Маърузалар матни қарши-2012y


ЯИМни ишлаб чиқариш усулида аниқлаш


Download 1.34 Mb.
bet11/147
Sana26.01.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1124802
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   147
Bog'liq
13. MARUZALAR MATNI

ЯИМни ишлаб чиқариш усулида аниқлаш

Ишлаб чиқариш усулининг моҳияти ва афзаллиги!


Ишлаб чиқариш усулида ҳисобланган ЯИМ якуний товарлар ва хизматларни ишлаб чиқаришнинг турли босқичларида қўшилган қийматлар йиғиндиси сифатида аниқланади. ЯИМни бу усулда аниқлаш статистик жиҳатдан қулай бўлиши билан бирга уни ҳисоблашнинг муҳим шартига амал қилиш, яъни бир қийматни икки бор ҳисобга олиш, ёки оралиқ маҳсулот қийматини ЯИМга киритиб юборишнинг олдини олади.
Ишлаб чиқариш ҳажмини тўғри ҳисоблаш учун жорий йилда ишлаб чиқарилган товар ва кўрсатилган хизматлар қиймати бир марта ҳисобга олиниш керак. Кўпгина маҳсулотлар бозорга боргунча бир нечта ишлаб чиқариш босқичидан ўтади. Шу сабабли ЯИМда айрим маҳсулотларни икки ва ундан кўп марта ҳисобга олмаслик учун, фақат якуний маҳсулотнинг бозор қиймати ҳисобга олинади, оралиқ маҳсулотлар эса ҳисобга олинмайди. Якуний товарлар ва хизматларни ишлаб чиқаришда сарфланган оралиқ товарлар ва хизматлар баҳоси ЯИМга қўшилмайди.

Якуний товарлар ва хизматлар - ишлаб чиқариш ёки ички айирбошлаш босқичларидан чиққан, якуний истеъмол, жамғариш ёки экспорт учун фойдаланиладиган қисми тушунилади.


ЯИМни ҳисоблашнинг ушбу усулини – қўшилган қийматлар усули ҳам деб аталади.



Қўшилган қиймат – товар ва хизматларнинг сотиш баҳоси билан уларни ишлаб чиқариш учун фойдаланилган хом-ашё ва материалларни сотиб олишга қилинган харажатлар ўртасидаги фарқ

Ишлаб чиқариш усулида аниқланган ЯИМ кўрсаткичининг таркибини ва ундаги силжишларни таҳлил қилиш жуда муҳим хулосалар беради. Алоҳида тармоқларнинг мамлакат иқтисодиётида яратилган ялпи қўшилган қийматдаги улуши, бу улушнинг ўзгариши бу мамлакатнинг иқтисодий ривожланиш даражаси ва кутилаётган истиқболига баҳо бериш имконини беради. 1-жадвал маълумотларига асосланган ҳолда Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган ЯИМнинг тармоқ тузилишини кўриб чиқамиз.



Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling