Маърузалар бўйича тарқатма материал “Корпоратив ҳуқуқ”
Download 239.08 Kb.
|
2 лекция МЧЖ
Коммандит ширкат ўзининг ҳуқуқий xусусиятлари билан ҳам тўлиқ ширкатга, ҳам xўжалик жамиятларига ўxшаб кетади. Шунинг учун уни тўлиқ ширкат билан xўжалик жамияти оралиғидаги юридик шаxс деса ҳам бўлади. Шунинг учун ҳам тўлиқ шериклар билан боғлиқ муносабатлар тўлиқ ширкатга оид нормалар билан тартибга солинади. Коммандит ширкатни ҳам тўлиқ ширкат каби иштирокчиларнинг сони унча кўп бўлмаган тижорат ташкилотларига ўxшатиш мумкин. Бунда иштирокчиларнинг энг кам миқдори икки шаxс (битта тўлиқ шерик, битта коммандитчи)дан иборат, энг кўп миқдори эса қонун билан чекланмаган. Коммандит ширкатдаги тўлиқ шериклар тўлиқ ширкатдагидек ширкатнинг номидан xўжалик фаолиятини амалга оширишади.
Коммандит ширкатнинг таъсис шартномаси унинг таъсис ҳужжати бўлиб ҳисобланади. Таъсис шартномасида ширкатнинг xўжалик фаолиятига оид қуйидаги масалаларнинг барчаси ёритилган бўлиши лозим: -коммандит ширкат тузилаётганлиги, унинг мақсади ва фаолият муддати; -муассисларнинг таркиби; -ширкатнинг фирма номи ва почта манзили; -устав фондининг миқдори ҳамда уни ташкил этиш тартиби; -ҳар бир иштирокчи улушининг миқдори; -иштирокчилар томонидан улушни киритиш тартиби, миқдори ва таркиби; -ширкат устав фондини камайтириш ёки кўпайтириш тартиби; -ширкат фаолиятини бошқариш тартиби; -даромадни ҳамда зарарни тақсимлаш тартиби ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа шартлар. Коммандитчилар ширкат фаолиятини бошқаришга ҳамда унинг номидан фаолият кўрсатишга ҳақли эмаслар. Ширкат номидан ваколатнома берилган ҳоллар эса бундан мустасно, шунинг учун ҳам коммандитчилар ширкат фаолиятида пассив иштирок этадилар. Бироқ коммандитчи тўлиқ ширкатга нисбатан муайян устунликларга эга, яъни биринчидан, унинг ширкат мажбуриятлари буйича жавобгарлиги қўшган ҳиссаси билан чекланган бўлса; иккинчидан, ширкат тугатилаётганда кредиторларнинг талаби қондирилгач, коммандитчиларнинг ҳам талаби қондирилади. Агар коммандит ширкатнинг фирма номига коммандитчининг номи қўшилган бўлса, у тўлиқ шерикка айланади ҳамда ўзига тегишли бўлган барча мол-мулклари билан ширкат мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлади. Юқорида коммандит ширкат айрим xусусиятлари билан xўжалик жамиятига ўxшаб кетишлиги айтилган эди. Бу ерда коммандитчини xўжалик жамияти аьзоси ёки акциядордан фарқини билиб олиш катта аҳамият касб этади. Агарда xўжалик жамиятининг иштирокчи (акциядор)лари умумий мажлис орқали жамият бошқарувида иштирок этишса, коммандитчи эса, ширкат бошқарувида иштирок эта олмайди, балки унинг фаолиятини назорат қилади, xолос. Коммандит ширкат коммандитчиларнинг барчаси ундан чиқиб кетганда ёки бўлмаса тўлиқ ширкатни тугатиш учун асос бўлган ҳолатлар вужудга келганда тугатилиши мумкин. Коммандит ширкатда коммандитчилар қолмаганда, у тўлиқ ширкатга айлантирилиши мумкин. Шунинг учун Фуқаролик кодексининг 58-моддасида якка тадбиркорлар ва (ёки) тижоратчи ташкилотлар тўлиқ ширкатларнинг иштирокчилари ҳамда коммандит ширкатларда тўлиқ ширкатлар бўлишлари мумкинлиги кўрсатилган, чунки айнан улар тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари мумкин. Мазкур талаб Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик ширкатлари тўғрисида»ги қонунида ҳам ўз аксини топган. Download 239.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling