Маърузачи: Фармация кафедраси доценти, к ф. н. Палванов Н. С. Мавзу: эритмалар. Кислорта-асосли мувозанат. Буфер системалар. Мавзунинг мақсади


Download 309.5 Kb.
bet5/8
Sana07.03.2023
Hajmi309.5 Kb.
#1243730
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1-Eritmalar

ОСМОС ВА ОСМОТИК БОСИМ.

Агар бирор идишда икки ёки ундан ортиқ газ молекулари бўлса, уларнинг ўзаро аралашиши натижасида ягона бир хил таркибли аралашма хосил бўлади. Бундай ходиса диффузия деб аталади. Диффузия - модда молекуларини концентрацияси кўп бўлган қисмидан , концентрацияси кам бўлган қисмига ўтиши натижасида бир хил концентрацияли аралашма хосил бўлади.


Диффузияни эритмаларда ҳам содир бўлишини биринчи бўлиб швейцариялик олим Адольф Фик аниқлаган ва бу ходиса учун ўз қонунини яратган.
Фик, диффузия ходисасини харорати юқори ва эритмаларда концентрациялар фарқи катта бўлган холларда тез содир бўлишини аниқлаган.
Эритувчини ярим ўтказгич парда орқали эриган модданинг концентрацияси кам бўлган қисмидан уни концентрацияси кўп бўлган томонга ўз-ўзидан ўтиш ходисасига осмос деб аталади.
Осмос ходисаси юз бераётган система

Ярим ўтказгич парда сифатида мол пуфаги, целофан, пергамент қоғози, коллодий пардасидан фойдаланилади.


1987 йилда В.Пфферер осмотик босимни хар хил омиллар таъсиридан қуйидаги боғлиқларни аниқлади:

  1. Осмотик босим (t= const) бўлганда эриган модданинг концентрацияси «С» га тўғри пропорционал ҳолда ўзгаради.

  2. Осмотик босим абсолют хароратга тўғри пропорционалдир. Идеал эритманинг осмотик босимини Менделеев-Клайперон тенгламасидан фойдаланиб ҳисоблаш мумкин.

PV = nRT

Бунда : Р - эритманиг осмотик босими
V - эритманинг ҳажми
n - эриган модданинг моллар сони
P = nRT/V …2)
Агар n/V = СM билан белгиласак, у ҳолда қуйидаги тенгламага эга бўламиз.
Pосм = CMRT …3) СM=m/MV …4) P=mRT/MV …5) M=mRT/PV
Келтирилган ушбу формула осмотик босим тўғрисидаги Вант-Гофф қонунининг математик ифодасидир.
Амалда осмотик босим осмометрлар ёрдамида ўлчанади:



Осмотик босимлари тенг бўлган эритмаларни изотоник эритмалар деб аталади.
Тиббиёт ва фармацевтика амалиётида изотоник эритмалардан кенг миқёсида фойдаланилади.
Масалан, 0,85 %ли ош тузининг эритмасини осмотик босими қон плазмасининг осмотик босимига тенгдир. Буни тиббиёт амалиётида «физиологик эритма» деб юритилади.
Бундан ташқари глюкозанинг 4,5-5 %ли эритмаси ҳам қон плазмасига нисбатан изотоник эритмадир.
Осмотик босим стандарт эритманикидан кичик бўлган эритма гипотоник, катта бўлгани гипертоник эритма дейилади.
Pосм = Pосм.cт. Pосм < Pосм.ст Pосм > Pосм.ст.


Download 309.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling