Маърузалар матни қарши-2012y


-жадвал. Ўзбекистон Республикасида ЯИМ динамикаси ва ишлаб чиқариш таркиби


Download 1.34 Mb.
bet12/147
Sana26.01.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1124802
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   147
Bog'liq
13. MARUZALAR MATNI

1-жадвал.
Ўзбекистон Республикасида ЯИМ динамикаси ва ишлаб чиқариш таркиби



ЯИМнинг ишлаб чиқариш таркиби,%

Давр

Мос даврларда жорий баҳоларда, млрд.сўм

Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан % (таққослама баҳоларда)

Саноат

Қишлоқ хўжалиги

Қурилиш

Хизмат кўрсатиш соҳаси

Соф солиқлар

2000

3255,6

103,8

14,2

30,1

6,0

37,2

12,5

2001

4925,3

104,2

14,1

30,0

5,8

28,2

11,9

2002

7450,2

104,0

14,5

30,1

4,9

37,9

12,6

2003

9837,8

104,2

15,8

28,4

4,7

37,4

13,7

2004

12189,5

107,4

17,5

26,4

4,8

37,2

14,1

2005

15210,4

107,0

21,1

26,3

4,8

37,2

10,6

2006

20759,3

107,5

21,8

25,1

5,1

37,9

10,1

2007

28186,2

109,5

24,0

21,7

5,5

39,3

9,5

2008

36839,4

109

22,3

19,4

5,6

43,4

9,3

2009

48097,0

108,1

24,0

18,0

7,0

44,0

7,0

2010

61831,2

108,5

24,0

17,5




49,0




Манба: «Ўзбекистон иқтисодиёти» 2007 йил учун таҳлилий шарҳ. Т., 2008 й. Август. 9-бет.
«Ўзбекистон иқтисодиёти» 2008 йил учун ахборот-таҳлилий бюллетени. Т., 2009 й. Август. 6-бет.

    1. ЯИМни харажатлар бўйича ҳисоблаш

Бу усул якуний фойдаланиш усули деб ҳам юритилиб, унда ЯИМни ҳисоблаш учун якуний маҳсулотларни сотиб олишга қилинган барча харажатлар ўзаро қўшиб чиқилади. Бу харажатлар қуйидагича гуруҳланади:


1. Уй хўжаликларининг истеъмол харажатлари (С):
а) узоқ муддат фойдаланиладиган истеъмол буюмлари сотиб олишга;
б) кундалик фойдаланиладиган истеъмол буюмлари сотиб олишга;
в) истеъмол хизматлари тўловига.
2. Ялпи ички хусусий инвестиция харажатлари (I):
а) асбоб-ускуналар, машиналарни якуний сотиб олишга;
б) корхоналар, иншоотлар, турар-жой биноларини қуришга сарфланган;
в) товар заҳиралари ўртасидаги фарқлар ёки заҳираларнинг ўзгариши.
3. Товар ва хизматларнинг давлат хариди (G). Бу гуруҳ харажатларига маҳаллий ва марказий бошқарув ҳокимияти идоралари томонидан корхоналарнинг якуний маҳсулотлари, хизматлари ва ресурслари хариди (автомобиль йўллари ва почта муассасалари қурилиши, давлат корхоналарида тўланадиган иш ҳақи) харажатлари киритилади. Лекин шу ўринда таъкидлаш лозимки, бу харажатларга давлат трансферт тўловлари киритилмайди.
4. Соф экспорт (Хп). Мамлакатнинг импорт ва экспорт операциялари бўйича харажатлар ўртасидаги фарқ.
ЯИМни харажатлар орқали ҳисоблаш формуласини қуйидагича тасвирлаш мумкин:
ЯИМ = С + I + G + Хп

Ўзбекистон Республикасида яратилган ЯИМнинг фойдаланиш (харажатларга кўра) таркиби таҳлили (2-жадвал) шуни кўрсатадики уй хўжаликларининг истеъмол харажатлари ЯИМ таркибидаги энг салмоқли компонент экан. Бу кўрсаткичнинг ЯИМдаги улушига кўра Ўзбекистон, Россия Федерацияси, Япония ва Франция давлатларига яқин туради.


2-жадвал.
Ўзбекистон Республикасида ЯИМнинг фойдаланиш таркиби (%)



Давр


Якуний истеъмол харажатлари жами, %

Ялпи жамғариш

Соф
экспорт

Хусусий

Давлат

Асосий капиталга ялпи ички инвестиция

Заҳираларнинг ўзгариши ва бошқалар

2000

61,9

18,7

24,0

-4,4

-0,2

2001

61,5

18,5

27,9

-6,8

-1,1

2002

60,2

18,0

22,1

-0,9

0,6

2003

55,6

17,4

21,5

-0,7

6,2

2004

51,9

16,2

23,5

1,0

7.4

2005

48.4

15.9

22.0

6.0

7.7

2006

48.2

15.3

21.6

8.0

6.9

2007

47,9

16.6

23.5

4,7

8,3

2008

47,1

17,5

25,5

5,5

4,4

2009

48,0

17,8

29,2

-0,4

5,4

Манба: «Ўзбекистон иқтисодиёти» 2008 йил учун ахборот-таҳлилий бюллетени. Т., 2009 й. август. 6-бет.


2.5. ЯИМни даромадлар (тақсимот усули) бўйича ҳисоблаш.

ЯИМни даромадлар бўйича аниқлашда якуний маҳсулотни ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этган резидентлар, яъни ишлаб чиқариш бирликлари томонидан яратилган, қўшилган қийматлар ҳисобидан олинган даромадлар қўшиб чиқилади.


ЯИМни даромадлари йиғиндиси кўринишида ҳисоблашда асосан қуйидаги кўрсаткичлардан фойдаланилади:
- соф билвосита солиқлар (Тn) – билвосита солиқлар (қўшилган қиймат солиғи, акцизлар, божхона божлари) ва субсидиялар ҳажмлари ўртасидаги фарқ;
- ёлланма ишчиларнинг иш ҳақлари (W) - хусусий ва давлат компанияларининг ёлланма ишчиларга ҳисоблаган барча турдаги меҳнат ҳақи тўловларининг номинал миқдори плюс иш берувчилар томонидан иш ҳақи фондига нисбатан ҳисобланиб тўланадиган ижтимоий суғурта ажратмалари. Ўзбекистон Республикасида бу ажратма нормаси 2005 йилда иш ҳақи фондига нисбатан 31% бўлган бўлса. 2006 йилдан бошлаб 25 % қилиб белгиланди
- Корпорацияларнинг ялпи фойдаси + нокорпоратив корхоналар даромади (Р).
Нокорпоратив корхоналар – кичик ҳажмдаги, уй хўжаликларига тегишли корхоналар бўлиб уларда корхона фойдаси ва корхона эгасининг иш ҳақи элементлари ўзаро қўшилиб кетган бўлади. Бу ҳолат аралаш даромад атамасини қўллашга сабаб бўлади.
Р= Корпорацияларнинг соф фойдаси1 ) + нокорпоратив корхоналар соф даромадлари2) +амортизация (А);
ЯИМни даромадлар кўринишида ялпи қўшилган қийматни кўрсатилган уч гуруҳга бўлиб топиш мумкин:
ЯИМ = Тn+W+Р
Олинган дастлабки даромадлар қайта тақсимланиши натижасида дивиденд, рента, тўғридан тўғри хорижий инвестициялардан олинган реинвестиция кўринишидаги даромадлар пайдо бўлади.
Шунингдек, ЯИМни даромадлар кўринишида аниқлашда, иқтисодий назарияда, даромадларни қуйидаги компонентларга бўлиш кўзда тутилади:
-амортизация (А);
- билвосита солиқлар (Т);
-ёлланма ишчиларнинг иш ҳақлари (W);
- ижара ҳақи тўлови ва рента кўринишидаги даромадлар(R1);
- капитал учун олинган фоиз даромадлари (R2);
-мулкдан келадиган даромад (нокорпоратив корхоналар даромади) (Р1);
-корпорация фойдаси (Р2).
Корпорациялар фойдаси ўз навбатида қуйидагиларга бўлинади:
а) корпорацияси фойдасидан тўланадиган солиқлар (Р2.1);
б) ҳиссадорлар ўртасида тақсимланадиган дивидендлар (Р2.2);
в) корпорациянинг тақсимланмаган фойдаси (Р2.3).
Келтирилган ёндашувга кўра:


ЯИМ (Y) = А + Т + W + R1 + R2 + Р1 + Р2
Харажатлар ва даромадлар кўринишида ҳисоблаб топилган ЯИМ ҳажми ўзаро мос келади. Чунки миллий иқтисодиёт доирасида бир субъект томонидан қилинган ҳар қандай харажат иккинчи субъект учун даромад бўлиб тушади.
2.6. МҲТдаги бошқа кўрсатгичлар ва улар ўртасидаги нисбат.
Макроиқтисодий статистика ва таҳлилда узоқ давр мобайнида ялпи миллий маҳсулот ва ялпи ички маҳсулот кўрсаткичларидан баравар фойдаланиб келинди. Ҳар иккала агрегат кўрсаткич ҳам мамлакатдаги иқтисодий фаоллик даражасини ифодаласада, капитал ва ишчи кучи миграцияси (кўчиб юриши) мавжудлиги сабабли улар ўзаро фарқланади.
Миллий ҳисобчилик тизимига кўра миллий иқтисодиёт ривожланишини таҳлил этиш учун ЯИМ кўрсаткичидан бошқа яна бир қатор кўрсаткичлардан фойдаланилади. Бу кўрсаткичлар жумласига Ялпи миллий даромад (ЯМД) кўрсаткичи ҳам киради. Бу кўрсаткич МҲТнинг олдинги кўринишида ҳисобланган Ялпи миллий маҳсулот (ЯММ) кўрсаткичи билан моҳиятан бир хил.
ЯМД - мамлакат резидентлари томонидан, мамлакатда ва мамлакат ташқарисида, ишлаб чиқаришда иштирок этиш ва мулкдан олган бошланғич даромадлари йиғиндисидир.
ЯИМ ва ЯМД кўрсаткичлари ўртасидаги фарқни қуйидаги формула кўринишида тасаввур этиш мумкин:
ЯМД = ЯИМ + мамлакат резидентлари томонидан хориждан олинган даромадлар - норезидентларнинг мамлакатдан хорижга жўнатган даромадлари

ЯИМ ва ЯМДнинг асосий фарқи шундаки улардан биринчиси мамлакат резидентлари томонидан ишлаб чиқарилган якуний товарлар ва хизматлар оқимини ўлчаса, иккинчиси улар олган бошланғич даромадларни ўлчайди.


Соф ички маҳсулот (СИМ) ва Соф миллий даромад (СМД) кўрсаткичлари ЯИМ ва ЯМД кўрсаткичларидан амортизация (истеъмол қилинган асосий капитал) суммаси миқдорига фарқ қилади. Яъни: СИМ = ЯИМ – А
СМД = ЯМД – А
Макроиқтисодий таҳлилда шунингдек МҲТга кирмаган Шахсий даромад (ШД) кўрсаткичи ҳам қўланилади:

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling