Маърузалар матни қарши-2012y


Download 1.34 Mb.
bet1/147
Sana26.01.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1124802
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   147
Bog'liq
13. MARUZALAR MATNI


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ҚАРШИ МУҲАНДИСЛИК ИҚТИСОДИЁТ ИНСТИТУТИ




МАКРОИҚТИСОДИЁТ”
фанидан
МАЪРУЗАЛАР МАТНИ

ҚАРШИ-2012y




КИРИШ


Фанни ўрганишнинг долзарблиги. Иқтисодиётда барқарор ўсиш суръатларини таъминлаш, инвестиция ва бизнес муҳитини янада яхшилаш, миллий манфаатларимиз учун энг қулай тарзда жаҳон иқтисодиётига интеграциялашиш, иқтисодий фаоллик даражасини ошириш каби вазифалар давлат томонидан амалга ошириладиган макроиқтисодий сиёсат самарадорлигига, унинг илмий асосланганлиги ҳамда реал воқеликни ҳисобга олиб ўтказилаётганлигига боғлиқ.
Инфляция суръатларининг жиловланиши, давлат бюджети тақчиллигини тан олинган меъёрларлардан ҳам паст даражада бўлишини таъминланиши республикамизда олиб борилаётган макроиқтисодий сиёсат самарадорлигидан далолат берибгина қолмасдан, иқтисодиётимизга киритиладиган инвестициялар кўламининг ошиши, товарлар ва хизматлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳамда аҳоли реал даромадларини ўстиришнинг муҳим шарти ҳамдир.
Иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг Республикамиз Президенти И.А.Каримов томонидан белгилаб берилган устувор вазифаларига назар ташлар эканмиз уларнинг барчаси тўғридан-тўғри, ёки билвосита макроиқтисодий масалалар эканлигига амин бўламиз.
Ўзбекистон Республикаси мустақил тараққиёт йўлидан, мамлакатни модернизациялаш ва иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлидан изчил ҳаракат қилиб борар экан, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш борасида улкан ютуқларга эришди. Жаҳон молиявий иқтисодий инқирозининг салбий таъсирига қарамасдан, олиб борилган оқилона иқтисодий сиёсат барқарор иқтисодий ўсиш суръаларини таъминлаш имкониятини бермоқда. “Мамлакатимизни ривoжлантириш, янгилаш ва мoдернизация қилиш бўйича танлаган стратегиямизни ва Инқирoзга қарши қабул қилган дастуримизни амалга oшириш натижасида юртимиз дунёдаги санoқли давлатлар қатoрида иқтисoдий ва ижтимoий ривoжланишнинг барқарoр суръатларини таъминлаш, аҳoлимизнинг мoддий фарoвoнлигини юксалтиришга эришгани барчамизга катта мамнуният ва ифтиxoр бағишлайди, албатта. 2010 йилда Ўзбекистoнда ялпи ички маҳсулoтнинг ўсиши 8,5 фoизни ташкил этди. Бунда санoатнинг ҳиссаси 24,0 фoизни, қишлoқ xўжалигининг улуши 17,5 фoизни, транспорт ва алоқанинг ҳиссаси тегишли равишда 7.7 ва 12,4 фоизни ва хизматлар эса 49 фоизни ташкил этди*.
Мамлакатимизни барқарор ривожлантириш, иқтисодий ўсиш жараёнларини жадаллаштириш ҳамда уни янги сифат босқичига кўтариш стратегиясини белгилашда иқтисодий ривожланиш тенденцияларини, ундаги ютуқ ҳамда камчиликларни таҳлил қилиш, аниқлаш ва баҳолаш муҳим аҳамиятга эга.
Замонавий тараққиёт жараёнлари иқтисодчи кадрлардан макроиқтисодий назария ва энг замонавий макроиқтисодий концепциялар билан яхши таниш бўлишни, макроиқтисодий таҳлил малакасига, назарий билимларни амалиёт билан боғлаш кўникмаларига эга бўлишни талаб этади. Шу сабабли ҳам макроиқтисодий жараёнларнинг кечиши қонуниятларини, макроиқтисодий муаммоларни, макроиқтисодий сиёсат юритган ҳолда уларни ечиш йўлларини турли моделлар воситасида мантиқий изчилликка амал қилган ҳолда ўрганиш долзарб вазифадир
Макроиқтисодиёт фани кўрилаётган масалаларга боғлиқ тарзда иқтисодиёт фанлари тизимидаги «Меҳнат иқтисоди», «Банк иши», «Пул.Кредит.Банк.», «Молия», «Солиқлар ва солиққа тортиш», «Халқаро иқтисодий муносабатлар», «Жаҳон иқтисодиёти», «Макроиқтисодий статистика», «Иқтисодий математик моделлаштириш» ҳамда бошқа фанлар билан алоқадорликка эга.

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling