Маърузалар матни қарши-2012y


-Мавзу: Истеъмол, жамғариш ва инвестиция функциялари


Download 1.34 Mb.
bet39/147
Sana26.01.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1124802
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   147
Bog'liq
13. MARUZALAR MATNI

6-Мавзу: Истеъмол, жамғариш ва инвестиция функциялари
Режа

        1. Истеъмол ва жамғариш, уларнинг графиклари ва функциялари.

        2. Истеъмол ва жамғаришга ўртача ҳамда чегараланган мойиллик.

        3. Инвестицияларнинг моҳияти, графиги ва функцияси.

        4. Инвестициялар динамикасини белгиловчи фоиз cтавкасидан бошқа омиллар. Акселератор модели.



6.1. Истеъмол ва жамғариш, уларнинг графиклари ва функциялари.

Уй хўжаликларининг истеъмол харажатлари (бундан буён истеъмол деб юритилади), ялпи талаб ёки ЯИМнинг якуний истеъмолга кўра таркибида энг катта улушга эга бўлган компонентдир. Шунингдек, истеъмол харажатлари шахсий тасарруфдаги даромаднинг 90 фоиздан ортиқ қисмини ташкил этади. Шу туфайли ҳам истеъмол харажатларига таъсир этувчи омилларни, унинг ўзгариш қонуниятларини ўрганиш муҳим аҳамиятга эга.


Уй хўжаликлари тасарруфидаги даромаднинг истеъмол қилинмасдан қолган қисми уларнинг жамғармаларини ташкил этади. Классик мактаб вакиллари жамғариш ҳажми фоиз ставкасининг функцияси деб қарашса, Ж.М.Кейнс уй хўжаликларининг истеъмол харажатлари ва жамғаришлари ҳажмини белгиловчи асосий омил уларнинг ишлаб чиқаришда иштирок этишдан олинган даромадлари деб ҳисоблайди. Янада аниқлик киритсак истеъмол ва жамғариш ҳажмини белгиловчи асосий омил уй хўжаликларининг ишлаб топган даромадлари, олган трансферт тўловлари ва тўлаган солиқлари билан белгиланадиган тасарруфидаги даромади (DI – disposable income, ёки Yd ) кўрсаткичидир. Макроиқтисодий назарияда истеъмол ва жамғармалар, миллий даромад ёки шахсий даромадларнинг функцияси сифатида ҳам ўрганилади.
Маълумки, уй хўжалиги тасарруфидаги даромад истеъмол ва жамғариш учун ишлатилади. Яъни, қанча кўп истеъмол қилинса, шунча кам жамғарилади ва аксинча. Истеъмол ва жамғариш ўртасидаги ўзаро боғлиқлик ҳар хил даромадга эга бўлган шахсларда бир хил эмас: кам даромадга эга бўлганлар, одатда, унинг кўпроқ қисмини истеъмол қилиб, камроқ қисмини жамғаради, лекин даромадлари ошиб бориши билан бу нисбат жамғариш фойдасига ўсади. Бу боғлиқликни гипотетик маълумотлар асосида кўриб чиқамиз (6.1.1-жадвал):
6.1.1-жадвал
Даромад, истеъмол ва жамғариш кўрсаткичлари

Йиллар
Тасарруфдаги даромад (Yd)

Истеъмол (C)

Жамғариш (S)

1
2
3
4
5
6
7

370
390
410
430
450
470
490

375
390
405
420
435
450
465

-5
0
5
10
15
20
25

Тасарруфидаги даромад ҳажми 370 шартли бирликка (ш.к.) тенг бўлганда уй хўжаликлари истеъмоли 375 ш.б.ка тенг, яъни тасарруфидаги даромаддан 5 ш.б.ка кўп бўлади. Яъни уй хўжаликлари 5 ш.б.ка тенг миқдорда қарз ҳисобига ёки ўтган йилларда тўпланган жамғармалар ҳисобига истеъмол харажатлари қиладилар. Уй хўжаликлари тасарруфидаги даромадлар 390 ш.б.ка тенг бўлганда, унинг миқдори истеъмол миқдори билан тенглашади. Бу миқдор бўсағавий даромад деб юритилади. 6.1.1-жадвал маълумотлари асосида истеъмол графигини чизамиз.


Истеъмол графиги икки тўғри чизиқ кўринишида берилган. Биссектриса кўринишидаги Yd=C тўғри чизиғининг ҳар бир нуқтасида истеъмол ва тасарруфидаги даромад ҳажмлари тенг бўлади. Ҳақиқий истеъмол (С) графиги ҳақиқий истеъмол ва даромад тенг бўлган нуқтада (α) биссектриса билан кесишади. Бўсағавий нуқтадан қуйида ҳақиқий истеъмол даромаддан ошиқ. Бу вазият инсонларнинг қарз ҳисобига ҳаёт кечиришини билдиради. α – нуқтадан юқорида ҳақиқий истеъмол даромаддан кам ҳамда улар ўртасидаги фарқ жамғаришни ташкил этади. Ҳақиқий истеъмол тўғри чизиғи истеъмол ҳажмини белгиловчи вертикал ўқни а нуқтада кесиб ўтади. Бу ҳол уй хўжаликлари умуман даромад олмаганларида ҳам маълум миқдорда истеъмол қилишларини билдиради. а – нуқта эса автоном истеъмол ҳажмини билдиради.

С
Yd =C


420
С
390
375
а
Yd
370 390 430



Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling