Маърузалар матни қарши-2012y
Download 1.34 Mb.
|
13. MARUZALAR MATNI
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кутилаётган инфляция
Таклиф инфляцияси бу, мамлакат иқтисодиётида товар ва хизматлар таклифининг камайиши натижасида товар ва хизматлар баҳоларининг ошишидан пайдо бўлади. Бундай ҳолларда ортиқча талаб бўлмаса ҳам товарларнинг баҳолари ошиб боради. Ҳатто иш билан бандлик ва ЯИМ ишлаб чиқариш камайган йиллари товарларнинг баҳоси ошади. Жами таклиф қисқаришининг асосий сабаби маҳсулот бирлигига сарфланган харажатларнинг ўсиши ҳисобланади. Бунда номинал иш ҳақи, хомашё ва ёқилғи нархларининг ошиши натижасида ишлаб чиқариш таннархи ҳам ошади.
Таклиф инфляциясининг келиб чиқишига, шунингдек, таклиф механизмининг бузилиши ҳам таъсир қилади. Таклиф механизми эса тасодифий ҳолда асосий ишлаб чиқариш омиллари баҳосининг кескин кўпайишидан келиб чиқади. Иқтисодчи олимларнинг фикрига кўра, таклиф инфляцияси ўз-ўзини чеклайди. Ишлаб чиқаришнинг пасайиши харажатларнинг қўшимча ўсишини чеклайди, чунки ишсизликнинг ўсиши номинал иш ҳақининг аста-секин пасайишига олиб келади. Талаб инфляциясини чеклаш учун эса махсус чора-тадбирлар кўриш зарур бўлади. Инфляция даражаси юқори бўлган мамлакатларда ишлаб чиқаришнинг ҳақиқий ҳажми қисқариши билан бир вақтда номинал ҳажмининг ортиб бориши каби вазият содир бўлади. Даромадларни ишлаб чиқариш томонидан таъминланмаган ўсиши аҳоли қўлидаги пулнинг таклиф қилинаётган товар ва хизматлардан ошиқчалигига олиб келади. Бундай ҳол пул бирлигининг харид қувватини пасайтиради, бир миқдордаги пулга жорий йилда ўтган йилдагига нисбатан аҳоли камроқ маҳсулот сотиб олади, яъни, унинг реал даромади камаяди. Мисол учун, жорий йилда аҳолининг номинал даромадлари 30% га кўпайган, нархлар даражаси 50% га ошган бўлса, унда аҳолининг реал даромадлари 20% га камайган бўлади. Чунки, нархларнинг ўсиши аҳоли пул даромадларининг ўсишидан юқори бўлган (30% - 50% = 20%). Инфляцияни реал даромадлар даражасига таъсири у кутилаётган ёки кутилмаётганига ҳам боғлиқ. Кутилаётган инфляция шароитида даромад олувчи инфляциянинг у олаётган даромадга таъсирини камайтириш, яъни реал даромади даражасини сақлаб қолиш чорасини кўради. Бу учун Фишер тенгламасидан фойдаланиш мумкин: i = r + pкут., бу ерда i-номинал фоиз ставкаси; r- реал фоиз ставкаси; pкут- кутилаётган инфляция даражаси. Инфляция суръати 10 фоиздан ошганда Фишер тенгламаси қуйидаги кўринишни олади: i - pкут. r = ----------- 1+ pкут. Download 1.34 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling