Маърузалар бўйича тарқатма материал “Корпоратив ҳуқуқ”


-модда. Масъулияти чекланган жамият


Download 239.08 Kb.
bet3/8
Sana17.06.2023
Hajmi239.08 Kb.
#1525052
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2 лекция МЧЖ

3-модда. Масъулияти чекланган жамият. Бир ёки бир неча шахс томонидан таъсис этилган, устав фонди (устав капитали) таъсис ҳужжатлари билан белгиланган миқдорларда улушларга бўлинган хўжалик жамияти масъулияти чекланган жамият деб ҳисобланади.
Иштирокчилари унинг мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлмайдилар ва жамият фаолияти билан боғлиқ зарарлар учун ўзлари қўшган ҳиссалар қиймати доирасида жавобгар бўладилар.
Масъулияти чекланган жамиятнинг ўз ҳиссасини тўла қўшмаган иштирокчилари жамият мажбуриятлари бўйича ҳар бир иштирокчи ҳиссасининг тўланмаган қисмининг қиймати доирасида солидар жавобгар бўладилар.
4-модда. Қўшимча масъулиятли жамият Бир ёки бир неча шахс томонидан таъсис этилган, устав фонди (устав капитали) таъсис ҳужжатлари билан белгиланган миқдорлардаги улушларга бўлинган хўжалик жамияти қўшимча масъулиятли жамият деб ҳисобланади.
Иштирокчилари унинг мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли мол-мулклари билан ҳамма учун бир хил бўлган ва қўшган ҳиссалари қийматига нисбатан жамиятнинг таъсис ҳужжатларида белгиланадиган каррали миқдорда солидар тарзда субсидиар жавобгар бўладилар.
Иштирокчилар жавобгарлигининг энг юқори миқдори жамият уставида назарда тутилади.
Иштирокчилардан бири банкрот бўлиб қолганида унинг жамият мажбуриятлари бўйича жавобгарлиги, агар жамиятнинг таъсис ҳужжатларида жавобгарликни тақсимлашнинг бошқача тартиби назарда тутилган бўлмаса, бошқа иштирокчилар ўртасида уларнинг қўшган ҳиссаларига мутаносиб равишда тақсимланади.
Ҳисса - ФК 58-модда Хўжалик ширкати ёки жамиятининг мол-мулкига пул, қимматли қоғозлар, пул билан баҳоланадиган бошқа буюмлар ёки мулкий ҳуқуқлар ёхуд бошқа шахсга ўтказиладиган ўзга ҳуқуқлар ҳисса сифатида қўшилиши мумкин.
Хўжалик жамияти иштирокчисининг қўшган ҳиссасини пул билан баҳолаш жамиятнинг муассислари (иштирокчилари) ўртасидаги келишувга мувофиқ амалга оширилади, қонунда назарда тутилган ҳолларда эса — баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланиши керак.
Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари (акциядорлар жамиятидан ташқари) акциялар чиқаришга ҳақли эмас.
Иштирокчилар (муассислар) –
Фуқаролар ва юридик шахслар хўжалик жамиятларида иштирокчилар ва коммандит ширкатларда ҳисса қўшувчилар бўлишлари мумкин.
Мулкдорлар томонидан молиявий таъминлаб туриладиган муассасалар, мулкдорнинг розилиги билан хўжалик жамиятларининг иштирокчилари ва коммандит ширкатларга ҳисса қўшувчилар бўлишлари мумкин.
Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари бошқа хўжалик ширкатлари ва жамиятларининг муассислари (иштирокчилари) бўлишлари мумкин,
Давлат ҳокимияти органлари хўжалик жамиятларининг иштирокчилари ҳамда коммандит ширкатларга ҳисса қўшувчилар бўлишга ҳақли эмаслар.
Қонун айрим тоифадаги фуқароларнинг хўжалик ширкатларида ва жамиятларида иштирок этишини тақиқлаб ёки чеклаб қўйиши мумкин, очиқ акциядорлар жамиятлари бундан мустасно.

Download 239.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling