Маърузалар матни қарши-2012y
Download 1.34 Mb.
|
13. MARUZALAR MATNI
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назорат ва муҳокама учун саволлар
- Доиравий оқимлар моделини доиравий айланиш тусини олишининг шартлари қандай
Қисқача хулосалар
«Макроиқтисодиёт» фани умумий иқтисодий назариянинг икки муҳим бўлимидан бири бўлиб, иқтисодиётни бир бутун ҳолда ўрганади ва ишсизлик, инфляция, иқтисодий ўсиш, тўлов баланси барқарорлиги, давлат бюджети, давлат қарзи каби ҳозирги замон иқтисодининг барча муҳим муаммоларини тадқиқ қилади. Иқтисодчи олимлар томонидан макроиқтисодий таҳлил элементлари XVIII асрданоқ қўлланила бошлаган бўлсада, макроиқтисодиёт фани XX асрнинг ўрталарига келиб мустақил фан сифатида шаклланиб бўлди ва унинг асосчиси деб Жон Мейнард Кейнс тан олинади. Макроиқтисодий таҳлилнинг ўзига хос хусусияти унда агрегат кўрсаткичлардан фойдаланишда намоён бўлади. Уй хўжаликлари, фирмалар, давлат ва ташқи дунё макроиқтисодиёт субъектларини ташкил этади. Макроиқтисодий таҳлилда математик формула, график ва чизмалар кўринишидаги макроиқтисодий моделлардан фойдаланилади. Иқтисодиётдаги барча муаммоларни ўрганиш имконини берадиган ягона модел мавжуд эмас. Шунинг учун ҳам макроиқтисодий тадқиқотларда ўзаро бир бирини тўлдирадиган кўпгина моделлардан фойдаланилади. Давлатнинг иқтисодий тизимнинг барқарорлигини ва иқтисодий ўсишни таъминлаш борасидаги ҳатти-ҳаракатлари иқтисодий сиёсат деб аталади. “Ресурслар – товарлар ва даромадлар” ҳамда “даромадлар – харажатлар”нинг доиравий оқими схемаси соддалаштирилган макроиқтисодий модел бўлиб макроиқтисодиёт субъектларининг ўзаро муносабатларини ва макроиқтисодий жараёнларнинг кечишини шартли тарзда акс эттиради. Назорат ва муҳокама учун саволларМакроиқтисодиёт фани предметининг ўзига хос хусусияти нимада ва у микроиқтисодиёт фани предметидан нимаси билан фарқ қилади? Позитив ва норматив макроиқтисодиёт тушунчаларига изоҳ беринг. Макроиқтисодиёт субъектлари орасида давлатнинг роли қандай? Агрегат кўрсаткичлар деганда нимани тушунасиз? Макроиқтисодий таҳлилда агрегат кўрсаткичлардан фойдаланиш зарурияти нима учун юзага келади? Макроиқтисодий моделларнинг моҳиятига изоҳ беринг. Заҳираларни тавсифловчи кўрсаткичлар ва оқимларни тавсифловчи кўрсаткичлар ўртасида қандай боғлиқликлар мавжуд? “Ресурслар – товарлар ва хизматлар” ҳамда “даромадлар – харажатлар”нинг доиравий оқими моделидаги қарама-қарши омилларга изоҳ беринг. Доиравий оқимлар моделини доиравий айланиш тусини олишининг шартлари қандай?Асосий адабиётларИ.А.Каримов “Барча режа ва дастурларимиз Ватанимиз тараққиётини юксалтириш, халқимиз фаровонлигини оширишга хизмат қилади” Туркистон газетаси 2011 йил 22 январь. Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги янада юксалтиришдир/И.А.Каримов. – Тошкент: «Ўзбекистон», 2010. – 34-50 б. Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари ., Т.: Ўзбекистон, 2009. 56 б. Б.Ю.Ходиев, А.Ш.Бекмуродов, У.В.Ғофуров, Б.К.Тухлиев. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг «Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари» номли асарини ўрганиш бўйича ўқув қўлланма. – Т.: Иқтисодиёт, 2009, 9-18, 53-66 б. б. Вечканов Г.С., Вечканова Г.Р. Макроэкономика.2-е изд. -СПб.: Питер, 2010, 7-14 с.с. Марыганова Е.А., Шапиро С.А. Макроэкономика. Экспресс курс.: учебное пособие- М.: КНОРУС, 2010, 10-28 с.с. Самуэльсон, Пол Э., Нордхаус, Вильям Д. Макроэкономика,18-е изд.: пер. с англ,-М.: ООО «И.Д. Вильямс», 2009, 29-57 с.с. Абель Э., Бернанке Б. Макроэкономика. 5-е изд.- СПб.: Питер, 2008, 25-52 с.с. Киселева Е.А. Макроэкономика: Экспресс курс: учебное пособие.- М.: КНОРУС, 2008, 11-22 с.с. Агапова Т.А., Серегина С.Ф. Макроэкономика:Учебник.-7-е изд.перераб. и доп.- М.:Издательство “Дело и сервис”, 2005. 14-22 с.с. Ishmuhamedov A.E., Djumayev Z.A, Jumayev Q. X. Makroiqtisodiyot. (O'quv qo'llanma).-T.: O'zbekiston Yozubchilar uyushmasi Adabiyot jamg'armasi nashriyoti, 2005. , 9-17 b.b. Тарасевич Л.С., Гребников П.И., Лусский А.И. Макроэкономика:Учебник.- 6-е изд. , испр. и доп. –М.: Высшее образование», 2006, 12-28 с.с. Ахмедов Д.К.,Ишмухамедов А.Э., Жумаев К.,Джумаев З.А. Макроиктисодиёт, Т.: Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Адабиёт жамғармаси нашриёти, 2004, 7-17 б.б. Download 1.34 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling