Маърузалар матни қарши-2012y


Download 1.34 Mb.
bet4/147
Sana26.01.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1124802
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   147
Bog'liq
13. MARUZALAR MATNI

Микроиқтисодиёт

Истеъмолчилар бозордаги талаб ҳажми ва таркибини қандай белгилайдилар?
Ишлаб чиқарувчилар маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ва усулларини қандай аниқлашади?
Бозор баҳоси қандай ташкил топади?
Миллий даромад қандай тақсимланади?

Давлат ишлаб чиқариш омилларини тармоқлараро тақсимлаш ва миллий даромадни индивидлараро тақсимлашда иштирок этиши керакми?



Истеъмолчи талаби назарияси

Маҳсулот ишлаб чиқариш ва таклиф этиш назарияси


Тармоқ ва умумий иқтисодий мувозанат назарияси
Ишлаб чиқариш омиллар баҳосини шакллантириш назарияси
Ижтимоий фаровонлик назарияси

Макроиқтисодиёт

Миллий даромад миқдорини нима белгилаб беради?
Пул нима ва унинг роли қандай?
Баҳолар даражаси нима ва унинг динамикасини қайси омиллар белгилаб беради?
Бандлик даражасини нима белгилаб беради?
Иқтисодий конъюктура ўзгаришларини қайси омиллар белгилаб беради?
Барқарор иқтисодий ўсишнинг шартлари қандай?
Мамлакатнинг иқтисодий конъюктурасига ташқи дунё қандай таъсир кўрсатади?
Давлат барқарор иқтисодий ўсишга эришишни қандай таъминлаши мумкин?



Статик макроиқтисодий мувозанат назарияси

Пул назарияси


Инфляция назарияси

Иш билан бандлилик назарияси.


Иқтисодий даврлар назарияси

Иқтисодий ўсиш назарияси


Тўлов баланси ва валюта курси назарияси

Давлатнинг барқарорлаштириш сиёсати назарияси



1-жадвалда келтирилган иқтисодий назариянинг икки қисмида кўриладиган масалалар рўйхати микроиқтисодиёт ва макроиқтисодиёт фанлари предметларини яхшироқ фарқлаб олишга ёрдам беради. Нисбатан мустақил бўлган бу икки фаннинг иқтисодий ҳодисалар ва қонуниятлар тўғрисидаги хулосалари бир-бирини тўлдириб туради.
Макроиқтисодиёт фанининг субъектлари ва иқтисодиётда давлатнинг роли!
Уй хўжаликлари, фирмалар, давлат ва ташқи дунё макроиқтисодиёт субъектлари ҳисобланадилар.
Бу субъектлар орасида давлатнинг роли баҳсли масала ҳисобланиб келмоқда. Кейнсчилар бозор тизими механизмларининг иқтисодиётни барқарор ўсишини таъминлашга доим ҳам қодир эмас ва давлатнинг иқтисодиётга аралашуви зарур деб ҳисоблашса, иқтисодий назариянинг классик мактаби намоёндалари бундай аралашишга қарши фикрлар билдиришади. Лекин бугунги кунда кўпчилик мамлакатларда давлатнинг иқтисодиётдаги роли сезиларли даражада катта эканлигини ҳисобга олсак, давлатнинг иқтисодий ривожланиш стратегиясини белгилаши, бозор механизмларига путур етказмаган ҳолда иқтисодиётни тартибга солиши муҳим эканлигига иқрор бўламиз. Давлат макроиқтисодиётнинг бошқа субъектлари ҳатти-ҳаракатини белгиловчи омилларни ҳисобга олган ҳолда, барқарор иқтисодий ривожланишни таъминлаш мақсадида, ўз тасарруфида мавжуд бўлган воситалар орқали уларни йўналтириб туради. Бу воситалар эса фискал (бюджет-солиқ) ва монетар (пул-кредит) сиёсатдир. Хулоса қилиб айтганда макроиқтисодиёт фани алоҳида мамлакатда иқтисодий сиёсатнинг ва жаҳон хўжалик алоқаларини ташкил этишнинг назарий асоси ҳисобланади.




    1. Download 1.34 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling