Маърузалар матни қарши-2012y


-Чизма. Филлипс эгри чизиғи


Download 1.34 Mb.
bet29/147
Sana26.01.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1124802
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   147
Bog'liq
13. MARUZALAR MATNI

4.3.1-Чизма. Филлипс эгри чизиғи
Мамлакат иқтисодиётининг хусусиятига кўра, шунингдек, инфляциянинг қайси тури мавжудлигига қараб Филлипс эгри чизиғидаги инфляция ва ишсизлик даражаларининг комбинацияси фарқ қилиши мумкин. Бундай танлов кутилаётган инфляциянинг суръатига боғлиқ. Кутилаётган инфляция даражаси қанчалик юқори бўлса ишсизликнинг ҳар қандай даражасида (суръати паст бўлган инфляция даражасига нисбатан) ҳақиқий инфляция даражаси юқори бўлади. Ишсизлик даражаси ва инфляция суръатининг мақбул миқдорлари қуйидаги формула кўринишида тасвирланиши мумкин:
Yҳ – Yп
p = pкут + f ( ------------- ) + ε
Yп
Бу ерда p - инфляциянинг ҳақиқий даражаси; pкут- инфляциянинг кутилаётган даражаси;


Yҳ – Yп
f ( ------------- ) + ε - талаб инфляцияси;
Yп

f - Филлипс эгри чизиғининг оғиш бурчагини белгиловчи эмпирик коэффицент;


ε - ташқи баҳо шоки ( таклиф инфляцияси).
Оукен қонунига кўра ЯИМнинг узилиши, яъни (Yҳ – Yп) / Yп миқдор даврий ишсизликнинг ўзгаришига боғлиқлиги сабабли қисқа муддатли Филлипс эгри чизиғини тенгламасини қуйидагича тасвирлаш мумкин:

  • = pкут - β [ u -u*] + ε

Келтирилган тенгламадан кўриниб турибдики, ҳақиқий инфляция даражаси миқдори кутилаётган инфляция даражасига ҳамда ташқи баҳо шоклари даражаси билан тўғри боғлиқликка, даврий ишсизлик даражаси билан эса тескари боғликка эга экан.
Ҳукумат Филлипс эгри чизиғига асосланиб, қисқа давр учун, иқтисодий сиёсат мақсадларидан келиб чиқиб ишсизлик ва инфляция даражаларининг исталган комбинациясини танлаши мумкин.


4.4. Аксилинфляция сиёсати ва жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида уни амалга ошириш хусусиятлари.
Макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш борасидаги чора тадбирларнинг муҳим қисми аксилинфляция сиёсатидир. Аксилинфляция сиёсати – баҳолар умумий даражасини барқарорлаштириш, инфляцион кескинликни юмшатишга йўналтирилган макроиқтисодий сиёсат. Аксилинфляция сиёсати инфляцияни юзага келтирган сабабларни тугатишга қаратилган фаол ва инфляция шароитларига мослашишга қаратилган пассив кўринишда бўлиши мумкин.
Аксилинфляция сиёсати ўз ичига қуйидагиларни олади:
-ялпи талабни тартибга солиш;
-ялпи таклифни тартибга солиш.
Кейнсчилар биринчи йўналиш тарафдорлари бўлиб, улар давлат буюртмаси ва арзон кредит ҳисобига самарали талабни шакллантириш асосида ялпи таклиф даражасини кўтариш мумкин деб ҳисоблашади. Ҳукуматнинг бу тадбирлари иқтисодий пасайишни қисқартиради ва ишсизликни камайтиради. Аммо бундай аксилинфляция сиёсати давлат бюджети тақчиллигини юзага келтиради ва қўшимча пул эмиссиясига эҳтиёж туғдиради. Кейнс давлат бюджети тақчиллигини давлат томонидан олинадиган узоқ муддатли қарзлар ҳисобига қоплашни таклиф этган.
“Аксилинфляция сиёсатининг монетаристик йўналиши тарафдорлари кейинчалик, кейнсчиларнинг инфляцияга қарши кураш бўйича таклифлари доимо самара беравермагач ва камчиликлари юзага чиқиб қолгач юзага келди. Жумладан, бир қатор мамлакатларда давлат қарзи ҳаддан ошиб кетди. Бундай шароитда монетаристлар радикал аксилинфляция усулларини таклиф этишди. Улар ялпи талабни конфискация типидаги пул ислоҳоти ўтказиш ҳисобига чеклаш ва бюджет тақчиллигини ижтимоий дастурларни қисқартириш камайтиришни таклиф этишди”*.
Монетаристлар инфляция айнан пул билан боғлиқ ҳодиса бўлганлиги сабабли шок терапияси пул массасининг ўсиш суръатларини кескин қисқартиради ва инфляция суръатларини туширади деб ҳисоблашади. Аммо бунда ишлаб чиқариш кескин пасайиши ва бандлилик қисқариши мумкин. Конфискация типидаги шок терапияси кўринишларидан бири бўлиб даромадларнинг ва баҳоларнинг номинал даражаларини ўзгартирмаган ҳолда эски пулларни белгиланган нисбатда янгисига алмаштириштириш ҳисобланади. Бундай тадбирлар аҳоли томонидан оғир қабул қилиниши сабабли, у қисқа муддатда самара бериши зарур.
Монетаристлар томонидан таклиф қилинаётган аксилинфляция сиёсатининг яна бир кўриниши – инфляция суръатларини аста секинлик билан пасайтириб бориш (градуаллаш) усулидир. Бу усулда инфляция суръатлари пул массасини кўп маротаба, лекин оз оздан камайтириш орқали пул массасининг ўсиш суръатини пасайтиришни кўзда тутади. Градуаллаш усули инфляцияни аста секинлик билан пасайтира бориб иқтисодиётда чуқур пасайишни олдини олиш имконини беради.
Градуаллаш усулини қўллаш пул массаси ва баҳолар даражасининг йиллик ўсиш суръати 20-30 фоиздан ошмаганда муваффақиятли бўлади, деб ҳисобланади. Аксилинфляция сиёсатининг монетар усулларга муқобил бўлган вариантларидан бири баҳолар ва даромадларни тартибга солиш сиёсатидир. Бу усул даромадларнинг ўсиши ва баҳоларнинг ўсишини мувофиқлаштиришни (адаптив сиёсат) кўзда тутади. Даромадлар ва баҳоларни тартибга солиш сиёсатини амалга ошириш ҳукумат томонидан баҳолар (нархлар) ва даромадлар даражаларини музлатиб қўйиш, пул кўринишидаги иш ҳақининг ўсишини ўртача меҳнат унумдорлигининг ўсишига боғлаб қўйиш орқали амалга оширилади.
“Солиқлар таркибини ўзгартириш, ялпи солиқ тушумларидаги тўғридан-тўғри солиқларнинг улушини камайтириш, билвосита солиқлар улушини кўпайтириш, солиқ ставкаларини пасайтириш, уларнинг рағбатлантириш функцияларини кучайтириш, давлат бюджети харажатларини пасайтириш кабилар ҳам инфляцияга қарши кураш тадбирлари ҳисобланади”*. Аксилинфляция сиёсатининг у ёки бу турини танлаш инфляция жараёнларининг хусусиятига боғлиқ. Инфляциянинг юқори суръатларини олдини олиш учун ҳукумат қуйидагиларни таъминлаши керак:

  • самарали солиқ тизимини ва давлат харажатларининг барқарорлигини;

  • пул массаси ва миллий даромаднинг бир маромдаги ўсиш суръатларини;

  • “инфляцияни импорт қилиш”га йўл қўймаслик.

Ҳар қандай инфляциянинг негизида асосий иқтисодий мувозанатларнинг бузилиши ётади. Шу сабабли инфляцияга қарши кураш — уни шунчаки бостириш эмас, балки иқтисодиётда вужудга келган номутаносибликни бартараф этишга қаратилган бақувват таркибий сиёсатни амалга оширишдир. Бир қатор чет мамлакатларнинг инфляцияга қарши кураш тажрибаси шуни кўрсатадики, улар инфляция билан иқтисодиёт таркибий тузилишининг бузилиши бир-бирига чамбарчас боғлиқ эканлигини англаган ҳолда, муомала соҳасини қатъий бошқариш ва тўловга қобилиятли ортиқча умумий талабни бартараф этиш билангина чекланмадилар. Муайян мақсадларга қаратилган йирик инвестиция дастурларини ишлаб чиқдилар ва амалга оширдилар. Бу дастурлар ана шу номутаносибликни тугатиш ва инфляцияни келтириб чиқарувчи сабабларни бартараф этиш имконини берди.
Кейинги йилларда жаҳон бозорида нархлар даражасининг кескин ошиб бораётганлиги аксилинфляция сиёсатини янада такомиллаштириш заруратини юзага келтирди.
2000-2007 йиллар мобайнида жаҳон бозоридаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи ўртача икки баробарга ошди, бензин нархи эса 3,5 баробарга ошди. Нефть нархи рекорд даражада, яъни бир баррели 147 доллардан ортди.
Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида инфляцияга қарши чораларни кескин амалга ошириш зарурати янада кучайди.
Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган Инқирозга қарши чора-тадбирлар дастурида кўзда тутилган вазифаларни амалга ошириш, жумладан ишлаб чиқаришни модернизация ва техник қайта қуроллантиришни изчил давом эттириш, энергетика тизимини модернизация қилиш, асосий саноат тармоқларида маҳсулот таннархини 20 фоизга қисқартириш, коммунал хизматлар баҳолари ўсишини чеклаш механизмини шакллантириш, банк тизимини янада такомиллаштириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва ҳ.к.лар инфляция суръатларини чеклаш имконини беради.

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling