Маърузачи: Фармация кафедраси доценти, к ф. н. Палванов Н. С. Мавзу: эритмалар. Кислорта-асосли мувозанат. Буфер системалар. Мавзунинг мақсади
Download 309.5 Kb.
|
1-Eritmalar
ҚОН ЗАРДОБИНИНГ ОНКОТИК БОСИМИ
Осмотик босим тана харорати 370 С бўлганида 755-796 кПа оралиғида сақланиб туради. Осмотик босимни бундай юқори қийматларда бўлиши, қон таркибидаги турли қуйи молекуляр ва юқори молекуляр модда ионларининг мавжудлигидир. Қонни осмотик босимни кўп қисми NaCl нинг борлигига боғлиқдир. Қон таркибидаги оқсил моддалар, альбумин, глобулинларнинг ҳосил қилган осмотик босимларга онкотик босим деб аталади. Онкотик босим осмотик босимнинг 0,5 % тини ташкил этиб, унинг миқдори 2,9-3,9 кПа га тенгдир. Бу кичик қийматга эга бўлган онкотик босим муҳим аҳамиятга эгадир. Чунки онкотик босим тўқималараро суюқликларни, бирламчи сийдик ва бошқа биологик суюқликларни хосил бўлишида асосий вазифани бажарди. Масалан, қон таркибидаги оқсилни миқдори камайиши натижасида овқат хазм қилиш органларининг иш фаолияти бузилганида, оқсилни сийдик билан йўқолиши натижасида, буйрак касалликлари натижасида тўқималардаги суюқликлар билан қондаги осмотик босимлар бир-биридан фарқ қилади. Бу ходиса натижасида тери ости тўқималарида сув йиғила бошлайди ва бу ходисани «онкотик отёк» ёки онкотик сув йиғилиш жараёни деб аталади. Бу жараён натижасида беморни аҳволи ёмонлашади. Шунинг учун бундай касалликларни даволаш жараёнида осмо-онкотик босимни эътиборга олиш тавсия этилади. Агар эритроцитлар тутган эритмага ташқаридан концентрацияси юқори бўлган эритма қўшилса эритувчи молекулалари хужайра ичидан ташқарига чиқиши кузатилади ва натижада хужайра буришиб қолиши кузатилади. Бу ходиса плазмолиз дейилади. Агар эритроцитлар тутган эритмага ташқаридан концентрацияси паст бўлган эритма қўшилса эритувчи молекулалари хужайра ташқарисидан хужайра ичига харакатланади ва натижада хужайра бўртиб ёрилишига олиб келади. Бу ходиса гемолиз дейилади. i= N/No ЭРИТМА УСТИДАГИ ТЎЙИНГАН БУҒ БОСИМИ ВА РАУЛЬ ҚОНУНИ. Айни хароратда суюқликлар юзасидаги буғланиш ва конденсацияланиш тезликларини динамик мувозанат холатларидаги босими, эритманинг тўйинган буғ босими деб номланади. 1886 йилда Ф.М.Рауль қуйидаги қонунни яратди. «Эритувчининг эритма устидаги тўйинган буғ босимининг нисбий пасайиши эриган модданинг моль қисмига тенг, яъни эриган модданинг моллар миқдорининг эриган модда ва эритувчининг моллар миқдорларини йиғиндисига бўлган нисбатига тенгдир». P0 - P = n ёки P0 - P » n P0 n+N P0 N Бунда : P0 - соф эритувчи устидаги тўйинган буғ босими Р - эритма устидаги буғ босими n, N -эриган модда ва эритувчиларни моллар сони Рауль қонуни, худди Вант-Гофф қонунига ўхшаб фақат идеал эритмалар учун хосдир. Download 309.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling