Маърузалар бўйича тарқатма материал “Корпоратив ҳуқуқ”


Download 239.08 Kb.
bet1/8
Sana17.06.2023
Hajmi239.08 Kb.
#1525052
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2 лекция МЧЖ


Маърузалар бўйича тарқатма материал
Корпоратив ҳуқуқ”
2-Маъруза мавзуси: Корпоратив ҳуқуқ субъектларининг ҳуқуқий мақоми ва турлари: масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар
Маърузачи: Бердиқулов Машраб Алиқулович



  1. МАЪРУЗАНИНГ НАТИЖАЛАРИ:



Маърузанинг асосий мақсади:
Маърузанинг мақсади Корпоратив ҳуқуқ субъектлари тушунчаси ва белгилари. Корпоратив ҳуқуқ субъектларининг ҳуқуқий мақоми, умумий тавсифи ва турлари. Корпорациялар турлари. Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар корпоратив ҳуқуқ субъектлари сифатида. Уларнинг тушунчаси, ҳуқуқий мақоми ва ташкил этиш талаблари. Шўъба хўжалик жамияти. Қарам хўжалик жамияти ҳақидаги асосий тушунчаларни бериш ва талабаларда мазкур ҳуқуқ институтлар ҳақида тегишли билимларни шакллантиришдан иборат. Маъруза жараёнида мавзуга доир муаммоли масалалар юзасидан савол-жавоблар ўтказилади, қонун ҳужжатлари ўрганилади ва таҳлил қилинади, амалиёт материаллари билан таништирилади, муаммоли масалалар бўйича тарқатма материаллардан фойдаланилади.
Маъруза натижасида талаба:

  • маъруза юзасидан тегишли тушунча, билим, кўникма ва тажрибага эга бўлиш имкониятига эга бўлади;

  • маъруза бўйича тегишли мисоллар ва масалалар устида ишлаш, ўз муносабатини билдириш, тегишли моддий ҳуқуқ нормаларини билиши ва уни қўллай олиш кўникмасига эга бўлади;

  • ўз жавобини асослаш, танқидий фикрлаш, оппонентни эшитиш кўникма ва қобилиятини шакллантиришга эришилади;

  • тарқатма материалларни ўрганиш, ўз муносабатини билдириш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни таснифлаш кўникмасига эга бўлади;

  • казуслар, амалиёт материалларини ўрганиш ва таҳлил қилиш имкониятига эга бўлади.




  1. МАВЗУ БЎЙИЧА ДАРС ОЛИБ БОРИШ МЕТОДИКАСИ:




  • Маърузани ўтиш жараёнида технологик харитада кўрсатилган ахборот-коммуникатив ва замонавий педагогик технологиялардан фойдаланилиши назарда тутилади;

  • Маъруза мавзусининг долзарблиги, ўрганилганлик даражаси, бу соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмуни ҳақида тушунча берилади;

  • Мавзуга оид миллий ва халқаро норматив ҳужжатлар билан таништирилади ва таҳлил қилинади;

  • Режа асосида слайдлар ёрдамида ҳуқуқ институтлар тушунтирилади;

  • Қонун ҳужжатлар ўрганилади ва таҳлил қилинади;

  • Мунозарали (назарий) саволлар ўртага ташланади ва уларга баҳо берилади;

  • Муаммоли масалалар тарқатилади ва уларнинг ечими эшитилади;

  • Зарурият туғилганда, масала ва саволлар уйга топшириқ сифатида берилади;

  • Асосий тушунчалар, савол-жавоблар умумлаштирилиб, маърузага якун ясалади.




  1. Download 239.08 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling