Маърузалар бўйича тарқатма материал “Корпоратив ҳуқуқ”
Филиаллар ва ваколатхоналар
Download 239.08 Kb.
|
2 лекция МЧЖ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хўжалик ширкатлари ва уларнинг турлари (тўлиқ ва коммандит ширкатлар)
Филиаллар ва ваколатхоналар
Бундан ташқари, жамиятлар ўз филиаллари ва ваколатхоналарини ҳам очиши мумкин ва буларни асло қарам ва шўъба жамиятлари билан адаштирмаслик лозим. Улар ўзларини ташкил этган жамият томонидан мол-мулк билан таъминланади ва шу жамият тасдиқлаган низомлар асосида иш кўради. Филиал ёки ваколатхонанинг раҳбари жамият томонидан тайинланади ва жамият берган ишончнома асосида иш кўради. Филиал ҳамда ваколатхона фаолияти учун жавобгарлик уларни тузган жамият зиммасида бўлади. Жамият уставида унинг филиаллари ҳамда ваколатхоналари тўғрисида маълумотлар берилган бўлиши керак. Жамиятнинг филиаллари ҳамда ваколатхоналарига доир маълумотлар ўзгариши муносабати билан унинг уставига киритилган ўзгартишлар тўғрисидаги ахборот юридик шахсларни давлат рўйхатига олувчи органга маълумот тарзида тақдим этилади. Жамият уставидаги мазкур ўзгартишлар маълум қилинган пайтдан бошлаб учинчи шахслар учун кучга киради. Жамият томонидан Ўзбекистон Республикасидан ташқарида филиаллар ташкил этиш ва ваколатхоналар очиш, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, филиаллар ва ваколатхоналар жойлашган ердаги мамлакат қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. Хўжалик ширкатлари ва уларнинг турлари (тўлиқ ва коммандит ширкатлар) Хўжалик ширкатининг xўжалик жамиятларидан фарқи шундаки, ширкат шаxсларнинг бирлашувини ҳамда уларни ширкат фаолиятида фаол иштирокини талаб қилса, xўжалик жамиятларида маблағ (капитал) бирлаштирилади ва унда иштирокчиларнинг жамият фаолиятида шаxсан иштироки талаб қилинмайди. Уларнинг ҳуқуқий мавқеларини белгилаб беришда қонун чиқарувчи айнан мана шу тамойилга асосланган. Хўжалик ширкатининг устав капитали xўжалик жамиятининг устав капиталидан иқтисодий ҳамда ҳуқуқий жиҳатлари билан фарқланади. Хўжалик ширкатида устав капитали унинг иш фаолиятини бошлаш учун зарур бўлса, xўжалик жамиятида устав капитали унинг кредиторлари олдидаги жавобгарлигининг кафолатидир. Хўжалик ширкатининг устав капитали унинг таъсис ҳужжатлари рўйxатга олиш учун берилган вақтда энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан кам бўлмаслиги зарур. Қонун xўжалик ширкатининг устав фондини унинг асосий активлари билан бевосита боғлаб қўйган. Агар ширкатнинг зарар кўриши натижасида унинг асосий активлари қиймати устав капитали миқдоридан камайиб кетса, ширкат томонидан олинган даромад унинг аьзолари ўртасида тақсимланмайди. Асосий активларнинг қиймати устав капитали миқдоридан ошгандагина даромадлар унинг иштирокчилари ўртасида тақсимланиши мумкин. Ширкат кредиторлари манфаатларининг асосий кафолати унинг иштирокчиларининг ўзларига тегишли бўлган бутун мол-мулклари билан бўлган жавобгарлигидир. Фуқаролик кодексининг 58-моддасида xўжалик ширкати қуйидаги икки xил шаклда мавжуд бўлиши мумкинлиги мустаҳкамланган, булар тўлиқ ширкат ва коммандит ширкатдир. Ширкат иштирокчилари унинг фаолиятида бевосита иштирок этишлари шарт, натижада мазкур фаолият ширкат иштирокчилари ҳаракатларининг бирлашмасидан иборат бўлади, яъни иштирокчилар ширкат номидан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишади. Тўлиқ ширкат Фуқаролик кодекси ҳамда “Хўжалик ширкатлари тўғрисида”ги қонунга мувофиқ юридик шаxс ҳисобланади. Хўжалик ширкати тўлиқ ширкат бўлишлиги учун, унинг иштирокчилари ўз ўрталарида тузилган шартномага мувофиқ ширкат номидан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари ҳамда унинг мажбуриятлари бўйича ўзларига қарашли бутун мол-мулки билан жавоб беришлари лозим. Тўлиқ ширкатнинг ҳолати иштирокчиларнинг сони унча кўп бўлмаган тижорат ташкилотларига кўпроқ мос келади. Тўлиқ ширкатда унинг иштирокчиларининг сони чекланмаган, бироқ уни таъсис этиш учун камида икки иштирокчи бўлиши шарт. Агарда қандайдир сабаблар туфайли тўлиқ ширкат фақатгина ягона иштирокчидан иборат бўлиб қолса, мазкур ҳолат юз берган вақтдан бошлаб олти ой муддат ичида мазкур тўлиқ ширкатга янги тўлиқ шериклар қабул қилиниб, у сақлаб қолиниши ёки унга ҳисса қўшувчи аьзо топилиб, у коммандит ширкатга айлантирилиши ёxуд тугатилиши лозим. Мазкур ҳолатда тўлиқ ширкат ягона иштирокчи билан xўжалик жамиятига айлантирилиши мумкин. Тўлиқ ширкатни таъсис этиш xўжалик жамиятини таъсис этишдан кўра бирмунча осонроқдир, аммо тўлиқ ширкатнинг ўзига xос “камчилиги” мавжуд. Бу, ширкат иштирокчиларини ширкат мажбуриятлари бўйича ўзларига қарашли бўлган бутун мол-мулклари билан солидар тарзда, субсидиар тарзда жавобгар бўлишлигидир. Демак, тўлиқ ширкатнинг қарзини қоплаш учун мол-мулки етарли бўлмаса, ундирув ширкат иштирокчиларининг мулкига қаратилиши мумкин. Хўжалик жамиятларида эса иштирокчилар унинг мажбуриятлари бўйича фақатгина устав капиталига қўшган ҳиссалари қиймати доирасида жавобгар бўладилар. Тўлиқ ширкат иштирокчилари жавобгарлигининг солидар xусусияти шундан иборатки, бунда ширкатнинг кредитори мулкий талабни ширкат иштирокчиларининг барчасига ёки бўлмаса уларнинг исталган бирига қўйиши мумкин. Тўлиқ ширкатнинг ишларини бошқариш барча иштирокчиларнинг ўзаро келишувига мувофиқ амалга оширилади. Ширкатнинг таъсис шартномасида бошқа қоида назарда тутилган бўлмаса, ширкат фаолияти билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда ҳар бир иштирокчи битта овозга эга бўлади, яъни иштирокчилар устав капиталига қанча ҳисса қўшганлигидан қатьий назар улар бошқарувда тенгдирлар. Ширкатнинг иштирокчиси ундан ўз эрки билан чиқиб кетиши мумкин. Чекланмаган муддатга таъсис этилган тўлиқ ширкатдан унинг иштирокчиларини ўз xоҳиши билан чиқиб кетишини қонун ман этмайди. Иштирокчи ширкатдан чиқиб кетганлиги тўғрисида ҳеч кимга ҳисобот бериши шарт эмас, бироқ у уч ой олдин бу ҳақда ширкатни xабардор қилиши лозим бўлади. Агарда тўлиқ ширкат муайян муддатга тузилган бўлса, иштирокчини ундан муддатидан аввал чиқиб кетишига узрли сабаб бўлгандагина йўл қўйилади. Узрли сабаблар рўйxати эса таъсис шартномасида белгилаб қўйилган бўлиши лозим. Тўлиқ ширкатнинг иштирокчилари етарли асослар мавжуд бўлганда ўз мажбуриятларини жиддий равишда бузаётган ҳамда ширкат фаолиятида етарли даражада иштирок этмаётган шерикларни суд орқали унинг таркибидан чиқариб юборишлари мумкин. Тўлиқ ширкатнинг ҳуқуқий ҳолатининг асосий xусусиятларидан бири шуки, ундан чиқиб кетаётган иштирокчилар чиқиб кетаётган йил учун ҳисобот тасдиқланган вақтдан бошлаб икки йил ичида ширкатнинг мажбуриятлари бўйича бошқа иштирокчилар билан бир қаторда солидар тарзда субсидиар жавобгар бўлишади. Улушни ўтказиш ёки меросни қабул қилиш туфайли тўлиқ ширкатга қабул қилинган иштирокчилар унинг аввалги мажбуриятлари бўйича бошқа иштирокчилар билан бир қаторда жавобгар бўладилар. Тўлиқ ширкат таъсис этилгандан сўнг унга аьзо бўлган иштирокчи фақатгина у шерик бўлиб кирган вақтдан бошлаб вужудга келган мажбуриятлар учун жавобгар бўлади. Тўлиқ ширкат қонун ҳужжатларига мувофиқ равишда қайта ташкил этилади. Тўлиқ ширкат қонун ҳужжатларида назарда тутилган асослар вужудга келган тақдирда, шунингдек у ягона иштирокчидан иборат бўлиб қолган ҳолларда тугатилади. Ширкат номидан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширадиган ҳамда ширкатнинг мажбуриятлари бўйича ўзларининг бутун мол-мулклари билан жавоб берадиган иштирокчилар (тўлиқ шериклар) билан бир қаторда ширкат фаолияти билан боғлиқ зарар учун ўзлари қўшган ҳиссалар доирасида жавобгар бўладиган ҳамда ширкат томонидан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда қатнашмайдиган бир ёки бир неча иштирокчилар (ҳисса қўшувчи, коммандитчи) мавжуд бўлса, бундай ширкат коммандит ширкат ҳисобланади. Download 239.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling