Маърузалар матни қарши-2012y


-диаграмма Ривожланган мамлакатларда 2007-2008 йилларда ишсизлик даражаси ва 2009 йил истиқбол кўрсаткичлари


Download 1.34 Mb.
bet22/147
Sana26.01.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1124802
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   147
Bog'liq
13. MARUZALAR MATNI

1-диаграмма
Ривожланган мамлакатларда 2007-2008 йилларда ишсизлик даражаси ва 2009 йил истиқбол кўрсаткичлари


Глобал инқироз бўйича кўп сонли нашрларни таҳлил қилиш шуни кўрсатдики, дунёнинг ривожланган давлатлари учун инқирознинг ҳаракат нуқтаси молиявий бозорларнинг беқарорлиги бўлди ва инқирознинг ривожланиши схемаси қуйидаги кўринишда бўлди:
Молиявий бозорларнинг беқарорлиги → Кредитларнинг қисқартирилиши ва истеъмолнинг пасайиши Ишлаб чиқариш ва экспортнинг қисқариши, ишсизликнинг ўсиши.
1-диаграмадаги маълумотлардан кўринадики, жаҳоннинг ривожланган мамлакатларидаги ишсизлик кейинги 3 йил мобайнида ўсиб бориши кузатилмоқда. 2009 йилда АҚШда ишсизлик даражаси 7,2%, Японияда 4,4%, Буюк Британияда 6,4%, Германияда 8,2% га ўсиши кутилмоқда. Бу ўз-ўзидан ижтимоий трансфертларнинг кўпайиши ҳисобига давлат харажатларининг ўсишига олиб келади.
Шунга кўра, ҳукуматлар даражасида инқироздан чиқиш бўйича давлат дастурларини ишлаб чиқишда бандлик масалаларини, талабни рағбатлантириш орқали ишлаб чиқариш кўламини кенгайтиришга қаратилган кескин чораларни кўриш масаласини кўндаланг қилиб қўймоқда.


Қисқача хулосалар
Иқтисодий даврлар асосан тўртта босқичини ўз ичига олади ва уларни иқтисодий тебранишлар деб юритиш мақсадга мувофиқ. Иқтисодий тебранишларнинг сабаблари хилма - хил бўлсада, уларнинг барчаси ялпи харажатлар ҳажмининг ўзгариши орқали ЯИМ динамикасига таъсир кўрсатади.
Ишсизлик даражаси деб ишсизлар сониннинг ишчи кучи сонига нисбатига айтилади. Ишчи кучи ҳам бошқа товар маҳсулотлари каби бозорда сотилади ва сотиб олинади. Тўла иш билан бандлик 100% иш билан таъминланганлик даражасини англатмайди.
Келиб чиқиш сабабларига кўра фрикцион, таркибий ва даврий ишсизлик турлари мавжуд.
Ишсизликнинг табиий даражаси фрикцион ва таркибий ишсизлик даражалари йиғиндисига тенг бўлиб, мамлакатдаги охирги ўн йилда мавжуд бўлган ҳақиқий ишсизлик даражаси ва кейинги ўн йил учун прогноз қилиб ҳисобланган ишсизлик даражаларининг ўртача миқдори сифатида белгиланади.
Ишсизлар сонининг ошиши, яъни ишсизликнинг ҳақиқий даражаси унинг табиий даражасидан юқори бўлиши потенциал ҳажмдаги ЯИМ билан ҳақиқий ҳажмдаги ЯИМ ўртасида узилишга олиб келади. Оукэн қонуни бундай боғлиқликнинг миқдорий даражасини ифодалайди.
АҚШ ипотекали кредитлаш тизимида рўй берган минқироз аста секин бутун молия тизимини қамраб олди ва пировардида иқтисодий инқирозга ҳам айланди. Натижада иқтисодиётда пасайиш ва ишсизлик даражасининг ўсиши кузатилди.

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling