Маърузалар матни қарши-2012y


Download 1.34 Mb.
bet20/147
Sana26.01.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1124802
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   147
Bog'liq
13. MARUZALAR MATNI

Тўла иш билан бандлик ишчи кучининг 100 фоиз иш билан таъминланганлигини билдирмайди. Аксинча, фрикцион ва структурали ишсизлик иложсиз ҳол бўлганлигини ҳисобга олсак, биз мутлақ тўла иш билан бандлиликка эришиб бўлмаслигини тушунамиз.
Агарда даврий ишсизлик бўлмаса, у ҳолда тўла иш билан бандлиликка эришилади. Тўла иш билан бандлик давридаги ишсизлик, ишсизликнинг табиий даражаси дейилади. Бунга иш қидирувчилар сони бўш иш жойлари сонига мувофиқ келсагина эришиш мумкин. Ишсизликнинг табиий даражаси фрикцион ва таркибий ишсизлик йиғиндисига тенг бўлади.
Ишсизликнинг табиий даражаси доимий эмас, чунки у иқтисодий вазият, қонун ва миллий анъаналар билан боғлиқ ҳолда ўзгариб туради.
Ишсизликнинг табиий даражаси мамлакатдаги охирги ўн йилда мавжуд бўлган ҳақиқий ишсизлик даражаси ва кейинги ўн йил учун прогноз қилиб ҳисобланган ишсизлик даражаларининг ўртача миқдори сифатида белгиланади. Умумий ҳолда ишчи кучи иш билан банд ва фаол иш қидириб юрган ишсизларга бўлинади.

3.3. Ишсизликнинг иқтисодий оқибатлари. А.Оукен қонуни.

Барча мавжуд ресурслардан тўлиқ фойдаланиш ёки ишсизликнинг табиий даражаси ҳолатида иқтисодиётда яратилиши мумкин бўлган маҳсулот ҳажмини иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш потенциали деб аталади. Мамлакатнинг ишлаб чиқариш потенциали потенциал ЯИМ кўрсаткичи билан ўлчанади.


Макроиқтисодий беқарорлик туфайли, иқтисодий пасайиш даврида мамлакат ўз иқтисодий потенциалини тўлиқ ишга солмасдан, яратилган ҳақиқий ЯИМ ҳажми (Yҳ) потенциал ЯИМ (Yп) ҳажмидан ортда қолади. Яъни ЯИМнинг узилиши (YУЗ) рўй беради.


Yҳ – Yп
Yуз= ----------------- * 100
Yп
Потенциал ЯИМ деганда мамлакатдаги ишлаб чиқариш ресурсларидан тўлиқ фойдаланилган шароитда мумкин бўлган ишлаб чиқариш ҳажми тушунилади.
Потенциал ЯИМ*ни ҳисоблашда мамлакатда ишсизлик мутлақо йўқ деб эмас, балки мавжуд, бироқ у табиий даражада, деб ҳисобланади.
Ишсизлик даражасининг ошиши натижасида иқтисодиёт потенциал ЯИМ ҳажмини ололмайди. Шу сабабли мамлакат миқёсида ишсизликни унинг табиий даражасида сақлаш ва тартибга солиш иқтисодий жиҳатдан катта аҳамиятга эга. Ишсизликнинг ҳақиқий даражаси унинг табиий даражасидан қанчалик юқори бўлса, ЯИМ узилиши шунча кўп бўлади. Шунинг учун ҳам потенциал ҳажмдаги ЯИМ* ҳақиқий ЯИМ дан катта бўлади.
Ишсизлик даражаси ва ЯИМ узилиши ўртасидаги миқдорий нисбатни инглиз иқтисодчиси Артур Оукен математик ҳолда исботлаб берган. Шунинг учун бу қонун, ОУКЕН қонуни дейилади. Қонуннинг моҳияти шундан иборатки, агар ишсизликнинг ҳақиқий даражаси унинг табиий даражасидан бир фоизга ошиб кетса, яъни даврий ишсизлик 1 фоизни ташкил этса, миллий иқтисодиёт ЯИМни икки ярим фоизга кам яратади. ЯИМнинг пастроқ даражаси ўз навбатида, ишлаб чиқаришда қатнашувчилар даромадларининг нисбатан камроқ бўлишини ва иқтисодиётнинг келгуси тараққиётини инвестициялаш имкониятлари қисқаришини билдиради.
Оукен қонуни ишсизликнинг турли даражаларидаги маҳсулот йўқотишлари ҳажмини аниқлаш имконини беради. Ҳозирги кунда β коэффициенти деб аталган бу коэффициент миқдори 2 фоиздан 3 фоиз оралиғида деб ҳисобланади.
Оукен қонунини формулада қуйидагича тасвирлаш мумкин:

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling