Маърузалар матни қарши-2012y


А.Смитнинг мутлақ устунлик назарияси


Download 1.34 Mb.
bet109/147
Sana26.01.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1124802
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   147
Bog'liq
13. MARUZALAR MATNI

16.2. А.Смитнинг мутлақ устунлик назарияси

Шу пайтга қадар юзага келган барча халқаро савдо назариялари халқаро савдони эркинлаштириш барча мамлакатлар учун фойда келтиради деган фикрни илгари суради. Эркин ташқи савдонинг зарурлиги ва фойдалилиги тўғрисида дастлабки назариялардан бири А.Смитнинг мутлақ устунлик назариясидир. Бу назарияга кўра ҳар бир мамлакат ундаги мавжуд шароитлар ва ресурслар ўзига хослигига таянган ҳолда маълум бир товарни энг кам харажатлар ҳисобига (ёки вақт бирлигида бу товарни энг кўп) ишлаб чиқириш имкониятига эга. Шундай экан мамлакат мутлақ устунликка эга бўлган товар ишлаб чиқаришга ихтисослашади ва ушбу товарнинг ўз истеъмолидан ортиқча қисмини сотади ҳамда бошқа товарларни сотиб олади. Чунки бу товарлар уларни ишлаб чиқаришда мутлақ устунликка эга бўлган давлатларда анча арзон ишлаб чиқарилган бўлади. Натижада ҳар икки давлат ҳам кам ресурс сарфлаб кўпроқ маҳсулотга эга бўлади.


Масалан, Ўзбекистон асосан пахта маҳсулотларини етиштиришга ихтисослашганлиги учун бошқа маҳсулотларга нисбатан кўпроқ шунга эътиборни қаратиш лозим. Чунки, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги, об-ҳавоси ва қолаверса, бутун республика шароити пахта етиштиришга мослашган ва унга кам миқдорда меҳнат ва молиявий ресурсларни сарф қилиб, юқори ҳосил олиш технологиясига эга. Шунингдек, бошқа мамлакатлар ҳам ўзи ихтисослашган соҳага кўпроқ эътиборни қаратишсагина дунё бўйича кўпроқ маҳсулот ишлаб чиқарилади ва халқаро савдода ҳам катта муваффаққиятларга эришиш мумкин. Демак, шу йўл билан дунё аҳолисининг талабларини максимум қондириш имкониятига эришилади.
Аммо қайсидир мамлакат ҳеч қайси маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича дунёда мутлақ устунликка эга бўлмаслиги мумкин. Бу эса шу мамлакат ҳамма товарларни четдан келтиради-ми деган саволни туғдиради. Агар шундай бўлса импортни бу мамлакат қайси маблағлар ҳисобига молиялаштиради. Бу саволга жавоб бериш борасида мутлақ устунлик назарияси боши берк кўчага кириб қолади.


16.3. Рикардонинг нисбий устунлик назарияси

Д.Рикардо, А.Смитнинг «Мутлақ устунлик» назариясини янада мулоҳаза қилиш натижасида ушбу назария умумий қоиданинг бир қисми эканлигини исботлаб берди. Д.Рикардо «Сиёсий иқтисоднинг бошланиши ва солиқлар» номли асарида классик назарияни боши берк кўчадан олиб чиқади. Унинг фикрича, мамлакатлар ишлаб чиқариш самарадорлигини таъминлашда ёки кўпроқ устунликка эга бўлган ёхуд камроқ заифликка эга бўлган маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотишга ихтисослашсалар мақсадга мувофиқ бўлади. Бундай вазиятларда икки мамлакат ўртасидаги савдо кўпроқ имкониятлар олиб келади. Ҳар бир мамлакат ўзи ихтисослашган маҳсулотларни ишлаб чиқаради ва шу орқали ютуқларга эришади. Унинг мулоҳазалари “Нисбий устунлик назарияси”да ўз ечимига эга бўлди.


Масалан, Португалияда ишлаб чиқарилган мовут ва Англияда ишлаб чиқарилган вино ўзига хос харажатларга эга бўлсин. Шуни ҳисобга олган ҳолда Д.Рикардонинг “Нисбий устунлик” назариясини қўллаймиз:

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling