Маърузалар матни қарши-2012y


-Мавзу: Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ва уларни ҳисоблаш


Download 1.34 Mb.
bet9/147
Sana26.01.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1124802
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   147
Bog'liq
13. MARUZALAR MATNI

2-Мавзу: Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ва уларни ҳисоблаш
Режа

  1. Миллий иқтисодиётни таҳлил қилишда қўлланиладиган асосий кўрсаткичлар

  2. Ялпи ички маҳсулот тушунчаси ва уни ҳисоблашнинг асосий шартлари

  3. ЯИМни ишлаб чиқариш усулида аниқлаш

  4. ЯИМни харажатлар бўйича ҳисоблаш

  5. ЯИМни даромадлар бўйича ҳисоблаш

  6. Миллий ҳисобчилик тизимидаги бошқа кўрсаткичлар ва улар ўртасидаги нисбат

  7. Номинал ва реал ЯИМ

  8. Асосий макроиқтисодий айниятлар



Таянч тушунчалар: ЯИМ, ЯММ, ЯМД, ЯМТД, СММ, СМД, ШД, ШТД, Иқтисодий ҳудуд, Резидент, Оралиқ ҳамда якуний товарлар ва хизматлар, ЯИМни ҳисоблашнинг шартлари ва усуллари, Шахсий истеъмол харажатлари, Ялпи инвестициялар, Товарлар ва хизматларнинг давлат хариди, Соф экспорт, Истеъмол, Жамғариш, Асосий макроиқтисодий айниятлар, Даромадлар ва харажатлар тенглиги, Инвестициялар ва жамғармалар тенглиги, Хусусий, давлат ва ташқи дунё жамғармалари, Номинал ва реал ЯИМ, Баҳолар индекслари, ЯИМ дефлятори (Пааше индекси), Истеъмол нархлари индекси (ИНИ), Фишер индекси, ЯИМни ҳисоблашдаги қийинчиликлар, ... .
2.1. Миллий иқтисодиётни таҳлил қилишда қўлланиладиган асосий кўрсаткичлар

Биз нима учун макроиқтисодий кўрсатгичларни ўрганамиз?


Мамлакат иқтисодиёти ривожланишини таҳлил қилиш, миллий иқтисодиёт ривожланишидаги муаммоларни аниқлаш ҳамда уни янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш учун бир қатор иқтисодий кўрсаткичлардан фойдаланилади. Алоҳида корхоналар фаолиятига баҳо беришда қўлланиладиган кўрсаткичлардан фарқли тарзда бу кўрсаткичлар миллий иқтисодиётнинг барча субъектлари фаолиятига умумий баҳо бериш, макроиқтисодий таҳлил ўтказиш, мамлакат иқтисодиётининг жаҳон хўжалигида рақобатга бардошлилиги даражасини аниқлаш имконини беради.
Бу кўрсаткичларга қуйидагилар киради:
Ялпи ички маҳсулот (ЯИМ), Ялпи миллий маҳсулот (ЯММ), Соф ички маҳсулот (СИМ), Ялпи миллий даромад (ЯМД), Ялпи миллий тасарруфдаги даромад (ЯМТД), Соф миллий маҳсулот (СММ), Соф миллий даромад (СМД), шахсий даромад (ШД), Шахсий тасарруфидаги даромад (ШТД), Истеъмол(С), Жамғариш (S) кўрсаткичларининг ҳажми ва ўсиш суръатлари;

  • иқтисодиётнинг таркибий тузилиши;

  • мамлакат экспорти ва импорти ҳажми, таркиби, ЯИМдаги улуши ва ўсиш суратлари;

  • ресурслардан фойдаланишнинг самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар (меҳнат унумдорлиги, фонд қайтими, фонд сиғими);

    • давлат бюджети ҳолати (ортиқчалиги, тақчиллиги ва мувозанатлашганлиги), дефлятор, истеъмол баҳолари индекси, инфляциянинг ўсиш суръатлари;

    • ишсизлик даражаси ва ишсизлар сони, аҳолининг иш билан бандлик даражаси;

    • аҳолининг моддий неъматлар ва хизматлар истеъмоли ҳажми, уларнинг жамғармалари, иш ҳақининг қуйи миқдори ва бошқалар.

Давлат бюджети тақчиллиги ва инфляция сурати каби кўрсаткичлар умумий макроиқтисодий вазиятга баҳо беришда қўлланилса, ЯИМ, СИМ, ЯМД, СМД, ШД, ШТД, С, S кўрсаткичлари миллий ишлаб чиқаришнинг миқдорларини ва ўзгаришини таҳлил этишда фойдаланилади.
МҲТнинг вазифаси?
Бу кўрсаткичлар иқтисодиётнинг барча субъектлари фаолиятлари натижаси сифатида аниқланиб, уларни ҳисоблашнинг асосини Миллий ҳисобчилик тизими(МҲТ) ташкил этади. МҲТ мамлакат бухгалтерияси вазифасини бажаради. МҲТ стандартларидан келиб чиқиб макроиқтисодий кўрсаткичларни ҳисобланади ва мамлакатлараро таққословларни осон амалга ошириш имкони яратилади.
Мамлакат иқтисодиётининг ҳақиқий ҳолатини ўрганиш, унга тизимли баҳо бериш учун юқорида санаб ўтилган барча кўрсакичлардан фойдаланиш зарур, акс ҳолда бир томонлама ёндошувга йўл қўйилиши мумкин.




    1. Download 1.34 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling