондициялаш тизимларининг структураси ва таснифлари. Доц в.б.Султанова Ш.Ю. Ҳавони кондициялаш тўғрисида асосий тушунчалар. - Ташқи ҳаво муҳитининг ўзгарувчан параметрларидан қатъи назар, бинолардаги метеорологик шароитларни белгиланган даражада автоматик равишда ушлаб турадиган механик шамоллатиш тизимлари хавони кондициялаш тизимлар деб аталади.
- Замонавий хавони кондициялаш тизимлари –техник курилмаларнинг мураккаб комплекси булиб, бино хоналарида оптимал метеорологик шароитларни таъминлаш учун маълум даражада барча ёки алоҳида параметрларни (ҳарорат, намлик, тозалик, ҳаво тезлиги) автоматик равишда сақлаш ёки тартибга солиш учун хизмат килади.
- Кондиционер тизимлари қуйидагиларга бўлинади:
- марказий
- маҳаллий
- йил давомида
- мавсумий (йилнинг иссиқ ва совуқ даврлари учун).
Марказий кондиционер тизими - Марказий кондиционер тизимларида ҳавони қайта ишлашнинг барча жараёнлари амалга ошириладиган кондиционер хизмат кўрсатиладиган бинолардан ташқарида ўрнатилади ва ҳаво ҳаво-каналлари тармоғи орқали тарқатилади. Бундай тизимлар алоҳида катта биноларга ҳам, бинолар гуруҳларига ҳам хизмат қилади.
- Марказий кондиционерлар форсункали ва сиртли ҳаво-совутгичлари билан жиҳозланиши мумкин. Кондиционерлар иссиклик секциялардан йиғилади, уларни комбинация килиб, ҳар қандай ҳавони тозалаш схемаси билан кондиционер йигилиши мумкин.
Йил давомида ишлайдиган хавони кондициялаш тизими учун кондиционер схемаси - 1 - панжара, 2 - изоляцияланган клапан, 3 - филтр, 4 - оралиқ секцияси, 5 - клапан, 6 – калорифер 1-иситиш, 7 - аралаштириш (смеситель)секцияси, 8 - суғориш камераси, 9 - форсунка, 10 - калорифер 2 - иситиш , 11 - юмшоқ вставка, 12 - вентилятор, 13 - ташқи ҳаво, 14 - кондицияланган ҳаво, 15 – айланма(циркуляция) ҳавоси.
Do'stlaringiz bilan baham: |