Абу Али ибн Сино (980 – 1037). Абу Али ибн Сино (980 – 1037). Бухоро шахри яқинидаги Афшона қишлоғида кичик амалдор оиласида дунёга келади. Йирик асарлари «Тиб конунлари», «Аш-Шифо» Ибн Сино фаннинг турли соҳасига оид 450 дан ортик асар яратади. Лекин бизгача 250 га якини етиб келган бўлиб, улардан 50 дан ортик қўл ёзмалари Ўзбекистон сақланиб келмокда. У таълим-тарбияга оид бўлган қуйидаги асарларни яратган. Масалан: «Тадбир ал-Манозил» (турар жойни бошкариш), «Ахлоқ ҳақида рисола», «Бурч ҳакида рисола», «Нафсни покиза тутиш», «Баданни бошкариш», «Адолат ҳакида китоб», «Ал-конун», «Ишқ ҳакида рисола», «Хай ибн-Якзон», «Номознинг моҳияти ҳақида рисола», «Зиёрат килишнинг маъноси ҳакида», «Ан-Нажот», «Аш-Шифо», «Донишнома» каби асарлари билан илм-фанга ҳисса кўшган буюк алломадир. Шунинг учун ҳам Шарқда унга, "Шайх ур-Раис" - яъни олимларнинг олими деган юксак унвон берилган. Назорат саволлари: Назорат саволлари: - Энг қадимги даврларда инсонда улуғланган асосий хислатлар жадвалини тузинг.
- Қадимги Спарта ва Афинада кандай таълим тарбия муассасалари мавжуд эди, уларнинг фарқини изохланг?
- Шарқ Уйғониш даврида илм-фан, маданият таълим-тарбия тараққиётини нималарда кўрамиз?
- Ал-Хоразмийнинг илмий мероси ва дидактик қарашларининг мохияти нимада?
- Форобий фанлар таснифи хақида.
- Берунийнинг ахлоқий, ақлий, жисмоний, нафосат тарбияси хақидаги фикрларини изоҳланг?
- Ибн Сино оилада бола тарбияси хақида қандай фикрларни илгари сурган?
Эътиборингиз учун катта раҳмат!
Do'stlaringiz bilan baham: |