Маърузалар матни қарши-2012y
-чизма. Ялпи таклиф эгри чизиғи
Download 1.34 Mb.
|
13. MARUZALAR MATNI
- Bu sahifa navigatsiya:
- Оралиқ кесма
5.3.1-чизма. Ялпи таклиф эгри чизиғи. Вертикал ёки классик кесмада иқтисодиёт тўлиқ бандлик шароитига ёки ишсизликнинг табиий даражаси шароитида эришган вазиятни кўрамиз. Иқтисодиёт эгри чизиқнинг бу кесмасида ўзининг ишлаб чиқариш потенциали даражасида бўлади. Бу шуни билдирадики, баҳоларнинг ҳар қандай ошиши ишлаб чиқариш ҳажмининг ошишига олиб келмайди. Чунки, иқтисодиёт тўлиқ қувватда фаолият кўрсатаётган бўлади. Тўлиқ бандлик шароитида айрим фирмалар бошқа фирмаларга нисбатан ресурсларга юқорироқ баҳоларни таклиф этиш орқали ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга ҳаракат қилади. Аммо, бундай ҳолатда айрим фирмаларнинг ресурслар ва ишлаб чиқариш ҳажмини ошириши, бошқалари учун йўқотишга олиб келади. Натижада бу маҳсулотлар баҳоси ошиши мумкин, лекин ишлаб чиқаришнинг реал ҳажми ўзгармай қолади. Классик назарияда ялпи таклифни таҳлил қилиш қуйидаги шартларга таянади: -ишлаб чиқариш ҳажми фақатгина ишлаб чиқариш омиллари ҳажмига ва технологияларга боғлиқ ва баҳолар даражасига боғлиқ эмас; -ишлаб чиқариш омиллари ва технологияларда ўзгариш секинлик билан рўй беради; -иқтисодиёт тўлиқ бандлик шароитида амал қилади, яъни ишлаб чиқариш ҳажми потенциал даражага тенг; -баҳолар ва номинал иш ҳақи ўзгарувчан, уларнинг ўзгариши бозорларда мувозанатни таъминлаб туради. Оралиқ кесма – ишлаб чиқариш реал ҳажмининг ўсиши нархлар даражасининг ўсишига мос равишда ўсиб боради. Нима учун? Чунки, иқтисодиётнинг пасайиш ҳолатидан тўлиқ бандликка ўтиши нотекис ва турли вазиятларда рўй беради. Масалан, айрим тармоқларда ресурсларнинг етишмаслигига дуч келинса, бошқа тармоқларда ҳозирча ортиқча ресурслар мавжуд бўлади. Шунингдек, улар ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун янги асосий воситалар сотиб олиш ва малакасиз мутахассислардан фойдаланишига тўғри келади. Бу эса маҳсулотлар бирлигига кетадиган харажатларнинг ошишига ва натижада баҳолар даражасининг ўсишига олиб келади. Ишлаб чиқариш ҳажми кўпайиши ёки камайиши баҳога боғлиқ бўлмаган омиллар ҳисобига ҳам рўй бериши, бу омиллар эса ялпи таклиф эгри чизиғини ўнг ёки чап томонга силжитиши мумкин. Баҳога боғлиқ бўлмаган омилларнинг хусусияти шундаки, улар маҳсулот бирлигига кетган харажатларга бевосита таъсир қилади ва шу орқали жами таклиф эгри чизиғининг силжишига сабаб бўлади. Бу омилларга технологиялардаги ўзгаришлар, ишлаб чиқариш омиллари миқдорининг ўзгариши, ресурслар баҳоларининг ўзгариши, фирмаларни солиққа тортишдаги ўзгаришлар ва бошқалар киради. Download 1.34 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling