Маърузалар бўйича тарқатма материал “Корпоратив ҳуқуқ”
Download 239.08 Kb.
|
2 лекция МЧЖ
Шўъба ва қарам жамиятлар
Жамият юридик шахс ҳуқуқини олган шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига эга бўлиши мумкин. Агар бир (асосий) хўжалик жамияти ёки ширкати иккинчи хўжалик жамиятининг устав фондида ундан устунлик мавқеига эга бўлган ҳолда иштирок этиши туфайли ёхуд улар ўртасида тузилган шартномага мувофиқ ё бўлмаса бошқача тарзда иккинчи хўжалик жамияти томонидан қабул қилинадиган қарорларни белгилаб бериш имконига эга бўлса, ушбу иккинчи хўжалик жамияти шўъба хўжалик жамияти ҳисобланади. Шўъба хўжалик жамияти юридик шахс ҳисобланади. Шўъба хўжалик жамияти ўзининг асосий жамияти қарзлари юзасидан жавобгар бўлмайди. Шўъба хўжалик жамиятига бажарилиши шарт бўлган кўрсатмаларни беришга ҳуқуқли асосий жамият ана шундай кўрсатмаларни бажариш учун шўъба жамияти томонидан тузилган битимлар юзасидан шўъба жамияти билан солидар жавобгар бўлади. Асосий жамиятнинг шўъба хўжалик жамиятига бажарилиши шарт бўлган кўрсатмаларни бериш ҳуқуқи шўъба хўжалик жамияти билан тузилган шартномада ёки шўъба хўжалик жамиятининг уставида кўзда тутилган тақдирдагина асосий жамият бундай ҳуқуққа эга деб ҳисобланади. Шўъба хўжалик жамияти асосий жамиятнинг айби билан ночор (банкрот) бўлиб қолган ҳолларда асосий жамият шўъба хўжалик жамиятининг қарзлари юзасидан субсидиар жавобгар бўлади. Асосий жамият шўъба хўжалик жамиятининг муайян ҳаракатларни амалга ошириш оқибатида ночор (банкрот) бўлиб қолишини олдиндан билиб, юқорида айтилган ўз ҳуқуқлари ва (ёки) имкониятидан шўъба хўжалик жамиятининг шундай ҳаракатларни амалга оширишини кўзлаб фойдаланган ҳоллардагина шўъба хўжалик жамиятининг ночорлиги (банкротлиги) асосий жамиятнинг айби билан юз берган деб ҳисобланади. Шўъба хўжалик жамияти акциядорлари асосий жамиятдан унинг айби билан шўъба хўжалик жамиятига келтирилган зиённи тўлашни талаб қилишга ҳақлидир. Асосий жамият шўъба хўжалик жамиятининг муайян ҳаракатларни амалга ошириш оқибатида зиён кўришини олдиндан билиб, ўз ҳуқуқлари ва (ёки) имкониятидан шўъба хўжалик жамиятининг шундай ҳаракатларни амалга оширишини кўзлаб фойдаланган ҳолдагина зиён асосий жамиятнинг айби билан келтирилган деб ҳисобланади. Агар жамиятга қарашли овоз берувчи акцияларнинг йигирма фоизидан зиёдроғи бошқа иштирокчи жамиятга қарашли бўлса, бу жамият қарам хўжалик жамияти деб тан олинади. Қарам хўжалик жамияти юридик шахс ҳисобланади. Хўжалик жамиятида иштирок этувчи бошқа жамият қарам жамият устав фондининг тегишли қисмини қўлга киритиб олганлиги ҳақидаги маълумотларни қонунда назарда тутилган тартибда дарҳол эълон қилиши шарт. Хўжалик жамиятлари бир-бирларининг устав фондларида ўзаро қатнашишининг чегараси ва бундай жамиятлардан бири бошқа жамият иштирокчилари ёки акциядорларининг умумий йиғилишида фойдаланиши мумкин бўлган овозлар сони қонунда белгилаб қўйилади. Download 239.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling