Маърузалар матни қарши-2012y


ШД = СМД –[ ИСА (Ижтимоий суғурта ажратмалари)


Download 1.34 Mb.
bet13/147
Sana26.01.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1124802
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   147
Bog'liq
13. MARUZALAR MATNI

ШД = СМД –[ ИСА (Ижтимоий суғурта ажратмалари) + Т (билвосита солиқлар) + (Р1.1) корпорация фойдасига солиқлар) + Р1.3 (Корпорацияларнинг тақсимланмаган фойдаси + бизнеснинг фоиз даромадлари ] + трансферт тўловлари (TR) + фоизлар кўринишида олинган шахсий даромад
Фоизлар кўринишида аҳоли олган даромадга давлат қарзлари бўйича олинган фоиз даромадлари ҳам киритилади. Шахсий даромаддан аҳоли тўлайдиган даромад солиғи, мулк солиғи ва айрим носолиқ тўловларини айириб ташлаб шахсий тасарруфдаги даромад (ШТД) кўрсаткичи топилади. ШТД уй хўжаликлари томонидан истеъмол (C) ва жамғариш (S) учун ишлатилади: ШТД =C + S
Макроиқтисодий таҳлилда уй хўжаликларининг ШТД ва Ялпи миллий тасарруфдаги даромад (ЯМТД) кўрсаткичлари ўзаро фарқланади.


ЯМТД= ЯМД + Хориждан олинган соф трансфертлар


Хориждан олинган соф трансфертлар = Мамлакат ташқарисидан олинган трансфертлар – Мамлакатдан ташқарига берилган трансфертлар)

Ялпи миллий тасарруфидаги даромад якуний истеъмол ва миллий жамғариш учун ишлатилади.


ЯМТД= Якуний истеъмол + Миллий жамғармалар
Якуний истеъмол уй хўжаликларининг истеъмол харажатларидан ташқари ҳукуматнинг истеъмолга харажатларини ҳам ўз ичига олади.


2.7. Асосий макроиқтисодий айниятлар

Миллий иқтисодиёт ривожланиши жараёнларида турли макроиқтисодий кўрсаткичлар ўртасида маълум пропорциялар ёки тенглик таъминланиши лозим. Пропорция атамаси айнан тенгликни билдирмасдан бир бутунга нисбатан унинг бўлакларининг нисбатини ёки шу бўлаклар ўртасидаги нисбатни билдиради. Бунга мавзуимизнинг ЯМТДнинг якуний истеъмол ва миллий жамғаришга бўлинишини мисол қилиб келтириш мумкин.


Одатда ЯМТД ҳажмида якуний истеъмол ҳажми юқори бўлади. Аммо мавзунинг 4-саволида Хитой Халқ Республикаси мисолида кўрдикки миллий жамғармаларнинг улуши ҳам юқори бўлиши мумкин экан. Демак якуний истеъмол ва миллий жамғармаларнинг ЯМТДдаги улуши 3:1 пропорцияда ҳам, 2:1 пропорцияда ҳам бўлиши мумкин экан. Шу билан бирга иқтисодиётда мувозанат бўлиши учун айрим кўрсаткичларнинг айнан тенг бўлиши талаб этилади.

Турли макроиқтисодий кўрсаткичлар ёки кўрсаткичлар гуруҳлари ўртасидаги мавжуд бўладиган ёки мавжуд бўлиши иқтисодий қонуният ҳисобланган ўзаро тенгликка макроиқтисодий айният дейилади.


Харажатлар ва даромадлар кўринишида ҳисобланган ЯИМ кўрсаткичларининг ўзаро тенглиги асосий макроиқтисодий айният ҳисобланади.





Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling