Маърузалар матни қарши-2012y
Download 1.34 Mb.
|
13. MARUZALAR MATNI
- Bu sahifa navigatsiya:
- МРС + МРS =100%
ΔС
MPC = -----------100 ΔYd Бу ерда: MPC (marginal propensity to consume) – истеъмолга чегараланган мойиллик. Юқорида келтирилган 6.1.1-жадвал маълумотларига кўра ихтиёрдаги даромад 410 ш.б.дан 430 ш.б.гача ошган ҳолатда МРСни ҳисоблаймиз: ΔYd =430 - 410 = 20; ΔС =420 - 405 =15; МРС = (15/20) 100=75%; Бу шуни билдирадики, даромад 100 фоизга (ёки бир бирликка) ўзгарганда истеъмол 75 фоиз (ёки 0,75)га ўзгаради. Жамғаришдаги ўзгаришнинг ихтиёрдаги даромад ўзгаришидаги улуши жамғаришга чегараланган мойиллик дейилади ва қуйидагича аниқланади: ΔS МРS = ------------100 ΔYd Бу ерда: MPS (marginal propensity to saving) – жамғаришга ўртача мойиллик. Юқорида келтирилган мисолда: Δ Yd = 430 - 410 = 20 Δ S = 10 - 5 = 5 МРS = (5/20) 100 = 25%; Шундай қилиб, истеъмолга чегараланган мойиллик 0,75 ни ташкил этган бўлса, жамғармага чегараланган мойиллик 0,25 ни ташкил этади. Даромаднинг ўсган қисми истеъмолга ёки жамғармага сарфланади. Шу сабабга кўра, истеъмол ва жамғаришга ўртача мойиллик кўрсаткичлари йиғиндиси 100 фоизга ёки коэффициент кўринишида 1га тенг бўлади. МРС + МРS =100% ёки 1. МРС ва МРS анча барқарор кўрсаткичлар бўлиб, жуда секин ўзгаришга учрайдилар. 6.3. Инвестицияларнинг моҳияти, графиги ва функцияси. ЯИМнинг иккинчи компоненти бўлган инвестицияларга тўхталиб ўтамиз. Инвестициялар ёки капитал қўйилмалар – бу, ҳали буюмлашмаган, лекин ишлаб чиқариш воситаларига қўйилган капиталдир. Ўзининг молиявий шаклига кўра, улар фойда олиш мақсадида хўжалик фаолиятига қўйилган активлар ҳисобланса, иқтисодий моҳиятига кўра инвестициялар янги корхоналар қуриш, узоқ муддат хизмат кўрсатувчи машина ва асбоб-ускуналарни якуний сотиб олишга ҳамда шу билан боғлиқ бўлган айланма капиталнинг ўзгаришига кетган харажатлардир. Шунингдек инвестициялар таркибига уй-жой қурилишига кетган харажатлар ҳам киритилади. Инвестицияларни турлича гуруҳлаш мумкин. Макроиқтисодий таҳлилда энг кўп дуч келинадиган гуруҳлашда инвестициялар инвестициялаш объектига кўра уч турга бўлинади: 1. Ишлаб чиқариш инвестициялари; 2. Товар-моддий заҳираларига инвестиция; 3. Уй-жой қурилишига инвестиция. Макроиқтисодий таҳлилда инвестициялар динамикасини белгиловчи омил сифатида реал фоиз ставкаси қаралади. Реал фоиз ставкаси ортиши билан инвестициялар ҳажми камайишини кузатишимиз мумкин. Чунки инвесторлар учун қарз баҳоси ортиб, улар кўрадиган фойда меъёрини пасайтириб қўяди. Автоном инвестицияларнинг графиги инвестициялар ҳажми фоиз ставкаси динамикасига тескари пропорционал тарзда ўзгаришини кўрсатади. Автоном инвестиция функцияси қуйидаги кўринишга эга: I = е - dR Бу ерда: I – автоном инвестиция харажатлари; e – фоиз ставкаси 0 га тенг бўлгандаги инвестиция харажатларининг максимал ҳажми. У ташқи иқтисодий омиллар, ресурс имкониятлари, ер, фойдали қазилма бойликлари ва бошқалар билан белгиланади; R – реал фоиз ставкаси; d – инвестицияларнинг реал фоиз ставкаси динамикаси ўзгаришга таъсирчанлигини миқдорий белгиловчи эмпирик коэффициент. Графикдаги е нуқта шуни билдирадики, банклар нолга тенг фоиз ставкаси билан кредит берганларида ҳамда уларнинг кредит ресурслари чексиз кўп бўлганда ҳам мамлакатдаги бошқа ресурслари миқдорининг чекланганлиги туфайли инвестиция харажатлари маълум миқдор билан чегараланади. R I
0 e I 6.3.1-чизма. Автоном инвестициялар графиги Download 1.34 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling