Маърузалар матни қарши-2012y


Инфляцияни вужудга келтирувчи қуйидаги сабабларни қайд қилиш мумкин


Download 1.34 Mb.
bet25/147
Sana26.01.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1124802
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   147
Bog'liq
13. MARUZALAR MATNI

Инфляцияни вужудга келтирувчи қуйидаги сабабларни қайд қилиш мумкин:
Давлат бюджети тақчиллиги. Давлат ўз харажатларини даромадлари билан қоплай олмайдиган шароитда бюджетда тақчиллик (дефицит) ҳосил бўлади. Буни давлат ортиқча эмиссия, яъни пул чиқариш ҳисобидан қоплайди. Натижада товар ва хизматлар билан таъминланмаган қўшимча пул маблағлари вужудга келади. Бу эса ўз навбатида пулнинг қадрсизланишига олиб келади.
Кредитнинг ҳаддан ташқари ривожланиб кетиши, моддий неъматлар яратиш билан боғлиқ бўлмаган харажатлар учун берилган кредитларнинг тез суръатлар билан ўсиши муомаладаги пул массасини ўсишига олиб келади.
Пулга нисбатан халқ ишончининнг йўқолиши давлатнинг улкан ноишлаб чиқариш харажатлари, қуролланишга зўр бериши, бозорда талабга жавоб бермайдиган товарларнинг кўпайиб кетиши натижасида ҳам пул қадрсизланади.
Мамлакат тўлов балансининг ҳолати. Пассив тўлов баланси доимо конвертирлашган чет эл валютасига бўлган талабни оширади.
Ишлаб чиқариш жараёни номутаносибликларнинг содир бўлиши. Ишлаб чиқариш сустлашиб, бозор талабдан орқада қолади, ишлаб чиқариш ҳам ресурслардан фойдаланмаса, товар таклифлари пулни тўйдира олмайди, товарга чанқоқ пуллар ўз ташналигини қондира олмайди.
Пул массаси ва товар-хизматлар массаси ўртасидаги ўзгаришнинг инфляцияга таъсири?
Агар иқтисодиётда товарлар ва хизматлар массаси ялпи талабга нисбатан секинроқ ўсса, ёки ялпи талаб кўпайгани ҳолда ўзгармасдан турса, бу номутаносиблик баҳолар даражасининг кўтарилиши орқали бартараф этилади. Оқибатда пул бирлигининг харид қобилияти пасаяди ва миллий иқтисодиётнинг қўшимча пул массасига эҳтиёжи пайдо бўлади.
Инфляция нафақат пул муомаласининг издан чиқиши, балки бутун такрор ишлаб чиқариш механизмининг касали, макроиқтисодий бузилишлар натижасидир. Баҳоларнинг ўсиши, пул бирлиги харид қобилиятининг пасайишидан ташқари инфляция намоён бўлишининг қуйидаги уч белгиси ҳам бор. Булар:

  1. валюта курсларининг ўзгариши;

  2. кредит бериш шартларининг қимматлашув ва муддатларининг қисқариши томон ўзгариши;

  3. кундалик эҳтиёж молларидан иборат истеъмол савати баҳосининг ўсиши.

Инфляция баҳо индекслари – дефлятор ва истеъмол нархлар индекси ёрдамида аниқланади.
Баҳолар ўртача (умумий) даражасининг нисбий ўзгариши инфляция даражаси (баҳоларнинг ўсиш суръати) деб аталади. Макроиқтисодий моделларда инфляция даражаси қуйидагича ифодаланиши мумкин:

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling