Маърузалар матни қарши-2012y
Инвестиция харажатларидаги ўзгаришлар
Download 1.34 Mb.
|
13. MARUZALAR MATNI
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. Давлат харажатларининг ўзгариши.
- 5.3. Ялпи таклиф графиги ва омиллари.
- Кейнс кесмаси
2. Инвестиция харажатларидаги ўзгаришлар:
а)фоиз ставкасидаги ўзгаришлар; б)инвестициялардан кутилаётган фойда меъёрининг ўзгариши; в)корхоналардан олинадиган солиқлар миқдорининг ўзгариши; г)янги технологияларнинг ишлаб чиқаришга жалб қилиниши; д)заҳирадаги қувватларнинг ўзгариши. 3. Давлат харажатларининг ўзгариши. Масалан, ҳарбий харажатлар ва янги касалхона ва бошқа муассасалар қуришга қарор қилинганда. 4. Соф экспорт ҳажмидаги ўзгаришлар. а)бошқа мамлакатлар миллий даромадларининг ўзгариши. б)валюта курсларидаги ўзгаришлар. Пулнинг миқдорийлик назарияси тенгламаси юқоридагилардан ташқари ялпи талабнинг нархларга боғлиқ бўлмаган яна икки омилини кўрсатади. Булар: пул таклифи (М) ва пулнинг айланиш тезлиги (V) дир. Ялпи талабнинг баҳога боғлиқ бўлмаган омиллари таъсирида АD эгри чизиғи ўнгга ёки чапга силжийди (5.1.1-чизма). Натижада маълум баҳо даражасига мос келувчи талаб қилинаётган ялпи ички маҳсулот ҳажми ўзгаради. Пул таклифининг, пулнинг айланиш тезлигининг, бошқа давлатлар миллий даромадларининг ўзгариши, миллий валюта курсининг маълум миқдорда пасайиши (булар экспортнинг ортиши, импортнинг пасайишига олиб келиши туфайли) оқибатида соф экспортнинг ортишига ва ялпи харажатлар турли компонентларининг ошиши AD эгри чизиғининг ўнгга силжишига олиб келади. Бунга аксинча бўлган ҳолатларда AD эгри чизиғи чапга силжийди. 5.3. Ялпи таклиф графиги ва омиллари. Ялпи таклиф деганда муайян баҳолар даражасида ишлаб чиқарилиши ва таклиф қилиниши мумкин бўлган товар ва хизматларнинг реал ҳажми тушунилади. Ялпи таклиф тушунчаси кўпинча ялпи ички маҳсулот синоними сифатида қўлланилади. Баҳоларнинг юқори даражаси ишлаб чиқарувчиларга қўшимча маҳсулот ишлаб чиқаришга рағбат яратади ва аксинча паст баҳолар маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг қисқаришига сабаб бўлади. Шунинг учун ҳам миллий ишлаб чиқариш ҳажми билан баҳолар даражаси ўртасида тўғри алоқа мавжуд. Демак, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми баҳолар ўсиб бориши билан ўсиб, пасайиши билан тушиб боради. Ялпи таклиф (AS) эгри чизиғи алоҳида товар таклифи эгри чизиғидан фарқ қилиб уч қисмдан, горизонтал ёки кейнс кесмаси, кўтарилиб борувчи ёки оралиқ кесма ҳамда вертикал ёки классик кесмадан иборат (5.3.1-чизма). Бундай ҳолат ялпи таклифни таҳлил қилишга классик ва кейнсчиларга хос ёндашув билан изоҳланади. Иқтисодий адабиётларда кўпинча оралиқ кесма ҳам кейнс кесмасига киритиб юборилади. Ялпи таклифнинг кейнс кесмасида миллий ишлаб чиқаришнинг ҳақиқий ҳажми унинг потенциал ҳажмидан, яъни тўлиқ бандлик шароитида эришиши мумкин бўлган ҳажмидан камдир. Демак, бу кесма иқтисодиёт пасайиш босқичида бўлган ва катта миқдордаги ресурслардан фойдаланилмаган шароитни кўрсатади. Фойдаланилмаётган ушбу ресурсларни эса баҳолар даражасига таъсир кўрсатмаган ҳолда ишга тушириш мумкин. Бу кесмада миллий ишлаб чиқариш ҳажми ошиши баҳолар даражаси ўзгармай қолган шароитда рўй беради. Ялпи таклиф эгри чизиғининг Кейнс кесмаси иқтисодиётда нисбатан қисқа муддатда амал қилади. Бу кесмада ялпи таклифни таҳлил қилиш қуйидаги шартларга таянади: ишлаб чиқариш омиллари тўлиқ банд бўлмаган шароитда амал қилади; баҳолар, номинал иш ҳақи қайд этилган, бозор тебранишларидан жуда кам таъсирланади; реал миқдорлар (ишлаб чиқариш, бандлилик, реал иш) ҳақи ҳаракатчан ва бозор тебранишларидан тез таъсирланади. Р AS
P
Кўтарилиб борувчи ёки оралиқ кесма Y
Download 1.34 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling