Маърузалар бўйича тарқатма материал “Корпоратив ҳуқуқ”
Download 239.08 Kb.
|
2 лекция МЧЖ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қ ўшимча масъулиятли жамият
- Шўъба хўжалик жамияти
- Қарам хўжалик жамияти - а
- МАЪРУЗАНИНГ АСОСИЙ МАСАЛАЛАРИ
- Қонун мақсади ( 1-м)
ТАЯНЧ ТУШУНЧАЛАР:
Масъулияти чекланган жамият: Бир ёки бир неча шахс томонидан таъсис этилган, устав фонди (устав капитали) таъсис ҳужжатлари билан белгиланган миқдорларда улушларга бўлинган хўжалик жамияти масъулияти чекланган жамият деб ҳисобланади. Қўшимча масъулиятли жамиятнинг ўзига xос xусусияти унинг иштирокчиларини жамият мажбуриятлари бўйича жавобгарлиги уларнинг устав капиталига қўшган улушлари билан чекланмаганлигидадир, яъни жамиятининг иштирокчилари унинг мажбуриятлари бўйича ўз мол-мулклари билан қўшган ҳиссалари қийматига нисбатан ҳамма учун бир xил бўлган, жамиятнинг таъсис ҳужжатларида белгиланадиган, каррали миқдорда солидар тарзда субсидиар жавобгар бўладилар. Ҳисса - Хўжалик ширкати ёки жамиятининг мол-мулкига пул, қимматли қоғозлар, пул билан баҳоланадиган бошқа буюмлар ёки мулкий ҳуқуқлар ёхуд бошқа шахсга ўтказиладиган ўзга ҳуқуқлар ҳисса сифатида қўшилиши мумкин. ФК 58-модда Шўъба хўжалик жамияти - агар бир (асосий) хўжалик жамияти ёки ширкати иккинчи хўжалик жамиятининг устав фондида ундан устунлик мавқеига эга бўлган ҳолда иштирок этиши туфайли ёхуд улар ўртасида тузилган шартномага мувофиқ ё бўлмаса бошқача тарзда иккинчи хўжалик жамияти томонидан қабул қилинадиган қарорларни белгилаб бериш имконига эга бўлса, ушбу иккинчи хўжалик жамияти шўъба хўжалик жамияти ҳисобланади. Қарам хўжалик жамияти - агар жамиятга қарашли овоз берувчи акцияларнинг йигирма фоизидан зиёдроғи бошқа иштирокчи жамиятга қарашли бўлса, бу жамият қарам хўжалик жамияти деб тан олинади. МАЪРУЗАНИНГ АСОСИЙ МАСАЛАЛАРИ: Фуқаролик кодекси ва “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида” қонун №310-2 06.12.2001 й.га мувофиқ МЧЖ ва ҚМЖлар тўғрисида қуйидаги асосий тушунчалар мавжуд. Жумладан, ФК 58-модда. Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари тўғрисидаги асосий қоидалар Улушларга (қўшилган ҳиссаларга) ёки муассисларнинг (иштирокчиларнинг) акцияларига бўлинган устав фонди (устав капитали)га эга бўлган тижоратчи ташкилотлар хўжалик ширкатлари ва жамиятлари ҳисобланади. Муассислар (иштирокчилар) қўшган ҳиссалар ёки улар сотиб олган акциялар ҳисобига вужудга келтирилган, шунингдек хўжалик ширкати ёки жамияти ўз фаолияти жараёнида ишлаб чиқарган ва сотиб олган мол-мулк мулк ҳуқуқи асосида унга тегишлидир. Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари тўлиқ ширкат, коммандит ширкат, масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли жамият, акциядорлар жамияти шаклида тузилиши мумкин. Қонун мақсади (1-м) Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятларнинг тузилиши, фаолияти, қайта ташкил этилиши ва тугатилиши соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Download 239.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling